Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Қон билан таъминланиши.
Бурун бўшлиғининг шиллиқ пардаси қон 
ва лимфа томирларига бой. Микроцирулятор типдаги томирлар каверноз 
таналарни эслатади. Синусоид типдаги қон капиллярлари чигаллар ҳосил 
қилади, улар қонни деполаш (тўплаш) ҳусусиятига эга. Кескин ҳарорат 
таъсиротлари ва ҳидли моддалар таъсирида бурун бушлиғининг шиллиқ 
пардаси ниҳоят даражада шишиши ва қалин шиллиқ қатлами билан 
қопланиши мумкин, бу эса ҳид сезишни қийинлаштиради.
Ёшга боғлиқ ўзгаришлари. Кўпинча улар бутун умр давомида 
ўтказилган яллиғланиш жараѐнлари (ринитлар) билан боғлиқ. Улар 
рецептор ҳужайраларнинг атрофиясига ва респиратор эпителийнинг ўсиб 
кетишига олиб келади.
Регенерацияси. 
Сут эмизувчиларда постнатал онтогенезда рецептор 
ҳидлов ҳужайраларининг янгиланиши 30 кунда амалга ошади. Ҳаѐт 
циклининг охирида нейронлар деструкцияга учрайди. Базал қаватнинг кам 
дифференциаллашган нейронлари митотик бўлиниш ҳусусиятига эга, 
уларда ўсимталар бўлмайди. Уларнинг дифференцировкаси жараѐнида
ҳужайраларнинг ҳажми катталашади, эпителий юзаси томон ўсувчи 
ихтисослашган дендрит ва базал мембрана томон ўсувчи аксон пайдо 
бўлади. Ҳужайралар аста-секин юқорига силжийди ва ўлган нейронлар 
ўрнини эгаллайди. Дендритда махсус тузилмалар (микроворсинкалар ва 
киприкчалар) шаклланади. 
ТАЪМ БИЛИШ АЪЗОСИ 
 
Таъм билиш аъзоси тилнинг кўпчилик баргсимон, замбуруғсимон ва 


464 
тарновсимон сўрғичлари ѐн деворларининг эпителийсида жойлашган 
таъм билиш пиѐзчалари йиғиндисидан иборат.
Таъм билиш аъзоси (organum gustus) — таъм билиш анализаторининг 
 
 
 
 
Расм 
11.15.Таъм 
билиш 
пиѐзчасининг 
субмикроскопик тузилиши 
схемаси:
 
1 – эпителий 
2 – бириктирувчи тўқима 
5 – таъм билиш тешиги 
6 – микроворсинкалар 
7 – сезувчи эпителиоцит 
8 – таянч ҳужайра 
9 – базалҳужайра 
10 – нерв толаси 
11 – синапс соҳаси 
12 – десмосома 
13 – базал мембрана 
14 – гемокапиллярлар 
а – мукопротеидлар 
б – ЭПТ 
в –Голжикомплекси 
г – секретор доначалар
 
периферик қисми таъм билиш пиѐзча (caliculi gustatoriae)ларидаги сезувчи 
эпителиал ҳужайралардан иборат. Улар таъм таъсирларини (овқат ва овқат 
бўлмаган) қабул қилади, кучайтиради ва рецептор потенциалларни 


465 
афферент нерв охирларига узатади, уларда нерв импульслари ҳосил бўлади. 

Сигналлар пўстлоқ ости ва пўстлоқ марказларига етказилади. Сенсор 
система иштирокида баъзи вегетатив реакциялар (сўлак безларидан 
секрет, меда шираси ва бошқаларнинг ажралиши), овқатни қидиришга 
доир ҳаракат реакциялари ва шу кабилар таъминланади. Таъм билиш 
пиѐзчалари одам тилининг баргсимон, замбуруғсимон ва тарновсимон 
сўрғичлари ѐн деворларининг кўп қаватли эпителийсида жойлашади 
(расм 11.15). Таъм билиш пиѐзчалари айниқса тарновсимон сўрғичларда 
кўп бўлиб, уларнинг сони ҳар бир сўрғичда 40-250 тага етади.
Болаларда, баъзан катта одамларда ҳам, таъм билиш пиѐзчалари 
лабларда, ютқиннинг орқа деворида, танглай ѐйчаларида, тилчанинг 
ташқи ва ички юзаларида жойлашиши мумкин. Одамда таъм билиш 
пиѐзчаларининг умумий сони 2000 тага етади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish