Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Мушак типидаги артериялар



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Мушак типидаги артериялар.
Бу типдаги артерияларга организмдаги 
ўрта ва кичик калибрдаги артериялар киради. Тана, оѐқ ва қўл, ички аъзолар 
артериялари шулар жумласидандир. 


502 
Мушак типидаги артериялар деворида силлиқ мушак ҳужайралари 
жуда кўп бўлиб, уларнинг қисқариши қон оқимига қўшимча куч беради ва 
аъзоларга қон келишини бошқариб туради. Эндотелий қавати ҳужайралари 
томирларнинг бўйлама ўқи бўйлаб ясси жойлашган. Эндотелий ости қавати 
асосан бўйлама йўналган коллаген ва эластик толалардан ташкил топган, 
улар орасида юлдузсимон, кам ихтисослашган ҳужайралар аниқланади. 
Эндотелий ости қавати ўрта ва йирик калибрли мушакли артерияларда яхши 
ривожланган бўлиб, кичик артерияларда жуда юпқа бўлади, энг кичик 
артериялар – артериолаларда эса у ташқи адвентиция қаватига қўшилиб 
кетади. Ички эластик мембрана мушак типидаги артерияларда яхши 
ривожланган ва томирнинг кўндаланг кесимида ялтироқ эгри-бугри тасмача 
ҳолида кўринади. Электрон микроскопда у қават-қават бўлиб ѐтган тиниқ 
пластинкалардан иборат. 
Ўрта қават қия спирал ҳолида жойлашган силлиқ мушак 
ҳужайраларидан иборат, улар орасида оз миқдорда фибробластлар ва 
коллаген 
ҳамда 
эластик 
толалар 
жойлашади. 
Силлиқ 
мушак 
ҳужайраларининг бундай жойлашиши улар қисқарганда томир ҳажмининг 
камайишига ва қоннинг майда томирларга сурилишига ѐрдам беради. 
Йирикроқ мушак типидаги артериялар ўрта қавати эластик мембраналарни 
ҳосил қилиши мумкин. Эластик толалар ички ва ташқи қаватлар чегарасида 
эластик мембраналарга қўшилиб кетади. Натижада ягона эластик каркас 
ҳосил бўлиб, у бир томондан томирга эластиклик берса, иккинчи томондан 
томир деворининг таранглигини оширади. Бу эса артерияларнинг пучайиб 
қолишига йўл қўймайди ва уларда қоннинг тўхтовсиз оқишини таъминлайди. 
Мушак типидаги артериялар деворидаги силлиқ мушак ҳужайраларининг 
қисқариши қон босимини ушлаб туради ва аъзоларнинг микроциркуляция 
системасига қон келишини бошқаради. Ўрта ва ташқи қаватлар орасида 
ташқи эластик мембрана жойлашади. У бўйлама йўналган йўғон эластик 
толаларнинг зич тўридан ташкил топган бўлиб, баъзан яхлит эластик 


503 
пластинка шаклида бўлади. Одатда ташқи эластик мембрана ички эластик 
мембранага нисбатан анча юпқа бўлади ва ҳамма артерияларда ҳам яхши 
ривожланган бўлмайди. 
Ташқи қават сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан 
тузилган. Унда аксарият толалар қия ва бўйлама йўналган бўлади. Бу қаватда 
нервлар ва артериялар деворини озиқлантирувчи майда қон томирлар 
учрайди. 
Артериялар кичрайиб борган сари уларнинг девори юпқалашади. 
Эндотелий ости қавати ва ички эластик мембрана жуда ҳам юпқалашиб 
кетади. Ўрта қаватда мушак ҳужайралари ва эластик толалар ҳам аста-секин 
камайиб боради. Ташқи қаватда ҳам эластик толалар камаяди, ташқи эластик 
мембрана эса йўқолиб кетади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish