Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Синапслар медиаторлари.
Тормозловчи медиаторлар. Ацетилхолин 
ички ва ташқи тукли сезувчи ҳужайралардаги оливокохлеар тутамлардан 
келувчи эфферент терминалларнинг асосий медиатори ҳисобланади. 
Унинг вазифаси акустик сигналларга эшитув нерви толаларининг 
жавобини пасайтиришдан иборат. Ҳам ички, ҳам ташқи тукли 
ҳужайралардаги 
барча 
терминалларда 
ацетилхолинни 
борлиги 
тасдиқланган.
Опоидлар (энкефалинлар) ички ва ташқи тукли ҳужайралар 
остидаги эфферент терминалларда йирик (100 нмдан катта) донадор 
пуфакчалар кўринишида аниқланган. Уларнинг вазифаси рецепторларга 
бевосита таъсир этиш ѐки ионлар ва медиаторларга нисбатан 
мембрананинг ўтказувчанлигини ўзгартириш йўли билан ацетилхолин, 
норадреналин, гамма-амин-мой кислотаси (ГАМК) каби бошқа 


492 
медиаторлар фаоллигини модуллаштириш (ўзгартириш) дан иборат. 
Гамма-амин-мой кислотаси (ГАМК) эфферент терминаллардаги ва ички 
тукли сезувчи ҳужайраларнинг остидаги эфферент толаларнинг афферент 
толаларга бирикиш соҳасидагидиаметри 25-35 нм бўлган пуфакчаларда 
бўлади. ГАМК ва глицин тормозловчи таъсир кўрсатади. 
Қўзғатувчи медиаторлар (аминокислоталар). Глутамат ички тукли 
ҳужайраларнинг остидаги соҳада ва спирал ганглиянинг I тип 
нейронларида аниқланган. Аспартат ташқи тукли ҳужайралар атрофидаги 
ГАМК тутувчи терминалларда ва спирал ганглияларнинг II тип 
нейронларида топилган. Глутамат рецепторлари афтидан мембранадан у 
билан боғланган Са
2+ 
ионларини чиқарилишини ҳамда К
+
ва Na
+
каналларини 
бошқарилишини 
таъминлайди. 
Эшитув 
нервининг 
толаларида глутамат ва аспартат синтезини таъминловчи ферментлар 
миқдори бошқа нервларга қараганда 2-5 марта юқори бўлади.
Васкуляризацияси.
Пардали 
лабиринт 
артерияси 
юқори 
мия 
артериясидан бошланади. У даҳлиз ва умумий чиғаноқ тармоқларига 
бўлинади. Даҳлиз артерияси эшитув доғлари соҳасида капиллярлар тўрини 
ҳосил қилади. У эллипссимон ва юмалоқ қопчаларнинг пастки ва ѐн 
қисмларини ҳамда ярим айлана каналларнинг юқори ѐн қисмларини қон 
билан таъминлайди. Умумий чиғаноқ артерияси спирал ганглияни қон билан 
таъминлайди ҳамда вестибуляр нарвон ва спирал суяк пластинкасининг суяк 
усти пардаси орқали спирал аъзо базал мембранасининг ички қисмларигача 
кириб боради. Чиғаноқнинг веноз системаси чиғаноқда, даҳлизда ва ярим 
айлана каналларда бир-биридан мустақил жойлашган учта веноз 
чигаллардан иборат. Лимфа томирлари чиғаноқда топилмаган. Спирал 
аъзода қон томирлар бўлмайди. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish