Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

Ҳаёт тажрибаси ва унинг бошқарув фаолиятида намоён 
бўлиши икки асосий масала орқали таҳлил қилинади. Биринчидан, 
юқори бўгин раҳбари учун 
бошқарув 
тажрибаси зарур, 
шунингдек, улардан ҳаётий тажрибага эга бўлиш ҳам талаб 
қилинади. Иккинчидан, ўрта бўғин раҳбарида ўз соҳаси бўйича 
камида уч йиллик тажриба бўлиши лозим.
Уқув 
юртининг 
яхши 
имиджи 
мавжудлиги 
унинг 
рақобатбардошлигини белгиловчи муҳцм омил ҳисобланади.
Таълим хизматларини ташкил этишнинг технологик асослари. 
Республикамизда таьлим хизматлари бозорининг шаклланиб 
бориши 
малакали 
мутахассисларга 
талабнинг 
ошишини 
таъминловчи восита ҳисобланиб, мутахассисларнинг касбий 
тайёргарлиги эса уларнинг бозордаги мавқеи орқали баҳолана 
бошланди. Бундан келиб чиққан ҳолда юзага келаётган янги 
ижтимоий-иқтисодии шароитларга битирувчиларда кўникмаларни 
ҳосил қилиш мақсадида олий таълим муассасалари янги 
стратегияларни ишлаб чиқишлари зарур бўлмоқда. Бу борада олий 
таълим муассасалари билан ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида 
ўзаро манфаатли, инновацион корпфатив ҳамкорлик алоқаларини 
ўрнатиш асосий вазифадир. Шунга кўра, инновацион ривожланиш 
шароитида таълим хизматлари бозорини самарали шакллантириш 
алоҳида аҳамият касб этади.
149


Таълим хизматлари ҳар қандай товар сингари реал амал 
қилади, яъни жами мавжуд ва потенциал харидорлар ҳамда товар 
сотувчилари 
сифатида 
тушунилади. 
Бу 
жараёнда таълим 
хизматлари бозори ўзида асосий хўжалик субъектлари (алоҳида 
шахслар, уй хўжаликлари, корхона ва ташкилотлар, давлат) 
томонидан таълим хизматларига талаб ва уларга турли ўқув 
юртлари томонидан таклиф ўртасида ўзаро таъсир этувчи бозорни 
намоён этади. Бу соҳада бозор муносабатлари қатнашчилари 
таркибида таълим хизматларини ишлаб чиқиш ва истеъмол- 
чилардан ташқари иш билан бандлик хизмати, хусусий меҳнат 
биржалари, ўқув юртларини рўйхатга олиш, лицензиялаш ва 
аккредитациялаш органлари, таълим жамғармалари, ўқув юртлари 
ҳамда 
корхоналар 
ассоциациялари, 
ихтисослашган 
таълим 
марказлари каби воситачиларнинг кенг доираси киради. Таълим 
жараёнини ресурс таъминоти бўйича кўллаб-қувватлаш таълим 
хизматларини сотишни ташкил этишда иштирок этиш, ахборот 
билан таъминлаш, маслаҳатлар бериш функцияларини бажариши 
мумкин.
Бундан ташқари, таълим хизматлари бозорининг фарқли 
жиҳати таълим тизимини давлат томонидан бошқаришнинг 
аҳамияти ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан 
тартибга солишнинг ўзига хослигида намоён бўлади.
Таълим 
хизматлари 
бозорида 
реализация 
қилинадиган 
товарлар ва хизматлар бир қанча ўзига хос иқтисодий ва 
ижтимоий хусусиятларга эга. Биринчидан, улар нисбатан арзон 
бўлади. Иккинчидан. уларнинг ассортименти олий ўқув юртининг 
ўқиш ёки иш жараёнида юзага келувчи эҳтиёжлари ва ахлоқий 
принцигшари билан чегараланади (масалан, алкоголли маҳсулот, 
тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланади). Олий ўкув юртлари 
хизматлар 
соҳаси 
объектлари 
билан 
таъминланганлик 
нормативлари 
куйидаги 
хусусиятлар 
билан 
тавсифланади. 
Биринчидан, ҳозирги вақтда норматив база физкультура-спорт 
иншоотлари. 
клубларнинг 
бинолари, 
умумий 
овқатланиш 
корхоналари, тиббий хизмат кўрсатиш хоналари учун ишлаб 
чиқилган. Бу нормативлар олий ўқув юртларини лойиҳалаш учун
150


мўлжадланган ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг 
қуйи 
чегараси қисобланади. 
Ижтимоий 
инфратузилманинг 
ривожланиш даражасига баҳо бериш учун бу кўрсаткичлар етарли 
эмас. Бизнинг назаримизда, норматив база энг аввало ижтимоий 
инфратузилма 
муассасаларини 
кадрлар 
билан 
таъминлаш 
нормативлари билан тўлдирилиши лозим. Иккинчидан, хизматлар 
кўрсатувчи объектларнинг майдонлари, улардаги ўринлар сонини 
белгиловчи нормативларни нафақат кундузги бўлим талабалари, 
балки барча таълим олувчилар (докторантлар, аспирантлар, 
стажёрлар, малака ошириш тизими тингловчилари) ва олий ўқув 
юртида ишловчиларни ҳисобга олиб қайта ишлаш тавсия этилади. 
Учинчвдан, ижтимоий инфратузилманинг ресурслар (моддий- 
техника) базасини ривожлантиришни белгиловчи нормативларга 
эга бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Сегментлар ўртасидаги фарқлар принципи сегментлашни 
амалга ошириш натижасида бир-биридан фарқ қиладиган 
истеъмолчилар гуруҳлари олиниши лозимлигини англатади. Акс 
ҳолда сегментлашнинг оммавий маркетингдан фарқи қолмайди. 
Бизнинг ҳолда олий ўқув юртлари ходимлари ва талабаларининг 
бошқа истеъмолчилардан фарқи шундаки, улар кўп вақтни бир 
худудца ўтказадилар, асосан олий маълумотга эга бўладилар ёки 
уни 
олишга 
ҳаракат 
қиладилар, 
ҳозирда 
ёки 
келажақда 
хўжаликнинг муайян тармоғига мансуб бўладилар ва ҳ.к.
Сегментда истеъмолчиларнинг ўхшашлиги принципи конкрет 
товарга харидор муносабати нуқтаи назаридан потенциал 
истеъмолчиларнинг бир хиллигини назарда тутади. Мазкур 
принцип шувда ифодаланадики, олий ўқув юртлари ходимлари ва 
талабалари ўз иш ёки ўқиш жойида муайян товарлар ва 
хизматларни истеъмот қилишга мажбурлар.
151



Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish