Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАРКЕТИНГНИ



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

8-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАРКЕТИНГНИ 
БОШҚАРИШ
Бозор 
икршсодиёти 
шароитида 
маркетингникг 
асосий 
йўналишлари ва уни ривожлантириш. Маркетинг фаолиятини пшшкил 
этиш принциплари. 
Олий ўкув юртида маркетинг бўлимининг 
вазифалари. Кадрлар бозорини ривожлантиришда маркетинг фаолшигш 
ва уни ташкил этиш. Ўкув юртида маркетинг ва РК. Таълим 
менежментида реклама психологик имкониятларининг таҳлили. 
Истеъмолчилар бозорини сегментлашнинг психологик жиҳатлари. 
Илмий-техника фаолияти маркетинги.
Г<гьли.ч 
муйссасаси имижи 
менеж.иенти. Таълим хизматларини ташкил эпшшнинг технологик 
асослари.
8.1. 
Бозор иқтисодиёти шароитида маркетингнинг асосий 
йўналишлари ва уни ривожлантириш.
Бозор муносабатларига ўтилиши, бюджетдан молиялаш- 
тиришнинг етарли эмаслиги олий ўқув юртларини бюджетдан 
ташқари маблағларни қидириш билан шуғулланишга мажбур 
этади.
Олий ўқув юртида тижорат фаолияти қуйидаги асосий 
шаклларга эга бўлиши мумкин: ишлаб чиқариш, лойиҳалаш, 
илмий ва ўқув фаолияти. Уларни ривожлантириш ва техник 
жиҳатдан қўшимча жиҳозлаш олий ўқув юртининг бухгалтерия 
ҳисоби ва хўжалик тизимларини янгилаш ва такомиллаштиришни 
талаб этади.
Пулли таълим хизматлари ҳам давлат олий ўқув юртларига 
бюджетдан ташқари қўшимча даромадлар келтиради.
Олий ўқув юртида тижорат фаолиятининг ривожланиши 
унинг етарли микдордаги ресурслари (илмий-педагогик кадрлар 
ва 
модций-техника 
базаси), 
шунингдек 
кўрсатилаётган 
хизматларга аҳолининг тўловга қобилиятли талаби билан 
қувватланиши лозим.
Ҳозирги замон таълимининг иқтисодий ҳолати “таълим” ва 
“бозор” тушунчаларининг ўзаро нисбати ҳақида мулоҳаза
131


юритишга мажбур этади. Бизнингча, бунинг асосий сабаблари 
қуйидаги омиллар билан белгиланади:
1. Давлат олий ўқув юртида ўқув жараёни ва олий ўқув юрти 
фанини етарли даражада молиялаштиришга қодир эмас. Кўпгина 
олий ўқув юртлари 
молиялаштиришнинг ўз 
манбаларини 
қидиришларига тўғри келади.
2. Олий ўкув юртининг тижорат фаолияти талабалар, 
ўқитувчштар ва ходимларда бозор мотивациясини тарбиялашга 
кўмаклашади.
Бозор шароитлари одамлар психологиясини ўзгартиради: 
меҳнатга кўпроқ ҳақ тўланадиган ишда ишлашни хохловчи 
ўқитувчилар улуши кўпаяди; одамлар ўз мехнатининг сифатини 
яхшилашга, янги ғояларни илгари суришга ва ҳоказоларга ҳаракат 
қиладилар.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Таълим 
тўғрисида”ги 
Қонунига мувофиқ олий ўкув юртининг тижорат фаолиятини 
ривожлантириш учун янги кенг имкониятлар очилмоқда.
Олий ўқув юрти асосий фаолиятига зиён етказмасдан ўзини 
ўзи молиялаштиришнинг қуйидаги қўшимча манбаларидан 
фойдаланиши мумкин:
1. Олий ўкув юрти ҳузурида Васийлик кенгаши, факультетлар 
ва кафедралар ҳузурида эса - хайрия фондлари таппсил этиш.
2. Истиқболли йўналишларда тижорат асосида талабаларни 
тайёрлаш.
3. Чет эллик талабалар ва аспирантларни тайёрлаш.
4. Иккинчи ихтисосликни олиш учун пулли таълимни ташкил 
этиш.
5. Олий ўқув юрти ўқитувчилари томонидан тайёрланган ва шу 
ерда нашр этилган ўқув-услубий адабиётларни сотиш.
6. Абитуриентларни тайёрлаш.
7. Талабаларнинг тижорат фаолиятини ривожлантиришга ёрдам 
бериш.
8. Илмий-тадқиқот еекторининг тижорат фаолияти.
9. Талабалар, ўқитувчилар ва аҳолига чет тилларини ўргатиш.
Ю.Факультетлар, кафедралар негизида тижорат тузилмаларини
ташкил этиш.
132


П.Товарлар сотиш ва пулли хизматлар кўрсатиш бўйича 
тижорат фаолияти.
12.Бинолар, асбоб-ускуналар, спорт иншоотларини ижарага 
бериш.
13.0ртиқча ускуналар ва ҳисобдан ўчирилган мол-мулкни 
сотиш.
14.Грант олиш учун танловларда иштирок этиш.
15.Таълим хизматлари марказини ташкил этиш.
16.Лицензион фаолият ва б.
Олий ўқув юрти иқтисодий сиёсатининг муҳим шартлари 
қуйидагилардан иборат:
1. Узини ўзи қисман молиялаштиришга ўтиш - олий ўқув юрти 
барча бўлинмаларининг муқаррар фаолияти.
2. Олий ўқув юрти бюджетига қўшимча маблағларни жалб 
қилиш борасидаги фаолиятнинг асосий йўналишлари (ўкув, 
илмий-тадкдқот, ишлаб чиқариш ва б.)ни ривожлантириш.
3. Олий ўкув юрти бюджетига қўшимча маблағларни фаол 
жалб қилишдан хдр бир ўқитувчи ва ходимнинг моддий 
манфаатдорлиги.
4. Маъмурият (ректорат) ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг 
моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкам- 
лашга кўмаклашувчи янги тижорат тузилмаларини ташкил 
этишга ёрдам бериши.
5. Фаолиятнинг барча йўналишларида ишлашга талабаларни 
жалб қилиш.
6. Очилаётган янги ихтисосликлар, кўп даражали тайёрловни 
жорий этиш ва ўқув жараёнини ташкил этиш ҳисобига олий 
ўқув юртининг рақобатбардошлик даражасини ошириш.
7. Касб-ҳунар 
тайёргарлигини 
чуқурлапггириш, 
ходимлар 
малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
8. Энг янги технологиялар ва илмий маҳсулотни гаплаб 
чиқаришга жорий этиш.
9. Халқаро 
алоқаларни ва ташқи иқтисодий фаолиятни 
ривожлантириш.
10. Олий ўқув юртининг молиявий ресурсларидан оқилона 
фойдаланиш.
11. Пулли таълимни ривожлантириш.
133


Олий ўкув юрти ва ўкув-илмий, шплаб чиқариш тижорат 
тузилмалари ўртасида кўшимча маблағларни жалб қилишга доир 
ўзаро муносабатлар ҳамда ҳисоб-китоблар тартиби махсус 
низомлар ёки шартномалар билан белгиланади.
Бюджетдан ташқари асосий ўқув ва илмий фаолиятига чет 
эллик талабаларни пулли асосда ва шартнома асосида ўқитиш, 
қўшимча 
пулли 
таълим 
хизматлари 
кўрсатиш, 
хўжалик 
шартномаларига мувофиқ илмий фаолият билан шуғулланишни 
киритиш мумкин.
Таълим 
муассасалари 
ўз 
уставида 
назарда 
тутилган 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин:
• таълим муассасасининг асосий фонддари ва мол-мулкини 
реализация қилиш ва ижарага бериш;
• товарлар, асбоб-ускуналар билан савдо қилиш;
• воситачилик хизматлари кўрсатиш;
• бошқа (шу жумладан таълим) муассасалар ва ташкилотлар 
фаолиятида ўз улуши билан иштирок этиш;
• акциялар, облигациялар, қимматли қоғозлар харид қилиш ва 
уларга даромадлар (дивидеқдлар, фоизлар) олиш;
• даромад келтирувчи бошқа хил операцияларни амалга 
ошириш.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish