28
―Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш
тартиби тўғрисида‖ги намунавий Низом асосида амалга оширилмоқда.
Олий таълим муассасаларида мустақил иш ҳар бир фаннинг
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, реферат, уй вазифаси, тақдимнома курс
иши ва шу каби бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин.
Мустақил ишни турларига қуйидагилар киради:
– айрим мавзуларни ўқув адабиѐтлари ѐрдамида мустақил ўзлаштириш;
– берилган мавзу бўйича реферат тайѐрлаш;
– амалий машғулотлар ва семинарларга тайѐргарлик кўриш;
– лаборатория ишларини бажаришга тайѐргарлик кўриш;
– курс
ишларини бажариш;
– назарий билимларни амалиѐтда қўллаш;
– мавзу ѐки маълум бир боб бўйича таҳлилий маълумотлар асосида
хулосалар қилиш ва илмий мақола тайѐрлаш;
анжуманларда маърузалар билан қатнашиш;
битирув малакавий ишини тайѐрлаш;
магистрлик диссертациясини тайѐрлаш;
фанлар бўйича уйга берилган топшириқларни бажариш;
мавзулар бўйича
слайдлар, презентациялар тайѐрлаш.
Ўқитилаѐтган фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан холда талабалар
мустақил ишини ташкил этишда бошқа шакллардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ўқитиладиган фанлар бўйича ишчи ўқув дастурларида талабалар мустақил
ишининг
мазмуни, моҳияти, шакли ва ҳажми ҳамда манбалари кўрсатилади.
Талаба мустақил иши учун ўқув режада ажратилган вақтга мос равишда ҳар бир
фан бўйича тегишли кафедраларда мустақил ишнинг ташкилий шакллари,
топшириқ вариантлари ишлаб чиқилади ва факультет ўқув-услубий кенгашида
тасдиқланади. Мустақил ишни бажариш учун ҳар бир фан бўйича
талабаларга
кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади ҳамда тарқатма материал сифатида фан
бўйича биринчи машғулотда талабаларга етказилади.
Мустақил таълимнинг асосий вазифаларига
– билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш;
– ижодий фаолиятга қизиқишни шакллантириш;
– таълим олиш усулларини эгаллаш;
– тушуниш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантириш;
– мустақил хулосалар чиқариш кўникмаларини шакллантириш киради
Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан
рефератлар, слайдлар, вазиятли масалалар, тестлар, кроссвордлар, чайнвордлар
тузилади ва Интернет маълумотлари олинади.
29
Мустақил ишни бажаришдан асосий мақсад, профессор-ўқитувчиларнинг
бевосита раҳбарлиги ва назорати остида талабаларни семестр давомида фанларни
узлуксиз ўрганишини ташкил этиши, олинган билим, кўникмаларини чуқур
ўрганиб мустаҳкамлаш, келгусидаги дарсларга тайѐргарлик кўриш, ақлий меҳнат
маданияти, янги билимларни мустақил равишда излаб топиш ва қабул қилиш,
кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш лозим.
Мустақил ишга мўлжалланган мавзулар ва топшириқлар
магистратура
талабаларининг мустақил ишини ташкил этиш бўйича кафедрада ишлаб чиқилган
ва мунтазам янгиланиб борадиган услубий қўлланмаларда кенг ѐритилган.
Мустақил таълим – профессор-ўқитувчилар томонидан аудиторияда
талабаларга етказиладиган мавзулардан ташқари ўқув фанининг мазмунига
кирувчи ва алоқадор мавзулар, масалалар, ахборотларни мустақил ўрганиш ва
ўзлаштиришга қаратилган муҳим таълим жараѐнидир. Талаба мустақил
таълимининг асосий мақсади – аудиториядан ташқари вақтда ўқитувчининг
бевосита ва билвосита раҳбарлиги ҳамда назоратида муайян уқув ишларини
мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда
ривожлантиришдан иборатдир.
Шунингдек, талабаларнинг мустақил ишлари
туркумига кирувчи курс
лойиҳаси, курс иши, чизма-ҳисоб, ижодий ва бошқа ишларининг мавзу ва
мазмуни, бажариш бўйича қисқа услубий кўрсатмалар келтирилади. Мазкур
мустақил ишларнинг кенгайтирилган мавзулари ва уларни бажариш бўйича
услубий кўрсатмалар тегишли кафедралар томонидан алоҳида услубий кўрсатма
кўринишида ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур қисм хажми ўқув
фанининг моҳияти ва унга киритиладиган зарурий маълумотлар хажмига
боғликдир.
Мустақил таълим ва мустақил ишлар. Мазкур қисмда мустақил таълимнинг
шакли ва мазмуни, мустақил ўзлаштиришга мўлжалланган мавзулар ва
топшириқлар келтирилади. Ҳар бир мавзу кетма-кет рақамланади ва унга
ажратилган соат кўрсатилади. Жадвал тагидаги охирги катакда ушбу
машғулотларга ажратилган умумий соатлар ҳажми кўрсатилади, мазкур рақам
ўқув режадаги билан тўлик мос тушиши шарт. Мустақил машғулотлар жараѐнида
талабалар томонидан тайѐрланиши зарур бўлган якуний ишлар шакли, реферат,
эссе, мустақил, ижодий иш, муаммоли маъруза ва бошқалар ва
уни топшириш,
ҳимоя қилиш тартиби аниқ кўрсатилади.
Шунингдек, ўқув режа ва фан дастурига мувофиқ курс лойиҳаси, курс иши,
чизма-ҳисоб, ижодий ва бошқа мустақил ишларининг мавзу ва мазмуни, бажариш
бўйича зарур услубий кўрсатмалар, расмийлаштириш, топшириш шакли ва
тартиби келтирилади.