Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Иннервацияси.
Спирал ва вестибуляр аъзоларнинг тукли сезувчи 
(сенсор) ҳужайраларида биполяр нейронларнинг сезувчи нерв охирлари 
мавжуд. Нейронларнинг таналари эса спирал суяк пластинкасининг асосида 
спирал ганглияни ҳосил қилиб жойлашади. Нейронларнинг кўпчилик қисми 
(биринчи тип) йирик биполяр ҳужайралар бўлиб, йирик ядро ва майда 
доначали хроматин тутади. Цитоплазмасида рибосомалар жуда кўп, 
нейрофиламентлар кам учрайди. Нейронларнинг иккинчи тури майда 
псевдоуниполяр нейронлардан иборат. Улар зич хроматинли ядросининг 
эксцентрик жойлашганлиги, цитоплазмасида рибосомаларнинг камлиги ва 
нейрофиламентларни кўп тўпланганлиги, нерв толаларининг суст 
миелинлашганлиги ва кохлеар нервни кесгандан сўнг турғунлиги 
(резистентлиги) билан ажралиб туради.
Нейронларнинг биринчи типи афферент сигналларни асосан ички 
тукли сезувчи ҳужайралардан, нейронларнинг иккинчи тури эса – ташқи 
тукли сезувчи ҳужайралардан олади. Даҳлиз-чиғаноқ нерви толаларининг 
бир қисми вестибуляр ядро орқали транзит бўлиб ўтади ва ўрмаловчи 
толалар таркибида миячага етиб боради ҳамда у ерда ноксимон ҳужайралар 
(Пуркинье ҳужайралари) да тугайди.
Вестибулокохлеар (даҳлиз-чиғаноқ) сенсор системасининг оралиқ 
қисми даҳлиз тугунининг биполяр нейронлари аксонларидан бошланади. 
Даҳлиз тугуни ички эшитув йўлининг тубида жойлашади. Иккинчи тип 
нейронларнинг таналари афферент йўлнинг даҳлиз (юқори, латерал, медиал 
ва пастки вестибуляр) ядроларида жойлашади. Даҳлиз ядроларидан 
сигналлар 
орқа 
миянинг 
мотонейронларига, 
миячага, 
кўзни 
ҳаракатлантирувчи нервлар ядроларига, ретикуляр формацияга ва бош мия 
ярим шарлари пўстлоғига узатилади. Эшитув анализаторининг ўтказувчи 


490 
қисми кохлеар (чиғаноқ) нерви ҳисобланади, у спирал ганглиядан узунчоқ 
миянинг чиғаноқ ядроларига боради. Оралиқ бўлимларига узунчоқ миянинг 
(шу ва қарама-қарши томондаги) чиғаноқ (кохлеар) ядролари, юқори олива, 
ўрта мия томининг пастки икки тепалиги, трапециясимон тана, латерал 
илмоқ ва пастки икки тепалик қўлчалари ядролари ҳам киради.
Эшитувсенсор системаси оралиқ қисмининг охирги бўлими бўлиб 
медиал тирсакли тана ҳисобланади. Мазкур ядроларда на фақат оралиқ 
йўлларни бирин-кетин пўстлоқ марказларига марказга интилувчи уланиши, 
балки эфферент йўлларга уланиши ҳам содир бўлади. Шу ернинг ўзида 
пўстлоқ ва пўстлоқ ости марказларидан келувчи марказдан қочувчи 
тормозланиш ҳам рўй беради. Эшитув сенсор системасининг пўстлоқ 
маркази нейронлари юқори чакка бурмасида жойлашган. Бу ерда товуш 
сифатининг (интенсивлиги, тембри, ритми, тони) 3- ва 4-қаватлар 
нейронларида уйғунлашуви амалга ошади. Эшитув анализаторининг 
пўстлоқ маркази бошқа сенсор системаларнинг пўстлоқ марказлари, ҳамда 
пўстлоқнинг мотор зонаси билан жуда кўп ассоциатив алоқаларга эга.
Туклисезувчи 
ҳужайраларнинг 
ўзига 
хослиги 
уларнинг 
иннервациясидадир: бу ерда нерв охирлари ҳам афферент (кўпчилиги), ҳам 
эфферент бўлиши мумкин. Ички тукли ҳужайралар асосан эфферент 
толалар билан таъминланган, ушбу толалар эшитув нерви жами 
толаларининг 95 % яқинини ташкил қилади. Ташқи тукли ҳужайралар эса
асосан эфферент иннервация олади (чиғаноқ эфферент толаларининг 80 % 
ини ташкил қилади). Иккала тип ҳужайраларининг эфферент толалари 
кесишган ва кесишмаган оливокохлеар (оливо-чиғаноқ) тутамларидан 
келади. Туннелни кесиб ўтадиган толалар сони 8000 атрофида бўлиши 
мумкин. 
Битта тукли сезувчи ҳужайранинг базал қисмида эшитув 
нервининг афферент толалари ҳосил қилган 20 тагача синапс бўлади. 
Эфферент терминаллар эса ҳар бир ички ҳужайрага биттадан бўлади, уларда 
диаметри 35 нм гача бўлган думалоқ тиниқ синапс пуфакчалари жойлашади. 


491 
Ички тукли ҳужайраларнинг остида кўп сонли аксо-дендритик синапслар 
кўринади. Улар афферент толаларда эфферент толалар ҳосил қилган 
синапслар бўлиб, фақат оқиш, лекин анча йирикроқ, диаметри 100 нм ва 
ундан ортиқ бўлган донадор пуфакчалар тутади. Ташқи тукли 
ҳужайраларнинг базал юзасида афферент синарслар жуда кам, битта 
толанинг тармоқлари 10 тагача ҳужайрани иннервация қилади. Мазкур 
синапсларда оз миқдорда диаметри 35 нм ва ундан кичик (6-13 нм) бўлган 
оқиш пуфакчалар кўринади. Эфферент синапслар анча кўп бўлиб, 1 та 
ҳужайрага 13 тагача тўғри келади, уларда синапс ости цистерналари 
рибосомалари билан бирга кўринади. Эфферент терминалларда диаметри 35 
нм гача бўлган думалоқ оқиш пуфакчалар ва диаметри 100-300 нм бўлган 
донадор пуфакчалар жойлашади. Бундан ташқари, ташқи тукли 
ҳужайраларнинг ѐн юзаларида диаметри 35 нм гача бўлган синапс 
пуфакчалари бўлган ингичка шоҳчалар кўринишидаги терминаллар бўлади. 
Ташқи тукли ҳужайралар остида эфферент толаларнинг афферент 
толаларга бирикишлари мавжуд.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish