Педагогика ва Махсус фанларни ўқитиш методикаси устида иш олиб
борган педагоглар ва буюк алломалар тўғрисида маълумот
Махсус фанларни ўқитиш методикаси фанидан дарс беришнинг дидактик
принципларини ойдинлаштиришда, педагогика фанининг илмий асосларини
яратишда қуйидаги олимлар кўп заҳмат чекишган.
Заҳматкаш олимлар номларини баѐн этишдан дидактика-дидактик жараѐн,
дидактик сўзлари нима деган саволга жавоб бериш керак. Таьлим бериш
жараѐнида педагог ва талабалар, магистратура талабаларининг ҳаракатлари бир
бутун бўлиб бирлашади, мана шу жараѐнни дидактик жараѐн деб аталади.
Дидактик жараѐн билим бериш ва билим қабул қилишнинг ҳамоҳанг тизимидир.
Дидактика-панд насиҳатнома бўлиб, у педагогиканинг таьлим ва унинг
мазмуни, умумий метод ва шакиллари ҳақидаги бўлими.
Дидактик – 1. Дидактикага оид, дидактик принципларга асосланган, масалан,
бирон бир асар ѐки бошқа хисобланади.
2. Ибрат бўладиган, ўгит-насиҳат берадиган тушунча тушунилади.
Ушбу йўлда заҳмат чеккан педагоглар қаторида аввало, Шарқ таьлими
дурдоналарини яратган буюк алломалар: Фаробий, Ал- Хоразмий, Беруний, Ибн
Сино ва бошқаларни санаш мумкин.
Буюк Ибн Сино таьлим тўғрисида шундай деган:
5
―Гар истасанг, ўргатмоққа сўзи камол; Эркалатиб овоз чиқар ҳар хил муқом‖,
(Ибн Сино, ―Донишнома‖, 112 бет).
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда педагогика тарихи ва илми назариясига,
чунончи, табиий фанлар педагогикаси, техника илми, касб, ҳунар ва меҳнат
таьлими назарияларига ўз хиссаларини қўшган қуйидаги педагог олимлар: П.Т.
Мағзумов, А. И. Воробьев, Д. Шодиев, А. Р. Ходжабоев, М. Очилов, Э. Чориев,
М. Зияходжаев, Т.Тулаганов, Н. Нишоналиев ва бошқаларни қайд қилиш мумкин.
Педагогикага оид илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда қуйидаги
йўналишдаги мавзуларни, яьни техник қобилиятларни шакиллантириш,
конструктив техник масалалар ечимини топиш, техник тафаккурни ўрганиш каби
соҳаларда заҳмат чеккан педагог олимлар: Кудрявцев. Боркова, Джонс ва
Каспарскийни ва Ўзбекистонда ушбу йўналишда иш олиб борган ўзбек олимлари
Иванов, Давлетшин ва бошқаларни келтириш мумкин.
Кейинги вақтларда дунѐ миқѐсида дори воситалари билан таъминлаш
жараѐнини ўргатиш ва ўқтишда J.W. Hay, A.D. Tice, J.A.Valles, P. Montuschi, E.S.
Miranda, J. Lehar, P.M. Rutten-van, А.Г. Чучалин, Н. Княжеская, Р.И. Ягудина, Е.А.
Ушкалова, С.А. Парфейников, С.В. Овчаренко, А.И. Овод, Н.Р. Лямин каби
олимлар, Республикамизда эса Э.Р. Тошмухамедов, А.Н. Юнусходжаев, Х.С.
Зайнутдинов, А.М. Камилов, Ш.З. Умарова, Н.Д. Суюнов каби олимлар
томонидан қаратилган илмий ишларига катта аҳамият берилмоқда ва бошқаларни
кўрсатиш мумкин.
Айтиш керакки, замон стандартлари ва кваллификация тавсиф талабларига
мувофиқ мухандис ходимларни тайѐрлаш ва такомиллаштиришга қаратилган
психология ва педагогикага оид адабиѐтлар таҳлили махсус фанларнинг
ташкилий-услубий ва назарий методологик асослари, техника фанларидан ўқув
машғулотларини ўтказишнинг ўзига хос ташкилий асослари, замонавий талаблари
ойдинлаштирилмаганлиги, мутахассислик фа танлов фанлардан дарс ўтишда
дидактик воситаларни унумли қўллаш, фойдаланишининг оптимал шартлари
аниқланмаганлиги олдиндан маьлум.
Махсус фанлардан яратилган дидактик адабиѐтлар таҳлили, олий таьлим
соҳасидаги педагогик ва психологик муаммоларнинг сўнгги даврдаги ечимида
фанлар методологиясига оид масалалар етарли даражада тадқиқ этилмаганлагини,
шунинг учун уларни тадқиқ қилиш кераклигини кўрсатмоқда. Мамлакатимизда
амалга оширилаѐтган ислоҳотлар, фармацевтика фаолияти ва корхоналарининг
замонавий
компьютерлар,
технология
билан
жиҳозланиши,
қўшма
корхоналарнинг тузилиши ва уларнинг ишга туширилиши, фан ва техниканинг
ривожланиб бориши, уларда ишлайдиган мутахассисларнинг ҳар томонлама
билимдон ва юқори малакали бўлишини тақазо этмоқда.
6
Махсус фанларнинг методологиясини яратишда қуйидаги муаммолар
мавжуд:
Ўзбекистон Республикасида олий таълимни қайта қуриш ― Кадрлар тайѐрлаш
бўйича миллий дастур‖ (қонун) асосида жаҳон андозаси талабларига мос тушувчи
мутахассис ходимларни тайѐрлаш;
мутахассислар тайѐрлашдаги сифатни ошириш:
мутахассис тайѐрлашда кўп поғонали таьлим тизимига ўтиб, 4 йил давомида
фундаментал фанлар бўйича таьлим бериб, бакалавр ва бошқа мутахассислар
тайѐрлаш;
тадқиқот қилинаѐтган мутахассисликка хос, дунѐ таьлим андозалари
талабларига мос тушувчи таьлим стандартларини ишлаб чиқариш ва уларни
ҳаѐтга татбиқ этиш;
олий таьлимда ўқитишнинг кўп босқичли тизимига ўтиш учун зарур бўлган
ўқитишнинг ташкилий методикасини ва назарий методологиясини ишлаб
чиқариш ва соҳаларга хос адабиѐтларни яратиш ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикасининг ―Талим тўғрисида‖ги қонуни ва ―Кадрлар
тайѐрлаш миллий дастури‖ шахсни биринчи ўринга қўйди. Фақат юксак билим ва
малакаларни мустаҳкам эгаллаган, шу билан бирга юксак маьнавиятли ва миллий
ўзлигини чуқур англаган ѐш мутахассисларгина Ўзбекистонни ХХI асрда ҳар
томонлама илғор мамлакатлар қаторига олиб чиқиши муқаррар. Ҳозирги
шароитда Тошкент фармацевтика институти ва махсус колледжлар ходимларига,
уларни тайѐрлашга бўлган ижтимоий талаблар билан уларнинг мутахассис
сифатида ўз вазифаларини юқори даражада бажариши ва амалий тайѐргарлиги
ўртасида номуносиблик мавжуд.
Бу номуносиблик:
махсус касб фанлари таьлими ўқитувчиларини тайѐрлашга хос ўқув
жараѐнининг етарлича методик қўлланмалар билан таьминланмаганлиги ва
ўқитувчилар тайѐрлашда моддий-техник базанинг етарли даражада эмаслиги;
ўқув жараѐнини ташкил этишдаги шакл ва методларнинг кам вариантлилиги
ва бошқаларда намоѐн бўлиб турибди.
Махсус
касб
фанлари
таьлими
ўқитувчиларини
тайѐрлашни
такомиллаштиришдаги мавжуд камчиликларни бартараф қилишни қуйидаги
асосий йўналишларда: махсус фанлар мазмунини интеграциялаш, амалдаги
дастур ва режаларни замон талабларига хос равишда қайта ишлаш ва тўлдириш,
махсус фанлар таьлимнинг самарали шакл ва услубиѐт, методларини излаб
топиш, бакалаврларнинг мустақил ўқув-методик фаолиятини кучайтириш,
кабиларда олиб бориладиган ишларда ўз аксини топиши мумкин. Олий ўқув
юртларида махсус фанлар ва умумпедагогика ва хусусий методик фанлар
мазмунини интеграциялаш вазифаси турибди. Кейинги йилларда ўқув
7
предметларини табақалаштириб ўқитиш ғояси махсус фанлар, умумтаьлим ва
педагогика фанларини бир-биридан сезиларли даражада ажратиб қўйди. Шу
сабабли бу фанларни бир-бирига яқинлаштириш яьни интеграциялаш
механизмини топишни хаѐт тақозо этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |