Chapter · March 019 citations reads 7,481 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/32
Sana01.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#726772
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32
Bog'liq
pdf

2.
 
www. zioeNet
 
 
 


22 
МАХСУС ФАНЛАРДАН КУРС ИШИ ВА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ УНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
Режа
Махсус фанлардан курс иши ва лойиҳани тайѐрлашга оид меъѐрий 
ҳужжатлар таҳлили 
Курс ишини ташкил этиш, унинг аҳамияти. 
Курс иши мавзулари рўйхатини ишлаб чиқиш. 
Курс ишини тайѐрлаш босқичлари. 
Курс ишини баҳолаш мезонлари. 
Мустақил ишни ташкил этиш, унинг аҳамияти.
Мустақил иш мавзулари рўйхатини ишлаб чиқиш. 
Мустақил ишни тайѐрлаш усуллари. 
Мустақил ишни баҳолаш мезонлари. 
 
Таянч иборалар
. Махсус фанлар, курс иши, лойиҳа, тайѐрлаш, меъѐрий 
ҳужжатлар,кКурс ишини ташкил этиш, курс иши мавзулари, рўйхат, курс ишини 
тайѐрлаш босқичлари, баҳолаш мезонлари, мустақил иш мавзулари, рўйхат, 
тайѐрлаш усуллари, мустақил ишни баҳолаш, мезонлар. 
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларида курс иши ва 
мустақил таълимни тўғри ташкил этиш, таълим тизимида таълим ва тарбиянинг 
узвий равишда олиб борилиши нафақат мамлакатнинг интеллектуал жиҳатдан 
юксалишига, шунингдек, талабаларнинг маънавий баркамол бўлишини ҳам 
таъминлайди. Шу маънода мухтарам Биринчи Президентимиз И. А. Каримов бу 
масалага эътибор бериб қуйидагиларни таъкидлаганлар: ―Шуни унутмаслик 
керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача 
айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун 
қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ‖. 
Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастурининг асосий талабларидан бири замон 
талабларига жавоб бера оладиган, ҳар томонлама етук, рақобатбардош, қўйилган 
муаммони мустақил ҳал қилиш лаѐқатига эга, ўз устида ижодий ишлаб борадиган 
мутахассислар тайѐрлашдир. Бу хусусиятларга эга бўлган кадрларни тайѐрлашда 
курс иши ва мустақил ишни тайѐрлаш алоҳида ўрин тутади, чунки ахборот ва 
билимлар доираси жадал суръатлар билан ривожланиб бораѐтган ҳозирги кунда 
ҳамма маълумотларни фақат дарс машғулотларида бериб бўлмайди. Қўйилган 
муаммо ва вазифалар бўйича маълум ечимга келиш ҳамда унинг оптимал 
вариантини танлаш учун керакли бўлган мустақил фикрлаш кўникмаси мустақил 
ижодий ишлаш жараѐнида шаклланади ва мустаҳкамланиб боради. Юқори 


23 
малакали кадрлар тайѐрлашнинг муҳим омилларидан бири – бу таълим сифати ва 
самарадорлигини оширишдир. Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда 
ўқитишнинг замонавий усуллари, шакл ва воситалари, ўйин технологиялари, 
муаммоли ўқитиш, хусусан, курс иши ва мустақил ишнинг ноанъанавий 
методлари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Замонавий таълим жараѐни бу талабаларга 
фақат билим бериш, уларда фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, олинган 
билимлардан фойдаланиш бўйича ўқув кўникмаларини шакллантиришдан иборат 
бўлмай, балки уларга мустақил билимларни қидириб топиш, ўзлаштириш 
шакллари, усуллари, воситаларини ўргатишдан иборат. Талабаларда мустақил 
билимларни тўлдириб бориш, маълумотлар оқими ичидан кераклигини ажратиб 
олиш ва маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш қобилиятларини 
шакллантириш, сифатли кадрлар тайѐрлаш жараѐнининг асосий йўналишларидан 
бири хисобланади.
Рефератив характердаги курс иши қуйидагилардан иборат: 
– кириш, унда мавзунинг долзарблиги ва аҳамияти, ишнинг мақсади ва 
вазифалари, тадқиқот методлари, бу ўринда адабиѐтлар таҳлилда ѐритилади; 
– назарий қисм. Бунда икки бобда масаланинг тарихи, муаммонинг назария 
ва амалиѐтдаги ишланганлик даражаси, адабиѐтлар қиѐсий таҳлили воситасида 
келтирилади; 
– хулоса, бунда хулоса ва иш материалларидан фойдаланиш 
имкониятларига оид тавсиялар келтирилади; 
– фойдаланилган адабиѐтлар руйхати; 
– иловалар. 
Амалий характердаги курс иши тузилиши қуйидагилардан иборат бўлади: 
– кириш, унда мавзунинг долзарблиги ва аҳамияти, ишнинг мақсади ва 
вазифалари, тадқиқот методлари ѐритилади; 
– асосий қисм, у икки бобдан иборат бўлиб, биринчи бобда ишланаѐтган 
мавзунинг назарий асослари;
иккинчисида ўрганилаѐтган муаммонинг амалиѐтдаги ҳолати график, 
жадвал, схема кўринишида тақдим этилган статистика маълумотлар таҳлили ва 
амалий тажриба, вазиятнинг бевосита тасвири воситасида ѐритилади; 
– хулоса, бунда хулоса ва иш материалларидан фойдаланиш 
имкониятларига оид тавсиялар келтирилади; 
– фойдаланилган адабиѐтлар руйхати; 
– иловалар. 
Экспериментал характердаги курс иши: 
– кириш, унда мавзунинг долзарблиги ва аҳамияти, ишнинг мақсади ва 
вазифалари, тадқиқот методлари ѐритилади; 


24 
– асосий қисм, икки бобдан иборат бўлиб, биринчи бобда ишланаѐтган 
мавзунинг назарий асослари, масаланинг тарихи, муаммонинг назарий ва амалий 
жҳатдан ишланганлик даражаси; иккинчи бобда эса, экспериментал тадқиқот 
методикаси, экспериментнинг асосий босқичлари, қайта ишлаш ва таҳлил 
натижаларининг қайта ишланганлиги ва таҳлили баѐн этилади; 
– хулоса, бунда хулоса ва иш материалларидан фойдаланиш 
имкониятларига оид тавсиялар келтирилади; 
– фойдаланилган адабиѐтлар руйхати; 
– иловалар дан иборат. 
Курс ишига умумий раҳбарлик ва унинг бажарилиши устидан назоратни 
тегишли фан ўқитувчиси амалга оширади. Курс иши раҳбарининг асосий 
вазифалари курс иши мазмуни ва уни бажариш кетма-кетлиги борасида маслахат 
беради талабага зарур адабиѐтларни танлашда кўмаклашиш;
– курс ишини бажаришнинг бориши устидан назорат; 
– курс ишига ѐзма тақриз тайѐрлашдан иборат. 
Консультациялар давомида ўқитувчи томонидан курс ишининг мақсади ва 
вазифалари, унинг структураси ва ҳажми, ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш 
принциплари, адабиѐт билан ишлаш йўллари ва принциплари тушунтирилади, 
шунингдек, талабалар саволларга ажавоб беради. Консультациялар ўқув режада 
мазкур ишга ажратилган вақт ҳажми ҳисобига амалга оширилади. 
Талаба курс иши устида ишни тамомлагач, раҳбар уни текширади ва ѐзма 
тақриз билан талабага танишиш учун беради. Ёзма тақриз курс ишининг берилган 
мавзуга мослиги ҳақда хулоса, уни бажариш сифатига баҳо, қўйилган 
масалаларнинг тўлиқ ишланганлигига баҳо, талаба томонидан ижодий 
ѐндашилганлигига баҳони ўз ичига олиши керак. 
Курс ишига тақриз, уни қабул қилишни ўқитувчи ўқув машғулотларидан 
ташқари вақтда амалга оширади. Бу ишларни бажариш учун ҳар бир курс ишига 3 
соатдан вақт ажратилади. 
Зурур ҳолларда курс иши раҳбари курс иши ҳимоясини кўзда тутиши 
мумкин. Курс иши бўйича қониқарсиз баҳо олган талабаларга янги курс иши 
мавзусини танлаш ѐки одингисини қайта ишлаш ҳуқуқи берилади, уни бажариш 
учун янги муддат тайинланади. 
Курс ишларини бажариш талабаларни мустақил фикрлашига, олган 
кўникмаларини мукаммаллаштиришга ѐрдам беради. Унинг асосида илмий 
текшириш ишларини элементлари мавжуд бўлиб, бу эса ўз навбатида 
Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедрасида ўқув жараѐнини илмий асосда 
ташкил этишга ва ривожлантиришга ѐрдам беради. 
Курс ишидан мақсад Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедрасидаги 
мутахассислик фанларини ўқитиш мобайнида бўлажак фармацевтларнинг 


25 
малакаси учун қўйилган талабларни амалга ошириш мақсадида талабаларнинг 
олган назарий билимларини янада чуқурлаштириш, олган назарий билимлари, 
амалий кўникмалари тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилади. Илмий адабиѐтларда 
келтирилган маълумотларни таҳлил қилиш ва олдига қўйилган масалаларни 
мустақил бажариш ҳамда билишга эришилди. Ушбу мақсадга талабалар мунтазам 
равишда махсус адабиѐтлар устида ишлаб, билим доираларини кенгайтириш ва 
статистик маълумотларини қайта ишлаш давомида изланишларни мустақил 
амалга ошириш орқали эришадилар. 
Талабалар
Фармацевтика 
ишини 
ташкил 
қилиш 
кафедрасидаги 
мутахассислик фанларидан курс иши бажариш жараѐнида ишланаѐтган мавзунинг 
аҳамиятини ва олдиларида турган вазифаларни аниқ тасаввур эта олишлари ҳамда 
дарсликлар ва илмий адабиѐтлар устида ишлай билишларини кўрсата олишлари, 
шунингдек, адабиѐтлардаги маълумотларни танқидий баҳолаб, мустақил равишда 
умумлаштириб, хулоса қила олишлари шарт. Агарда талабалар статистик 
маълумотларни қайта ишлаш давомида мавзулар устида ишласалар, келгусидаги 
илмий текшириш ишлар учун керак бўладиган ѐки маълумотларни тайѐрлаш, 
тахлил қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи дорихоналар ишига 
асқотадиган таклифлар кирита билишлари лозим. 
Курс ишларини талабалар ўқитувчилар раҳбарлиги остида ѐзув қоғози 
ҳажмида 25–30 варақда, қоида бўйича интервалига амал қилган ҳолда, 20 тадан 
кам 
бўлмаган 
адабиѐт 
маълумотларидан 
фойдаланиб 
бажарадилар. 
Илюстрациялар (расмлар, графика, жадвал ва чизмалар) мавзу бўйича 
бажарилади. Типографик расмларни ѐпиштириш мумкин. Айниқса, дарсликлар, 
қўлланмалар, монография ва бошқа адабий манбалардан олинган расмларни 
қўллаш тақиқланади. Курс ишлари йил давомида олиб борилиб, 8–10 семестр 
якунида ҳимояси ўтказилади. Курс ишлари 100 баллик тизимида баҳоланиб ва 
рейитинг дафтарчасига қўйилади. 
Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедрасидаги мутахассислик 
фанларидан курс иши кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қабул 
қилинади. 
Кафедрада курс ишлари ва курс лойиҳаларига раҳбарлик қилиш, улар 
бўйича маслаҳатлар бериш, тақриз ѐзиш ва қабул қилиш учун бир курс ишига – 2 
соат берилади. 
Бир курс лойиҳаси учун – 3 соат. Бир профессор-ўқитувчи бир семестр 
давомида, одатда, 25 нафаргача талабага, кўпи билан 1–2 та академ гуруҳ 
талабаларига курс иши, курс лойиҳаси бериши мумкин. 
Курс иши ѐки курс лойиҳасининг ҳимояга тақдим этилганлиги билан 
аниқланади. 


26 
Курс иши ѐки курс лойиҳасининг ҳимоясини ўтказиш, бир курс иши 
ҳимояси учун — 0,4 соат, бир курс лойиҳаси ҳимояси учун — 0,6 соат берилади. 
Бунда профессор-ўқитувчининг бир кунлик иш соати ҳажми 8-10 соатдан 
ошмаслиги лозим. Курс иши ѐки курс лойиҳасининг ҳимоясида камида 2 нафар 
профессор-ўқитувчи иштирок этади. Жами соатлар ҳимояда иштирок этган 
профессор-ўқитувчилар сонига бўлинади ва улар ўртасида тенг тақсимланади. 
Профессор-ўқитувчининг курс иши ѐки курс лойиҳасининг ҳимоясини 
ўтказишда иштирок этиши тегишли қайдномаларда акс эттирилади. 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish