Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Ўрта парда
жуда кўп дарчали эластик мембраналардан ташкил 
топган. Мембраналар эластик толалар билан ўзаро бирлашиб, бошқа 
пардаларнинг эластик элементлари билан биргаликда ягона 
эластик каркас
ҳосил қилади. Шунинг учун пардалар ўртасида чегара аниқ кўринмайди. 


501 
Дарчали эластик мембраналарнинг сони 40–50 тага етади. Улар орасида оз 
миқдорда фибробластлар учрайди. Мембраналар орасида уларга нисбатан 
қийшиқ йўналган силлиқ мушак ҳужайралари жойлашади. Ўрта қаватнинг 
бундай тузилиши аорта деворининг эластиклигини таъминлайди, систола 
даврида у кенгайиб, қон зарбини юмшатади ва диастола вақтида томир 
деворининг тонусини сақлаб туришга ѐрдам беради.
Ташқи парда
сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан 
иборат бўлиб, унда асосан узунасига йўналган кўп миқдордаги эластик ва 
коллаген толалар учрайди. Ташқи пардада томирларнинг нервлари ва майда 
томирлари жойлашган бўлиб, улар қон томир деворини иннервацияси ва қон 
билан таъминланишида муҳим ўрин тутади. Ташқи парда томир деворининг 
чўзилиб ѐки ѐрилиб кетишидан сақлайди. 
Мушак-эластик ѐки аралаш типдаги артериялар
бевосита аортадан 
бошланувчи йирик томирлар (масалан, уйқу ва ўмров ости артериялари) 
киради. Пардалар ўртасида чегара аниқ кўринади.
Аралаш 
типдаги 
артерияларнинг 
девори 
эластик 
типидаги 
артериялардан кўп фарқ қилмайди, бироқ ички ва ўрта қаватлар 
ўртасидагиички эластик мембрана яққол ажралиб туриши натижасида улар 
орасидаги чегара аниқ кўринади. 
Бу артерияларнинг ўрта пардасида силлиқ мушак ҳужайралари билан 
эластик толалар ва дарчали эластик мембраналар сони деярли тенг. Силлиқ 
мушак ҳужайралари ва эластик толалар айланасига йўналган бўлиб, улар 
орасида оз миқдорда фибробластлар ва коллаген толалар учрайди. 
Ташқи пардадаайрим силлиқ мушак ҳужайраларини тутувчи ички 
коллаген ва эластик толалардан иборат ташқи қаватларни ажратиш мумкин. 
Коллаген ва эластик толалар тутамлари асосан бўйлама ва қийшиқ йўналган. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish