Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Қон 
томирларнинг 
тараққиѐти.
Дастлабки 
қон 
томирлар 
эмбриогенезнинг 2–3 ҳафталарида 
сариқлик 
қопчаси деворининг 
мезенхимасида ва хорион деворидаги қон оролчалари кўринишида пайдо 
бўлади. Оролчалар атрофидаги мезенхима ҳужайралари яссилашиб, бўлажак 
қон томирларнинг эндотелийсини ҳосил қилади, марказдаги ҳужайралар эса 
юмалоқлашиб, дифференциаллашади ва қон ҳужайраларига айланади. 
Томирларни ўраб турган мезенхима ҳужайраларидан перицитлар, силлиқ 
мушак ҳужайралари, фибробластлар ҳосил бўлади.Янги қон оролчаларининг 
тўхтовсиз пайдо бўлиб бориши ва уларнинг ўзаро қўшилиши натижасида 
найчалар шаклидаги капиллярлар ҳосил бўлади. Улар бир-бирлари билан 
туташиб, капиллярлар тўрини ҳосил қилади. 
Қон айланиши бошланиши билан томирлар девори тўқимасининг 
гемодинамик шароитга (қон босими ва тезлигига) мутаносиб равишда 
ўзгариши содир бўлади. 
Томирларнинг деворининг умумий тузилиши 
Барча қон томирларнинг девори, капиллярлардан ташқари, силлиқ 
мушак ҳужайралари, бириктирувчи тўқима ва эндотелийдан иборат. 


496 
Томирларнинг деворининг тузилишига қон босим, механик ва метаболитик 
омиллар ҳам таьсир қилади. 
Эндотелий
эпителий тўқимасининг маҳсус бир тури бўлиб, қон ҳамда 
тўқима 
суюқлиги 
орасида 
ярим 
ўтказувчи 
тўсиқ 
вазифасини 
бажаради.Томирларнинг деворидаги эндотелий ҳужайралари, ясси шаклда 
бўлади, бироқ ядроси бор соҳаси бироз бўртиб туради, эндотелий 
ҳужайралари доимо базал мембранада ѐтади.Цитоплазмаси орқали 
фаол ва суст диффузия жараѐнлари кечади. Эндоцитозжараѐнида иштирок 
этади. Бундан ташқари, эндотелий қон ва тўқимасуюқликлари орасида бир 
қанча вазифаларни бажаради:
Эндотелий ўзидан антитромботик омилни ишлаб чиқаради. Буларнинг 
вазифаси қонни томир ичида ивиб қолишига тўсқинлик қилиш (масалан, 
гепарин). 
Маҳаллий қон томирларнинг тонусини ва қон оқишини бошқариб 
боради, у бирнеча ҳил омилларни синтезлаб, томирларнинг деворидаги 
силлиқ мушак ҳужайраларини қисқаришини таьминлайди.
Эндотелий ҳужайралари яллиғланиш ва иммун жараѐнларда ҳам 
иштирок этади. Венулалар деворидаги эндотелий ҳужайралари маҳсус 
лейкоцитларни яллиғланиш ва инфекция ўчоқларига чиқаради. Эндотелий 
ҳужайралари шунингдек, маҳсус моддаларни ишлаб чиқаради, улар 
интерлейкинлар дейилади, улар яллиғланиш ўчоқларида оқ қон таначаларини 
фаоллаштиради. 
Турли ҳил шароитларда эндотелиал ҳужайраларитурли ҳил ўсиш 
омилларини ишлаб чиқаради, улар қон томирларнингқурилишида иштирок 
этади. 
Ўсиш омили, томирларнинг эндотелиалийсиниўсишини таьминловчи 
омил 
(VEGF), 
эмбрионалмезенхиманинг 
ўсишини 
таьминлайди 
(васкулогенез),катта 
ѐшдаги 
одамларда 
томирларни 
ушлаб 
туради,капиллярларнинг тузилишида қатнашади, уларни репаративва 


497 
физиологик регенерация жараѐнларида иштирок этади.Бу иккала жараѐнда 
ҳам ўсиш омили ангиопоэтиништирок этиб, улар томирларнинг деворидаги 
силлиқмушак 
ҳужайралари 
ва 
фибробластларни 
стимуллайди,бу 
эсатомирларнинг деворини шаклланишида катта аҳамиятга эга.
Соғлом томирларда эндотелий антитромбоген омилниишлаб чиқаради, 
қоннинг шаклли элементлари,жумладан эритроцитлар, тромбоцитларнинг 
чўкмагатушиб қолишига тўсқинлик қилади. Қон томирлари деворининг 
бутунлигига шикаст етса,эндотелийсижароҳатланади, субэндотелийдаги 
коллаген 
толалартромбоцитларнинг 
агрегациясини 
чақиради. 
Бунингнатижасида тромбоцитлар қон плазмасидаги фибриногенданфибрин 
ҳосил бўлишига олиб келади. Томирларнингичида ҳосил бўлган ушбу тромб 
қон томирлар деворигаѐпишиб, қон кетишинитўхтатади. Жуда кўп 
тромбларнинг қўшилишидан эмболларвужудга келади.Бу иккала ҳолат ҳам 
инсон 
соғлиғигаҳавф 
туғдириши 
мумкин. 
Томирларэндотелийсинингбутунлиги 
тромбоцитларни 
субэндотелий 
қаватибилан алоқасига йўл қўймайди.Шунинг учун ҳам миокардинфарктида, 
инсульт ѐки ўпка эмболиясида тромб ҳосилбўлишига тўсқинлик қилувчи 
препаратлар юборилади.Бусерин-протеаза, фибринни парчалаб, тромбни 
эритиб юборади. 
Силлиқ мушак ҳужайралари капиллярлардан ташқарибарча қон 
томирлар деворида учрайди, кўпчиликтомирларда улар спиралсимон 
йўналган бўлади. Артериолаларва майда калибрдаги артериялар деворида 
силлиқ мушакҳужайралари тирқишли бирикишлар ҳосил қилиббирикади, 
улар вазоконстрикция ва вазодилатацияжараѐнларини бошқаради,бунинг 
натижасида 
қонбосимни 
назорат 
қилинади. 
Қон 
тимирларининг 
функционалвазифаларидан келиб чиққан ҳолда, қон томирлар деворида 
силлиқ мушакҳужайраларидан ташқари, коллаген ва эластик толалар 
учрайди. 
Эластик 
толалартомирларнинг 
деворини 
таранглигини 
таьминлайди, босимпайтида уни кенгайтиради. Йирик калибрдаги 


498 
артериялардеворидаги эластин компоненти мушак қаватлариорасида 
параллел ламеллаларни ҳосил қилибжойлашади.Томирлар деворидаги 
асосиймодданинг 
компнентлари,жумладан 
протеогликанлар 
вагликозаминогликанлар томирлар деворининг ўтказувчанлигигатаьсир 
қилади.
Барча қон томирларининг девориучта пардадан иборат(расм 12.2). 
Ички пардаси - интима, ўрта пардаси - медиа ва ташқи пардаси - адвентиция 
дейилади.
Ички пардаси - эндотелий ва сийрактолали бириктирувчи тўқимали 
субэндотелий қаватидан ташкил топган. Артериялар ва йириккалибрдаги 
веналарнинг 
интимаси 
яхши 
ривожланганбўлиб, 
эластиноқсилини 
тутади,уларнинг орасидаги ѐриқлардиффузия жараѐнига қулайлик яратади. 
Ўрта пардаси - концентрик ҳалқа ҳосил қилибжойлашган силлиқ 
мушак 
ҳужайраларининг 
қаватлариданиборат. 
Силлиқ 
мушак 
ҳужайраларинингорасида турли миқдордаги эластик толалар ва 
эластикламеллалар, ретикуляр толалар ва протеогликанлар учрайди. 
Ташқи пардаси - асосан I типколлаген ва эластик толалардан ташкил 
топган.Ушбу парда томир деворини қон билан, шу биланбирга озиқ моддалар 
ва O
2
билан таьминловчи Vasa vasorum(‖томирларнинг томирчаси‖) тутади. 
Томирларнинг интима қавати қон орқали диффуз озиқланади.Йирик 
калибрдаги 
веналарнинг 
деворида 
артерияларга 
қараганда 
одатдагиданкўпроқ Vasa vasorum учрайди. Йирик калибрдаги қон 
томирларнинг деворида кўплабвегетатив нерв тизимининг миелинсиз нерв 
толалари ҳам учрайди, бироқ артерияларнинг деворивеналарга нисбатан 
кўпроқ иннервацияланади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish