Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Ўрта қулоқ
ноғора бўшлиқ, эшитув суякчалари ва эшитув найидан 
иборат.
Ноғора бўшлиқ яссилашган бўшлиқ бўлиб, бир қаватли ясси, баъзи 
жойларда кубсимон ѐки призматик эпителий билан қопланган. Ноғора 
бўшлиқнинг медиал деворида иккита тешик ѐки ―дарча‖ бор. Биринчиси 
овал дарча ѐки даҳлиз дарчасидир. Унда узанги эшитув суякчасининг асоси 
жойлашади ва у дарчанинг айланаси бўйлаб жойлашган юпқа боғлам 
ѐрдамида ушлаб турилади. Овал дарча ноғора бўшлиқни чиғаноқнинг 
даҳлиз (вестибуляр) нарвонидан ажратиб туради. Овал дарчадан бир оз 
орқароқда иккинчи – думалоқ (айлана) дарча ѐки чиғаноқ дарчаси 
жойлашган. У толали парда билан ѐпилган. Думалоқ дарча ноғора 
бўшлиқни чиғаноқнинг ноғора нарвонидан ажратади.
Эшитув суякчалари – болғача, сандон ва узангича ричаглар тизими 
каби ноғора пардасининг тебранишларини овал дарчага узатади. Овал 
дарчадан ички қулоқнинг даҳлиз нарвони бошланади. Бунда болғача ноғора 
пардага бириккан; сандон ўртада жойлашиб, иккала қўшни суякчалар 
(болғача ва узанги) билан туташган; узангича эса ички қулоқнинг овал 
дарчасига кириб туради. Шу туфайли эшитув суякчалари ноғора парданинг 


471 
тебранишларини ички қулоққа узатади.
Эшитув найчаси ѐки Евстахий найи (tuba auditiva seu Eustachi) ноғора 
бўшлиғини ютқиннинг бурун қисми билан боғлаб туради. Унинг тешигини 
диаметри 1-2 мм бўлиб, яхши кўринади. Ноғора бўшлиққа ѐндош соҳада 
эшитув найи суякли девор билан ўралган, ютқинга яқин жойда эса унинг 
девори гиалин тоғайи оролчаларини тутади. Найнинг бўшлиғи кўп қаторли 
призматик киприкли эпителий билан қопланган. Унда қадаҳсимон секретор 
ҳужайралар мавжуд.Эпителий юзасига шиллиқ безларнинг чиқарув найлари 
очилади. Эшитув найи орқали ўрта қулоқнинг ноғора бўшлиғидаги 
ҳавонинг босими бошқарилади. 
Ички қулоқ
суякли чиғаноқ ва унинг ичида жойлашган ҳамда кўп 
жиҳатдан суякли чиғаноқ йўналишини такрорлайдиган пардали 
чиғаноқдан иборат. Пардали чиғаноқда эшитув ва мувозанат аъзосининг 
рецептор ҳужайралари – тукли сезувчи эпителиал ҳужайралар 
жойлашади. Суякли чиғаноқ уч қисмдан иборат. Олдинги қисми – 
чиғаноқ (cochlea) ҳисобланади. У суяк ўқи атрофида 2,5 марта айланувчи 
спиралсимон суяк каналидан иборат. Ўрта қисми даҳлиз 
(vestibulum) – 
ўрта қулоққа ѐндош овал шаклидаги кичкинагина суяк бўшлиғи бўлиб, 
чиғаноқнинг бошқа қисмлари билан туташган. Орқа қисми – учта ярим 
айлана каналлардан иборат. Улар учта ўзаро перпендикуляр йўналишда 
жойлашади ва ўзининг кенгайган қисмлари ѐки ампулалар билан даҳлизга 
очилади (расм 11.17).
Пардали чиғаноқ (лабиринт) суяк чиғаноғининг йўлини деярли 
такрорлайди, лекин ундан анча тор. Пардали чиғаноқнинг муайян 
соҳаларида тукли сезувчи эпителиал ҳужайралар жойлашган. Чиғаноқнинг 
спирал аъзосида эшитув рецептор ҳужайралари жойлашган. Мувозанат 
аъзосининг рецептор ҳужайралари эса эллипссимон қопча ѐки бачадонча 
(utericulus) ва юмалоқ қопча (sacculus) деворидаги эшитув доғлари (maculae 
acusticae) деворида ҳамда ярим айлана каналчаларнинг ампула қисми 


472 
деворидаги эшитув қирраларида (cristae ampularis) жойлашган.
 
 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish