Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


  Жаҳонда таълим тизимларини ислоҳ қилишга



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

7.4. 
Жаҳонда таълим тизимларини ислоҳ қилишга 
нисбатаи асосий ёндашувлар.
Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш ёки такомиллаштириш 
жараёнлари кўпгина мамлакатларга хос. Табиийки, улар барча 
мамлакатларда бир хилда амалга оширилмайди. Бу мамлакатлар 
ижтимоий-иқтисодий 
ва 
сиёсий 
шароитлари, 
ечаётган 
муаммоларига кўра фарқ қилади. Шунга қарамай, бу жараёнларда 
муайян умумий жиҳатларни кузатиш ва уларнинг маълум
126


мамлакатдаги 
таълим 
тизимларига 
ва 
унинг 
иқтисодий 
ривожланиш даражасига боғлиқлигини аниқлашга ҳаракат қилиш 
мумкин.
Сўнгги 15-20 йил мобайнида ривожланган мамлакатларда 
таълим харажатлари муттасил ўсиб бораётир. Мазкур сиёсат ушбу 
гуруҳ давлатларига 16-18 яшаргача бўлган барча болаларга текин 
(давлат) ўрта таълимини таъминлаш ва олий таълим базасини 
сезиларли даражада кенгайгириш имкониятини берди.
Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда ўрта мактаблар 
битирувчиларининг тахминан 33% олий ўқув юртларида таҳсил 
олишни давом эттирмоқдалар, АҚШда бу рақам 44 гача, Японияда 
эса - 40% гача етади. натижада жамиятда умумий олий таълимга 
ўтиш эҳтиёжи шаклланмокда ёки шакллана бошламокда.
Олий 
таълим 
тизими 
жадал 
суръатларда 
кенгайиши 
бюджетдан ташқари молиялаштиришнинг кўшимча манбаларини 
топишни талаб этади. Бюджетдан молиялапггириш ҳажмларининг 
ўсиши оқсаётган шароитларда олий ўқув юртлари фаолиятини 
молиялаштиришнинг 
қўшимча 
маблағларини 
жалб 
қилиш 
амалиёти кенгаяди. Чунончи, давлат университетларида таълим 
олиш харажатларини талабалар (оилалар) томонидан қисман 
қоплаш ҳажми кенгаяди, таълим кредитлари бериш ривожланади, 
нодавлат инвесторлар (фирмалар, фондлар ва ш.к.)ни жалб қилиш 
фаоллашади, ўқув юртлари контрактларга мувофиқ бажарувчи 
илмий тадқиқот ишлари ва бошқа ишлар улуши кўпаяди.
Янги саноатлашган мамлакатларнинг таълим тизимлари ўта 
фаоллиги билан тавсифланади ва иқтисодий ва ижтимоий 
модернизация 
воситаси. 
технологик ривожланиш 
элементи 
сифатида амал қилади. Айни шу сабабли асосий урғу касб-ҳунар 
таълими бошланғич ва ўрта даражалари мақсадли тайёрлов 
тизимларини ташкил этишга берилади. Мазкур тизимлар ҳал 
қиладиган асосий вазифа мамлакатга сиртдан келаётган замонавий 
технологиялар ва асбоб-ускуналарга самарали хизмат кўрсатишга 
қодир бўлган юқори малакали ишчи кадрларни тайёрлашдан 
иборат. Бу йўлдан амалда Жанубий Корея, Тайвань, Сингапурни 
ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги бошқа мамлакатларни
127


иқтисодий 
модернизация 
қилиш 
жараёнида фойдаланилди. 
Технологик ривожланишнинг юксак ва барқарор даражасига 
эришгач, бу мамлакатлар олий таълим сохдсида олға сакраш, 
охир-оқибатда жаҳон иқтисодиётида юксак мавқега эришиш учун 
замин яратдилар.
Олий таълимнинг очикдик даражаси ҳам ошиб бормокда. 
Олий таълим тизимида давлатнинг роли ҳал қилувчи тус олмоқца. 
Айнан давлат олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашни 
молиялаштиради. Давлат томонидан молиялаштиришдан ва 
таълим 
соҳасига 
нодавлат 
маблағларини 
жалб 
қилишни 
рағбатлантиршцдан 
ташқари, 
жаҳоннинг 
энг 
яхши 
университетларида мутахассислар тайёрлашга давлат томонидан 
ҳақ тўлаш амалиёти кенг қўлланилмокда.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish