Chapter · March 019 citations reads 7,481 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/32
Sana01.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#726772
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32
Bog'liq
pdf

 
 


32 
МАХСУС ФАНЛАРДАН ЎҚУВ АМАЛИЁТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА 
ЎТКАЗИШ 
Режа
Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиѐтига оид меъѐрий ҳужжатлар таҳлили.
 
Амалиѐт раҳбарининг асосий вазифалари. 
Талабаларнинг асосий вазифалари. 
Олий таълим муассасаларида малакавий амалиѐтлар хусусида. 
Фармацевтика институти талабаларининг малакавий амалиѐти Низоми. 
Фармация ва Саноат фармация факультети талабалари учун.
амалиѐтни ўташда техника ҳавфсизлиги бўйича Йўриқнома. 
Таянч сўз ва иборалар.
Ўқув, ишлаб чиқариш, амалиѐт, меъѐрий 
ҳужжатлар, таҳлил, раҳбар, вазифалар, талабалар, олий таълим муассасалари, 
малакавий амалиѐт, малакавий амалиѐти Низоми, Фармация, Саноат фармация, 
факультет, амалиѐтни ўташ, техника ҳавфсизлик, Йўриқнома. 
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари талабаларининг 
малакавий амалиѐти тўғрисидаги Низом Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг буйруқларига асосан, институтларда ўқув амалиѐти узлуксиз 
ташкил этилмоқда. Ҳозирги кунда барча олий таълим муассасаларида малакавий 
амалиѐтлар Низом талаблари асосида ўтказилмоқда.
Ўқув режада ўқув фани бўйича ўқув ва ишлаб чиқариш амалиѐти кўзда 
тутилган ҳолда фан дастурининг ушбу қисми ѐритилади. Ўқув ва ишлаб чиқариш 
амалиѐтларини мақсади ва моҳияти, шакли ва мазмуни, амалиѐт жараѐнида 
талабалар томонидан тайѐрланиши зарур бўлган якуний ишлар шакли юзасидан 
қисқа услубий кўрсатмалар берилади. Бунда ўқув фанининг моҳияти, касбий 
таълим дастуридаги ўрни, тегишли йўналиш ва мутахассислик бўйича кадрлар 
тайѐрлашнинг ўзига хос тарафлари, тегишли йўналишга оид жаҳондаги илғор 
тажрибалар, замонавий техника ва технологиялар ҳисобига олиниши зарур. 
Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиѐтларини ўтказиш бўйича кенгайтирилган 
услубий кўрсатмалар тегишли кафедралар томонидан алоҳида услубий қўлланма 
кўринишида ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур қисм ҳажми ўқув 
фанининг моҳияти ва унга киритиладиган зарурий маълумотлар ҳажмига боғлик, 
бўлиб, 80 та сўздан ортмаслиги тавсия этилади. 
Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари 
бўйича мутахассислар тайѐрлашнинг муҳим қисми бўлган талабалар амалиѐти, 
илғop корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ўтказилади.


33 
Талабалар амалиѐти бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура 
мутахассисликлари фанларининг назарий қисмини мустахкамлаш учун зарур 
бўлган, ўқиш жараѐнининг бевосита ишлаб чиқариш шароитларида ўтказиладиган 
ўқитишнинг давомидир.
Ҳар бир амалиѐтнинг мақсади, мазмуни ва муддати таълим йўналиши, 
мутахассисликларнинг Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва амалиѐт 
дастурларида белгиланади.
Малакавий амалиѐтлар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура 
мутахассисликлари Давлат таълим стандартлари ва ўқув режаларида кўзда 
тутилган турли шаклларда, яъни:
– ўқув-танишув;
– ишлаб чиқариш;
– педагогик;
– битирув олди амалиѐтлари ва бошқа турларда ташкил қилинади.
Олий таълим муассасаси таълим йўналишларининг ўзига хослигини ҳисобга 
олиб, кадрлар буюртмачилари талабларига биноан, Олий таълим муассасаси 
Илмий Кенгаши қарорига мувофиқ амалиѐтнинг бошқа турларини киритиш 
ҳуқуқига эга.
Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим 
йўналишларида талабаларни малакавий амалиѐтлари амалдаги Давлат таълим 
стандартлари ва ўқув режаларига асосан 12- хафтадан 24 хафтагача қўйилган.
Амалиѐтларга Олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан 
кафедраларнинг ишлаб чиқаришни яхши биладиган, тажрибали профессорлар, 
доцентлар ва ўқитувчилари раҳбарлик қилади.
Амалиѐт раҳбарининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
– зарур тайѐргарликни ташкил этиш учун амалиѐт объектларига амалиѐт 
бошланишидан олдин бориш:
– талабаларнинг амалиѐтга боришидан олдин ташкилий тадбирлар, амалиѐт 
ўтказиш тартиблари, хавфсизлик техникаси ҳақида кўрсатмалар бериш ва 
ҳоказоларни ўтказишни таъминлаш;
– талабаларни Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси 
топшириқларида кўзда тутилган илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
– амалиѐт объектларида талабаларни меҳнат шароитлари меъѐрдагидек 
таъминланганлигини назорат қилиш;
– талабаларни ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини назорат 
қилиш;
– амалиѐт якунлари бўйича талабалар илмий анжуманларга тайѐрланишида 
ва амалиѐт натижаларини ҳимоясида иштирок этиш;


34 
– талабаларнинг амалиѐт бўйича ҳисоботларини кўриб чиқиш ва 
тавсияномалар бериш;
– талабалар амалиѐт ўтганлиги ва уларнинг амалий тайѐргарлигидаги 
камчиликлари кўрсатилган, амалиѐтни янада такомиллаштириш бўйича баѐн 
этилган таклифлар, ѐзма ҳисоботни кафедра мудирига тақдим этиш;
– барча амалиѐт билан боғлиқ ишларни амалиѐтга бириктирилган раҳбар 
билан биргаликда амалга ошириш ва ҳоказолар.
Талабалар амалиѐтининг умумий раҳбарлиги амалиѐт объекти раҳбарининг 
буйруғи билан масъул ходимларнинг бирига юклатилади. Цех, бўлим, 
лаборатория, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи дорихоналарда 
талабалар амалиѐтининг бевосита раҳбарлиги амалиѐт объекти бошлиғининг 
буйруғи билан таркибий бўлимнинг юқори малакали мутахассис зиммасига 
юкланади.
Талаба амалиѐтни ўтишда:
– амалиѐт дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариши;
– амалиѐт объектининг ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсиниши;
– меҳнат муҳофазасини, ҳавфсизлик техникасини ва ишлаб чиқариш 
санитария қоидаларини ўрганиши ва қатъий риоя қилиши;
– бажарилган иш ва унинг натижалари учун, шу амалиѐт объектлари 
ишчилари қатори жавобгарликни олиши;
– кундалик дафтар юритиши, чизмалар, тасвирлар ва бошқаларни 
бажариши;
– амалиѐт раҳбарига барча топшириқлар бажарилгани ҳақида ѐзма равишда 
ҳисобот бериши ва амалиѐт бўйича якуний ҳисоботни топшириши лозим.
Амалиѐт якунида талаба юқорида айтиб ўтилганидек, ѐзма ҳисобот 
тайѐрлайди ва уни бевосита амалиѐт объектидан тайинланган раҳбар имзолаган 
кундалик дафтар билан бирга олий таълим муассасасидан тайинланган раҳбарга 
топширади.
Ҳисобот талабанинг амалиѐт даврида бажарган муайян ишлари тўғрисидаги 
маълумотлар, амалиѐт обьекти бўлимларининг қисқача изохи, улар фаолиятининг 
ташкилий асослари, амалиѐт натижалари бўйича хулоса ва таклифларни ўз ичига 
олади.
Амалиѐт якунида талаба ўз ҳисоботини Фармация факультетида ѐки 
Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедрасидан тайинланган комиссия олдида 
ҳимоя қилади.
Амалиѐт ҳисоботларининг ҳимояси натижалари факультет Илмий 
Кенгашларида ва олий таълим муассасасининг ўқув-услубий кенгашида муҳокама 
қилинади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish