Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Таълим муассасаси имиджи менежменти



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

8.8. Таълим муассасаси имиджи менежменти.
Маркетингда имидж (хта§е - образ, кўзгудаги акс) деганда 
ташкилот, унинг маҳсулот ва хизматлари образи, обрўси, улар 
ҳақида истеъмолчилар фикри тушунилади.
Имидж турли объектлар: инсон, товар, ташкилот, давлатга хос 
бўлиши 
мумкин. 
Имқджни 
шакллантириш 
изчил 
амалга 
оширилиши мумкин. Бу ҳолда имидж бўйича мутахассислар 
(имиджмейкерлар) керакли сифатларни атайлаб кучайтирадилар 
ва номақбул сифатларни сусайтирадилар. Имидж уч даража: 
ташқи қиёфа, руҳий хоссалар ва ижтимоий хусусиятлар 
кўрсаткичларини ўз ичига олади.
Таълим муассасаси имиджи - ўқув юртининг муайян 
ижтимоий гурухдар вакилларига психологик таъсир кўрсатувчи 
образи. Изчил яратилган имидж ўқув юртининг хусусияти ва 
фаолият мақсаддарига қараб тузиладиган тизимни ташкил зтади. 
Мазкур тизим элементлари қаторига ўқув юртининг машҳурлиги 
ва обрўсини, инновацион имкониятларини, таълим дастур- 
ларининг нуфузини, олий ўқув юртининг реклама сиёсатини, 
хорижий алоқаларнинг ривожланиш даражасини, 
молиявий 
таъминланганликни, рақобатбардошлик даражасини киритиш 
мумкин. Ҳар бир элемент ўз мезонлари ва кўрсаткичларига эга.
Ҳар қандай раҳбарнинг шп хусусияти ҳамкасблар, кўл 
остидаги ходимлар билан муттасил мулоқот қилишдан иборат. Шу 
сабабли 
раҳбарнинг 
муҳим 
вазифаси -
яхши 
имиджни 
шакллантиришни ўрганиш.
Имидж бўйича мутахассислар - имиджмейкерлар раҳбар 
имиджининг уч элементини ажратадилар:
1) шахсий тароват - у доим раҳбар ўз касбий фаолиятида 
муваффақиятга эришишига кўмаклашади;
147


2) ахлоқий фазилатлар - киришимлилик, гапга усгалик;
3) ўз-ўзини 
такдим 
этиш 
техникаси 
- ўз 
билимлари, 
кўникмалари ва тажрибасидан фойдаланиб ўзини яхши 
томондан намойиш эта билиш.
Менежер фаолиятининг хусусияти унинг ташқи қиёфасига 
жиддий талаблар қўяди. Ташқи қиёфа - муваффақиятга эришиш 
йўлидаги биринчи қадам. Аммо энг муҳим омил - раҳбарнинг 
индивидуаллиги
Янги шароитда фақатгина янги илм захираларига менежерлик 
асослари тўғрисидаги билимларга эга бўлганларгина рақбарлик 
қила олишига хеч ким итак келтирмаса керак. Раҳбар - бу оддий 
унвон эмас, бу истеъдод. Раҳбар бозор шароитида янгилик 
яратувчи, ижодкор ва инсоний омилларни эътиборга олувчи 
бўлиши керак.
Раҳбар шахси тушунчасини таҳлил этар эканмиз, унга хос 
хусусиятларни уч гуруҳга бўлиб ўрганиш таклиф қилинади:
1. Биографик тавсиф.
2. Қобилият.
3. Шахс хислатлари.
Раҳбар шахсининг биографик жиҳатларига унинг ёши, жинси, 
ижтимоий 
иқтисодий 
мавқеи 
ва 
маълумоти 
киради, 
Аниқланишича, Япония йирик компаниялари рақбарларининг 
ўртача ёши 63,5 бўлса, шу тоифа америкалик раҳбарларнинг ёши 
59 да экан. Раҳбарнинг улуғ ёши ҳақида гапирар эканмиз, нафақат 
унинг биологик жиҳати, балки ижтимоий томони, ҳаётий 
тажрибасини ҳам назарда тутишимиз керак. “Қари билганни пари 
билмас”, деб халқимиз бежиз айтишмаган. Лекин, ишлаб 
чиқаришга замонавий технологиянинг кириб келиши уларни 
ўзлаштиришда маълум маҳоратни талаб қилади. Шу жиҳатдан 
олганда, ёш раҳбар кўпинча ташкилотга илғор технология ва 
тезкорлик олиб кирувчи омил сифатида қабул қилинади.
Таниқли олима Ф.Денмарк тадқиқотлари асосида шлидай 
хулосага 
келдики, 
бошқарув 
соҳаларида 
муваффақиятга 
эришишда сезиларли жинсий тафовутлар кузатилмас экан. Аёл 
ва эркак менеджерларнинг бошқарув фаолиятидаги фарқ шундан
148


иборат эканки, аёллар жамоадаги инсоний муносабатларга кўпроқ 
эътибор берадилар. Шахснинг кўпгина ишчанлик фазилатлари 
жинсий мойилликлар билан эмас, балки ижтимоий кадриятлар, 
характердаги хусусяитларга асосланади. Бир қатор тажриба 
натижалари яна бир бошқа маълумотларни хдм беради. Раҳбарлик 
даражаси қанчалик юқори бўлса, эркак ва аёл раҳбар ўз 
услубларида шунчалик қарама қарши жинс хусусиятларини 
намойиш этадилар. Эркак раҳбар эркакка хос хислатдан ташқари 
аёлга хос айрим фазилатларни ҳам бошқарув амалиётида 
қўллашни кўрамиз: кўнгилчанлик, нозик дидлик, интуиция. Ўз 
навбатида аёлларҳам эркакларга хос сифатларни ўз фаолиятларица 
кўллавдилар: 
мустаҳкам 
ирода, 
қатьийлик, 
фаоллик,
тиришқоқлик.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish