Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Илмий-техника фаолияти маркетинги



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

8.7. Илмий-техника фаолияти маркетинги.
Мамлакатимизда илмий ва илмий-техникавий фаолиятни 
амалга ошириш, илмий-техникавий ва инновацион ривожланишни 
таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратшцда мавжуд 
молиявий ва модций ресурслардан самарали фойдаланишни 
таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқца.
Хусусан, 2014-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси 
Давлат бюджети маблағларидан иимий-амалий ва инновацион 
лойиҳалар ҳамда ишланмаларни молиялаштириш учун қарийб 800 
миллиард сўм ажратилиб, уларнинг натижаларига кўра илмий- 
тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан 700 дан ортиқ 
ихтиро патентлаштирилди.
Шу билан бирга, иқтисоциётнинг жадал ривожланиши 
мамлакат илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг 
илмий 
ва 
илмий-техникавий 
фаолияти 
натижаларини 
тижоратлаштиришда 
мавжуд 
салоҳиятдан 
янада 
тўлиқ 
фойдаланиш заруратини тақозо этмоқца.
Илмий-техникавий 
интеллектуал 
фаолият 
соҳасида 
маркетингни қўллаш имкониятлари ва хусусиятлари тўғрисидаги 
масала лозим даражада тўлиқ ва муфассал ёритилмаган.
144


Малакали 
мутахассис 
тайёрлашнинг 
ўзига 
хос 
мураккабликлари мавжуд. Бунинг учун профессор-ўқитувчи соҳа 
амалиётидаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиши, 
хорижий тилни яхши билиши, умуман, ўз устида мунтазам 
ишлаши керак. Ўкув материаллари ҳам замон шиддатига мос 
равишда такомиллаштирилиши лозим.
Фан индивидуал ижод, 
фикрлар эркинлиги чекланган 
шароитда ривожлана олмайди. Илмий меҳнат демократик 
хусусият касб этади. Турли фикрларни таққослаш таклиф 
қилинаётган схемалар ва ечимларнинг янгилик даражасига баҳо 
бериш учун кенг имкониятлар яратади.
Илмий ихтиролар олимлар обрўсини ошириб, мамлакат 
нуфузига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Энг муҳими, улар 
жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий вазифаларини самарали 
ечиш учун зарур шарт-шароитлар яратади. Илмий тадқиқотлар 
жараёнига ноўрин аралашиш янги илмий натижаларга эришишга 
монелик қилади, илмий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий 
тараққиёт йўлига тўсиқ бўлади.
Жаҳон амалиёти фаннинг ҳолати ва самарадорлиги асосан 
иқтисодиётга боғлиқ бўлишини тасдиқлайди. У илмий-техникавий 
тараққиётнинг устувор 
йўналишларини белгилайди, 
фанни 
таъминлаш ва илмий изланиш натижаларини амалга татбиқ 
этишнинг базавий моддий-техникавий имкониятларини яратади.
Ҳозирги вақтда мавжу д илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва 
илмий изланиш натижаларини рағбатлантириш тизими давр 
талабларига жавоб бермайди. Уюшг жвдций камчиликлари: 
ташкилий тузилмаларнинг авторитар-бюрократик тизими, олим 
меҳнатига хдқ тўлашнинг мазкур меҳнат натижалари билан 
алоқасининг сустлиги, диссертацияларни тайёрлаш ва ҳимоя 
қилишда расмиятчилик ва ҳ.к.
Маркетинг принципларини фанда ва илмий-техникавий 
ижодда қўллаш илмий-техникавий ғоялар ва ишловлар нархига 
баҳо беришга ҳар томонлама асосли ёндашувни талаб этади. 
Тармоқ фанлари хўжалик ҳисобига ўтиши ва турли ижодий
145


марказлар ташкил этилиши нархларни баҳолашнинг аҳамиятини 
айниқса оширади.
Илмий маҳсулот (илмий-техникавий ижод натижалари)нинг 
ўзига хос хусусияти игчндаки, у гуё қийматга эга бўлмайди. Бу 
ерда қиймат жиҳатцдан ҳисоблаш қийин бўлган элементлар 
тизими иштирок этади. Асосий элементлар - илмий, техникавий 
ва ижтимоий-иқтисодий фойдалилик ҳамда илмий маҳсулотдан 
фойдаланишдан манфаатдор бўлганларнинг шу пайтдаги тўлов 
қобилияти.
Миллий дастур ижросини таъминлаш чора-тадбирларидан 
бири таълимнинг фан ҳамда ишлаб чиқариш билан интеграцияси 
таъсирчан механизмларини гаплаб чиқиш ва амалиётга жорий 
этиш таълим сифатини оширишга хизмат қиладиган муҳим 
омилдир. Шу боис Европа ва ривожланган бошқа барча 
давлатларда таълим сифатини оширишда фан ва ишлаб чиқариш 
интеграцияси масаласига жиддий эътибор қаратиб келмоқда. 
Мамлакатимизда ҳам таълим сифатини оширишда инновацион 
корпоратив ҳамкорликни асосий омил сифатида фойдаланишга 
эътибор кучайди. Шунинг учун кадрлар тайёрлашнинг учинчи 
босқичида таълим сифатини ошириш ва унда инновацион 
корпоратив ҳамкорликнинг роли, унинг халқаро тажрибасини 
ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш бўйича 
тавсиялар ишлаб чикиш долзарб масаладир. Фан ва ишлаб 
чиқаришнинг интеграцияси ҳамда ўзаро ҳамкорлиги масаласини 
тадқиқ этиш хорижий олимлар томонидан ўрганилиб келинмокда. 
Лекин улар тадқиқотлари билан танишиш мазкур масалага туфли 
ёндошув 
ва 
қарашлар 
мавжудлигини 
кўрсатади. 
Моддий 
маҳсулотдан фарқли равшцда олий таълим маҳсулотини тайёрлаш 
жараёни ва унинг сифатини аниқлаш жуда кўп ўзига хос 
хусусиятларга эга.
Олий таълимда инновацион корпоратив ҳамкорликнинг 
таълим сифатига таъсирини баҳолаш ва ушбу механизмдан 
самарали фойдаланиш йўлларини белгилашга оид тавсиялар 
бериш мақсадида аввало таълим сифати тушунчаси мазмуни 
т\трисидаги қарашларни ўрганиш зарур. Таълим сифати, унинг
146


мазмуни ва инновацион корпоратив хдмкорлик тўғрисидаги 
қарашларни ўрганиш асосида таълим сифатини яхшилашдаги 
ролини оширишга оид таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш 
мамлакатимизда 
таълим-тарбия 
соҳасидаги 
ишлар 
бўйича 
белгиланган устувор вазифалар мақсадга мувофикдир.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish