3
Магистратура талабаси Махсус фанларни ўқитиш методикаси фанини эгаллар
экан, у махсус фанлардан турли машғулотларни ўтказа билиш қобилиятига эга
бўлиши шарт.
Таьлим ва тарбиянинг умумий мақсадларидан бири Фармацевтика ишини
ташкил қилиш, Фармацевтика иқтисодиѐти, Фармацевтика менежменти ва
бошқаларни ўқитишда дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш
жараѐнини таҳлил қилишда, ушбу фанлар фан сифатида ўзига хослиги, унинг
замонавий фанлар тизимида тутган ўрни ва ролидан, ҳозирги жамият ҳаѐтидаги
аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда Махсус фанларни ўқитиш методикасини
ўқитишнинг мақсадларини қуйидагича белгилаш мумкин:
Махсус фанларни ўқитиш методикаси фанидан
магистратура талабалари
мутахассислик фанларини ўқтишда:
– махсус фанларни ўқитиш қонуниятлари ва тамойиллари;
– таълим мазмунини танлаш мезонлари, ўқитиш метод ва воситалари;
– ўқитишнинг ахборот технологиялари, ўқув амалиѐтини ташкил этиш;
– ўқитувчининг ўқув меъѐрий ҳужжатлари ва методик ишлари, уларни
режалаштириш, ташкил этиш ва тайѐрлаш методикаси тўғрисида тасаввурга эга
бўлиши;
– махсус фанларни ўқитиш жараѐнининг
тузилиши, қонуният ва
тамойиллари;
– талабаларнинг диққатини жалб қилиш ва машғулот самарадорлигини
ошириш методлари ва воситалари, ўқитиш шакллари, маъруза, семинар,
амалий
машғулотлар, лаборатория, мустақил таълим, курс ишлари, битирув малакавий
ишлари, ўқув амалиѐти, малакавий ишлаб чиқариш амалиѐтини
ташкил этиш ва
ўтказиш методикасини билиши ва улардан фойдалана олиши;
– махсус фанларни ўқитиш жараѐнида талабаларнинг билими, кўникма ва
малакаларини таҳлил этиш турлари, шакл ва методларини, ўқитишнинг
мультимедиа ва интерфаол таълим технологияларини
билиши ва улардан
фойдалана олиши;
– дидактик таъминотни ишлаб чиқиш, машғулот ишланмаларини тайѐрлаш,
ўқув-услубий мажмуаларини ишлаб чиқиш, ўқитиш жараѐнида рейтинг тизимини
қўллаш;
– ўқитишда машғулотларнинг режасини тузиш ва маъруза матнини
тайѐрлаш, очиқ машғулотларни ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш, йил,
семестр бўйича ўқув ишларининг ташкил этилишини режалаштириш,
аудиториядан ташқари иш шаклларига раҳбарлик қилиш;
– ҳаѐтида компьютерлардан онгли ва оқилона фойдаланиш кўникмаларини
шакиллантириш;
–
ўқитиш
жараѐнида
ахборот
технологиялари
ва
интерфаол
4
технологияларини қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Магистратура
талабалари
томонидан
Махсус
фанларни
ўқитиш
методикасини эгаллаш учун мутахассислик фанларини эгаллаш ва уларни
тафаккурини ривожлантириш лозим. Бу вазифа замонавий педагог олдида турган
биринчи вазифадир.
Илмий дунѐқараш асосларини шакиллантириш. Бу муҳим вазифани ҳал
этишда бутун педагогик жамоа барча ўқув предметларини ўқитиш жараѐнида
иштирок этади.
Миллий мафкура руҳида тарбиялаш.
Талабаларни
амалий фаолиятга, меҳнатга, таьлим олишни давом эттиришга
тайѐрлаш.
Малумки, таьлим – икки ѐқлама жараѐн. Бу жараѐнда педагог ҳам, талабалар
ҳам фаол бўлиши керак. Агар педагог ўз ишида муваффақиятга эришишни истаса,
у албатта, талабаларнинг фаоллигини тўғри йўлга солишга интилади. Педагог
бераѐтган ахборот талабалар томонидан қандай қабул қилинаѐтганини, бошқача
қилиб айтганда ―Тескари алоқа – билим олиш‖ юзага келаѐтганлигига ишонч
хосил қилиши керак. Тескари алоқа таьлим беришнинг асосий мақсади ва
шартидир.
Do'stlaringiz bilan baham: