See discussions, stats, and author profiles for this publication at:
https://www.researchgate.net/publication/349455932
Махсус
фанларни
ўқитиш
методикаси
Chapter
· March 2019
CITATIONS
0
READS
7,481
1 author:
Some of the authors of this publication are also working on these related projects:
Suyunov N. D. Pharmacoeconomics study results of the access to drugs and treatment among patients with allergic rhinitis in Uzbekistan
View project
Pharmacoeconomic evaluation of domestic original preparation Succinasol
View project
Nizom Suyunov
Tashkent Pharmaceutical Institute
275
PUBLICATIONS
57
CITATIONS
SEE PROFILE
All content following this page was uploaded by
Nizom Suyunov
on 20 February 2021.
The user has requested enhancement of the downloaded file.
1
МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ МАЗМУНИ
Режа
1.
Ўзбекистон Республикасида таълимни ислоҳ қилиш, кадрлар тайѐрлаш
миллий дастури.
2. Касбий таьлим йўналишларини ташкил қилишнинг мақсади ва вазифалари.
3. Махсус фанларни ўқитиш методикаси фанининг предмети, мақсади,
вазифалари, қонуниятлари ва тамойиллари.
4. Махсус фанлар ва уларнинг ўзига хосликлари, махсус фанларни ўқитиш
жараѐни яхлит тизим сифатида.
Таянч сўзлар:
Таьлим, кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури, ўқув режаси, мутахассислик
фанлари, махсус фанлар, таьлим бериш жараѐни, тескари-алоқа – билим олиш,
дидактика, дидактик жараѐн. Махсус фанлар, таълим, тарбия, предмети, мақсади,
вазифалар, қонуниятлар, тамойиллар, ўқитиш жараѐни, тизим, кадрлар тайѐрлаш
миллий дастури.
Мамлакатимизда амлга оширилаѐтган ислоҳатлар, чунончи ―Таьлим
тўғрисида‖ ва ―Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастурида‖ баѐн этилган қоидаларни
амалга ошириш ва тайѐрланаѐтган йўналишлар бўйича мутахассис бакалавр,
магистрлар сифатини жаҳон таълими андазалари талабларига мос тушишини
таминлаш, олий талим олдига қўйилган энг долзарб масалалардан ҳисобланади.
Айтиш лозимки, мазкур масала ва муаммоларни ҳал қилиш учун
республикамизда кенг кўламда таьлим тарбия ишлари ва ахборат технологиялари,
телекоммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган катта тажрибага, ўқишга,
ташкилий ва амалиѐтга оид ишлар олиб борилмоқда. Олий ўқув юртлари янги
жихозлар, компьютер техникаси, замонавий бумлар ва воситалар билан
таьминланмоқда, иқтидорли талабалар ривожланган мамлакатларга ўқишга
юборилмоқда. Янги-янги институтлар, университетлар, академик лицейлар,
коллежлар ташкил этилмоқда. Ривожланган мамлакатлар билан қўшма
корхоналар тузилмоқда. Мазкур олиб борилаѐтган кўпқиррали ишлар асосан,
тайѐрланаѐтган ходимларнинг сифатини оширишга қаратилган.
Махсус фанларни ўқитиш методикаси предмети техника сохасида
педагогикага оид мутахассислар тайѐрлаш ўқув режасида етакчи ўрини эгаллайди.
Унда ўқув режасидан бўлажак мутахассисларнинг етук мухандис бўлиб
етишишлари учун зарур предметлар, ўқитишнинг тарбиявий вазифалари,
ўқитилаѐтган предметларнинг бошқа предметлар билан алоқаси ва узвийлиги,
2
уларнинг ишлаб чиқариш амалиѐтлари таьлим билан биргаликда олиб бориш
кераклиги кўрсатиб берилган. Махсус фанларни ўқитиш методикаси Махсус
фанларни ўқитиш методикаси фанини ўргатилишини маъруза ва амалий
машғулотларда ғоявий-сиѐсий, маьрифий-тарбиявий усуллари билан, таьлим
бериш сифати ва самарадорлигини оширишнинг замонавий усуллари ва
воситалари ўқув-тарбиявий жараѐнини оқилона ташкил этиш, магистратура
талабаларининг билим олишларини фаоллаштириш кабилар билан доимо
биргаликда олиб борилиши керак.
Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедрасида махсус фанларни ўргатиш
жараѐни турли хилдаги кўргазмали ўқув қуролларини кўрсатиш билан, машқлар,
миосоллар,
ва
дастурлардан
фойдаланишни
ўргатиш
жараѐни,
бу
машғулотларнинг ўзаро узвий боғланганликлари билан олиб борилиши лозим.
Компьютер техникасидан дарс беришда компьютерларга оид барча кўргазмали
техник қуроллар, актив, пассив, унинг қисмлари бўлиши лозим. Шунингдек,
таьлим беришнинг замонга хос техник воситаларидан, дастурлардан,
диафильмлар, слайдлар, кинофильмлар, ўргатувчи ва назорат қилувчи
компьютерлардан ҳамда уларнинг дастурларидан, қўлланмаларидан фойдаланиш
керак.
Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедрасида махсус фанлар, масалан,
Фармацевтика ишини ташкил қилиш, Фармацевтика иқтисодиѐти, Фармацевтик
менежмент ва бошқаларни ўқитишда дори воситалари ва тиббий буюмлар билан
таъминлаш
жараѐнини
таҳлил
қилиш,
уни
такомиллаштириш
ва
оптималлаштириш, мазкур ахборот-коммуникация воситалари ва дастурларни
ўрганишга имконият яратувчи мутахассислик ва умумтехник фанларни эгаллаган
бўлиши, табиат қонунларига кўра идрок этиши, билиши ва уларда кечадиган
табиат қонунларига таяниш, амал қилишни, яьни ўқитишнинг техник
принципларига ва воситаларига амал қилиши ҳамда дори воситалари ва тиббий
буюмлар билан таъминлаш жараѐнини билиш лозим.
Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедрасида махсус фанлардан таьлим
бериш, уларнинг тузилишини ўргатишдан иборат бўлмай, балки улар
тузилишининг асосида ѐтувчи назарияга оид билимларни мазкур дастурлардан
фойдаланишга оид мисолларни тушуниб етишдан иборат бўлмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |