Chapter · March 019 citations reads 7,481 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/32
Sana01.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#726772
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
pdf

Фан бўйича курс иши. 
Курс иши фан мавзуларига тааллуқли масалалар 
юзасидан талабаларга якка тартибда тегишли топшириқ шаклида берилади. Курс 
ишининг ҳажми, расмийлаштириш шакли, баҳолаш мезонлари ишчи фан 
дастурида ва тегишли кафедра томонидан белгиланади. Курс ишини бажариш 
талабаларда фан оид билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат 
қилиши керак 
Курс иши учун тахминий мавзулар 
1. Фармацевтика тизимини бошқаришда менежмент асослари. 
2. Фармацевтика ташкилотларни бошқариш жараѐни. 
3. Менежер ва раҳбарлик услублари. 
4. Фармацевтика ташкилотларининг ташкилий тузилмаси. 
5. Бошқарув назоратининг аҳамияти, шакллари, амалга ошириш воситалари. 
Курс иши мавзуларининг тўлиқ рўйхати кафедрада ишлаб чиқилган услубий 
кўрсатмада келтирилган. 
 
Курс лойихасини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар 
Курс лойихасининг мақсади талабаларини мустақил ишлаш қобилиятини 
ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар хосил 
қилиш, бевосита ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос ечимлар қабул қилиш 
ва замонавий технологияларни қўллаш кўникмаларини хосил қилишдир. 
Курс лойихаси объекти сифатида турли мулкчилик шаклидаги фармацевтика 
ташкилотлар, дорихона муассасалари, фармацевтик корхоналар, фирмалар хизмат 
қилади. 
Курс лойихаларининг тахминий рўйхати 
1. Фармацевтика ташкилотларида бошқарув усуллари.
2. Фармацевтика ташкилотларида раҳбарлик моҳияти ва услублари. 
3. Фармацевтика ташкилотлар бошқарувида лидерлик ва раҳбар турлари. 
4. Фармацевтика ташкилотларида ишлаб чиқариш менежментини ташкил 
этиш. 
5. Фармацевтика ташкилотларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш 
жараѐни. 
6. Маъмурий менежментда ваколатларнинг мазмуни ва моҳияти. 
7. Менежментда қарор қабул қилиш ва уни амалга ошириш. 
8. Фармацевтика ташкилотларида персонални режалаштириш ва бошқариш. 
Ҳозирги вақтда олий таълим муассасаларида талабаларнинг мустақил ишни 
ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг 2005 йил 21 февралдаги 34-сонли буйруғи билан тасдиқланган 


28 
―Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш 
тартиби тўғрисида‖ги намунавий Низом асосида амалга оширилмоқда.
Олий таълим муассасаларида мустақил иш ҳар бир фаннинг 
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, реферат, уй вазифаси, тақдимнома курс 
иши ва шу каби бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин.
Мустақил ишни турларига қуйидагилар киради: 
– айрим мавзуларни ўқув адабиѐтлари ѐрдамида мустақил ўзлаштириш; 
– берилган мавзу бўйича реферат тайѐрлаш; 
– амалий машғулотлар ва семинарларга тайѐргарлик кўриш; 
– лаборатория ишларини бажаришга тайѐргарлик кўриш; 
– курс ишларини бажариш; 
– назарий билимларни амалиѐтда қўллаш; 
– мавзу ѐки маълум бир боб бўйича таҳлилий маълумотлар асосида 
хулосалар қилиш ва илмий мақола тайѐрлаш; 
анжуманларда маърузалар билан қатнашиш; 
битирув малакавий ишини тайѐрлаш; 
магистрлик диссертациясини тайѐрлаш; 
фанлар бўйича уйга берилган топшириқларни бажариш; 
мавзулар бўйича слайдлар, презентациялар тайѐрлаш. 
Ўқитилаѐтган фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан холда талабалар 
мустақил ишини ташкил этишда бошқа шакллардан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Ўқитиладиган фанлар бўйича ишчи ўқув дастурларида талабалар мустақил 
ишининг мазмуни, моҳияти, шакли ва ҳажми ҳамда манбалари кўрсатилади. 
Талаба мустақил иши учун ўқув режада ажратилган вақтга мос равишда ҳар бир 
фан бўйича тегишли кафедраларда мустақил ишнинг ташкилий шакллари, 
топшириқ вариантлари ишлаб чиқилади ва факультет ўқув-услубий кенгашида 
тасдиқланади. Мустақил ишни бажариш учун ҳар бир фан бўйича талабаларга 
кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади ҳамда тарқатма материал сифатида фан 
бўйича биринчи машғулотда талабаларга етказилади. 
Мустақил таълимнинг асосий вазифаларига 
– билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш; 
– ижодий фаолиятга қизиқишни шакллантириш; 
– таълим олиш усулларини эгаллаш; 
– тушуниш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантириш; 
– мустақил хулосалар чиқариш кўникмаларини шакллантириш киради 
 
Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан 
рефератлар, слайдлар, вазиятли масалалар, тестлар, кроссвордлар, чайнвордлар 
тузилади ва Интернет маълумотлари олинади.


29 
Мустақил ишни бажаришдан асосий мақсад, профессор-ўқитувчиларнинг 
бевосита раҳбарлиги ва назорати остида талабаларни семестр давомида фанларни 
узлуксиз ўрганишини ташкил этиши, олинган билим, кўникмаларини чуқур 
ўрганиб мустаҳкамлаш, келгусидаги дарсларга тайѐргарлик кўриш, ақлий меҳнат 
маданияти, янги билимларни мустақил равишда излаб топиш ва қабул қилиш, 
кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш лозим. 
Мустақил ишга мўлжалланган мавзулар ва топшириқлар магистратура 
талабаларининг мустақил ишини ташкил этиш бўйича кафедрада ишлаб чиқилган 
ва мунтазам янгиланиб борадиган услубий қўлланмаларда кенг ѐритилган. 
 
Мустақил таълим – профессор-ўқитувчилар томонидан аудиторияда 
талабаларга етказиладиган мавзулардан ташқари ўқув фанининг мазмунига 
кирувчи ва алоқадор мавзулар, масалалар, ахборотларни мустақил ўрганиш ва 
ўзлаштиришга қаратилган муҳим таълим жараѐнидир. Талаба мустақил 
таълимининг асосий мақсади – аудиториядан ташқари вақтда ўқитувчининг 
бевосита ва билвосита раҳбарлиги ҳамда назоратида муайян уқув ишларини 
мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда 
ривожлантиришдан иборатдир. 
Шунингдек, талабаларнинг мустақил ишлари туркумига кирувчи курс 
лойиҳаси, курс иши, чизма-ҳисоб, ижодий ва бошқа ишларининг мавзу ва 
мазмуни, бажариш бўйича қисқа услубий кўрсатмалар келтирилади. Мазкур 
мустақил ишларнинг кенгайтирилган мавзулари ва уларни бажариш бўйича 
услубий кўрсатмалар тегишли кафедралар томонидан алоҳида услубий кўрсатма 
кўринишида ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур қисм хажми ўқув 
фанининг моҳияти ва унга киритиладиган зарурий маълумотлар хажмига 
боғликдир. 
Мустақил таълим ва мустақил ишлар. Мазкур қисмда мустақил таълимнинг 
шакли ва мазмуни, мустақил ўзлаштиришга мўлжалланган мавзулар ва 
топшириқлар келтирилади. Ҳар бир мавзу кетма-кет рақамланади ва унга 
ажратилган соат кўрсатилади. Жадвал тагидаги охирги катакда ушбу 
машғулотларга ажратилган умумий соатлар ҳажми кўрсатилади, мазкур рақам 
ўқув режадаги билан тўлик мос тушиши шарт. Мустақил машғулотлар жараѐнида 
талабалар томонидан тайѐрланиши зарур бўлган якуний ишлар шакли, реферат, 
эссе, мустақил, ижодий иш, муаммоли маъруза ва бошқалар ва уни топшириш, 
ҳимоя қилиш тартиби аниқ кўрсатилади. 
Шунингдек, ўқув режа ва фан дастурига мувофиқ курс лойиҳаси, курс иши, 
чизма-ҳисоб, ижодий ва бошқа мустақил ишларининг мавзу ва мазмуни, бажариш 
бўйича зарур услубий кўрсатмалар, расмийлаштириш, топшириш шакли ва 
тартиби келтирилади. 


30 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish