Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 


499 
 
Расм 12.2. Артерия ва веналар деворини тузилиши схемаси 
 
АРТЕРИЯЛАР 
Деворининг тузилишига қараб артериялар уч хил бўлади: эластик, 
мушак ва мушак-эластик типидаги артериялар. Барча артерияларнинг девори 
умуман бир хилда тузилган бўлиб, учта пардадан иборат: ички, ўрта ва 
ташқи. 
Турли пардаларнинг тузилиши ва қалинлиги тананинг турли 
жойларидаги томирларда ҳар хил бўлиб, гемодинамик омиллар (қон босими 
ва тезлиги) га боғлиқ. 
Эластик типдаги артериялар
. Эластик типидаги артерияларга 
бевосита юракдан бошланувчи йирик томирлар, яъни аорта ва ўпка 
артериялари киради.Бу типдаги артерияларда қон катта босим (120–130 мм 
симоб устуни) ва тезлик (0,5–1,3 м/с) билан оқади. Эластик толалар 
ҳисобигаушбу артерияларнинг девори юрак систоласи вақтида чўзилади. 
Натижада томир бўшлиғи кенгайиб, қон зарби сусаяди. Диастола пайтида эса 
томир девори яна дастлабки ҳолатга қайтади. Эластик типидаги артериялар 


500 
тузилишини аорта деворининг тузилиши мисолида кўриш мумкин. 
Ички парда
томир бўшлиғига қараган бўлиб, ўз навбатида у ҳам уч 
қаватдан тузилган: эндотелий, эндотелий ости қавати ва эластик толалар 
чигали. Пардалар ўртасида чегара аниқ кўринмайди. 
Эндотелий қавати базал мембранада жойлашган йирик, ясси 
ҳужайралардан 
ташкил 
топган. 
Одам 
аортасининг 
эндотелий 
ҳужайраларининг узунлиги 500 мкм гача, эни эса 150 мкм га етади. Бу 
ҳужайралар кўпинча бир ядроли бўлиб, электрон микроскопда ўрганилганда 
уларнинг цитоплазмасида турли шакл ва катталикдаги,кўп миқдорда (200 дан 
700 гача) митохондриялар кўринади. Эндоплазматик тўр суст ривожланган 
бўлиб, мембранасида оз миқдорда рибосомалар тутади. 
Эндотелий ости қавати қалин бўлиб, аорта деворининг 15–20 
фоизини ташкил этади. У сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи 
тўқимадан тузилган ва кўп миқдорда ихтисослашмаган юлдузсимон 
ҳужайралар тутади. Бу қават 
Ланханс қавати 
деб ҳам номланади.Бу қаватда 
бўйлама йўналган айрим силлиқ мушак ҳужайралари ҳам учрайди. Ички 
парданинг ҳужайралараро асосий моддаси гликозаминогликанларга ва 
фосфолипидларга бой бўлиб, томир деворининг озиқланишида муҳим роль 
ўйнайди. 
Эндотелий ости қаватидан сўнг эластик толалар чигали (тўри)
жойлашган бўлиб, унда ички айлана ва ташқи бўйлама қатламларни ажратиш 
мумкин. 
Аортанинг ички пардаси юракдан чиқиш жойида учта ярим ойсимон 
клапанлар ҳосил қилади. Ички парданинг эластик толалар тўри чегарасиз 
ўрта пардага ўтади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish