1960 йилда Чанлар оиласи Австралияга кўчиб ўтди. Чарлзни у ердаги Хитой
элчихонасига ошпаз қилиб ишга олишди. Лекин эндигина мактабга қадам
қўйган Сан ватанида қолди. Ота-онаси унинг Хитойда илм олишини
исташганди. Бўлажак актёр Гонконгдаги Пекин опера мактабига ўқишга кирди
ва бутунлай устози қарамоғига ўтди. Сан ҳар куни тонгги соат бешдан то тунга
қадар шуғулланарди. Ҳар қандай хато калтак ейиш ёки тушликдан маҳрум
бўлиш билан тугарди. Ўқув тизимига 360 га яқин фанлар − қўшиқ айтиш, рақс,
акробатика, саҳна маданияти, қўл жангининг бир неча турлари киритилган эди.
1971 йили 17 ёшли Кон Сан каскадёрлик ва
статистик билан пул топа
бошлади. У машҳур Брюс Ли фильмларида ҳам иштирок этган. 1973 йилда эса
у ўзини “Героин” фильмида жангари кўринишларни саҳналаштирувчи сифатида
синаб кўрди. Лекин кунг-фу бўйича унинг билими анча саёзлигини сезиб
қолишиб, уни бошқа бу ишга таклиф этишмади. Бундан кайфияти тушган Кон
Сан ота-онаси ёнига кетиб қолди.
Кон Сан у ерда ошхона ва қурилишда ишлаб юрди. Австралияликлар унинг
исмини айта олишмас, шунинг учун қурилиш гуруҳи раҳбари йигитчани
шунчаки Жеки, яъни “Кичкина Жек” деб атай бошлади. Шундай қилиб, у ҳозир
биз билган Жеки бўлиб қолган.
Жеки ўзининг илк муҳаббати − О. Чанни
Пекиндаги опера мактабида
ўқиётган пайтида учратган эди. Жекининг бу биринчи муҳаббатидан қалбида
энг гўзал хотиралар қолди. Ёшлар бир-бирини чексиз севишар, қўл ушлашиб
сайр қилганча, келажак ҳақида суҳбатлашишарди.
Бир куни суҳбатга берилиб кетган севишганлар бандаргоҳ ҳудудига келиб
қолганларини сезмай қолишди. Шу пайт уларни беш нафар безорилар ўраб
олишди. Ур-йиқит бошланиб кетди. Бир неча жанг усулларини намойиш қилган
Жеки бирдан киноларда кўрган бир уруш турини худди ўзидек қайтаришга
ҳаракат қилди. У
деворга сакраб, бирданига икки нафар безорига зарба
228
бермоқчи эди. Аксинча ўзи ерга йиқилиб тушиб шарманда бўлди. Улар Жекини
бир-икки тепишиб кўздан ғойиб бўлишди. Бахтли тасодиф туфайли қизга
тегишмади.
...Бу чиройли ишқий саргузаштлар О Чаннинг отасига унчалик
ёқинқирамасди. Ҳар қандай ота каби у ҳам қизининг бахтли бўлишини истарди.
Кичкина кас-кадёрдан эса не фойда ғазабланган ота севишганларни кўпинча
қўлидаги таёғи билан кутиб оларди. Натижада ёшларнинг айрилишига тўғри
келди. О Чан Жекининг энг яқин дўсти сифатида бир умрга содиқ қолди. Актёр
кейинчалик бу қиз ҳақидаги биргина ўйнинг ўзи уни ғам денгизига ғарқ
қилишини тан олган. Қиз эса ҳамон ёлғиз, турмуш қурмаган. Жекидан кейин у
ҳеч кимга кўнгил бермади.
Австралиядан Гонконгга келган Жеки яна кинога қайтди. Унинг “Бургут
панасидаги илон” фильми Гонконгда машҳур бўлиб кетди. Энди ҳамма Брюс
Лининг издоши пайдо бўлганлигини эьтироф эта бошлади. Шундан сўнг уни
машҳурлик чўққисига олиб чиққан бир қанча фильмлар яратилди. 1980 йилда
Жеки Ҳолливудни забт этиш учун Америкага йўл олди. Лекин Америка осиёлик
ёшларнинг ёрқин юлдузини унчалик хурсандчилик билан кутиб олгани йўқ.
Унинг “Катта муштлашув” фильми мувафаққиятсизликка юз тутди. Бироқ
Жеки бу вақт ичида инглиз тилини ўрганди ва
овозсиз кино устаси Бастер
Китонинг ижоди билан яқиндан танишди. Шу тарзда устамонлик билан
уюштирилган жанглар, мафтункор саҳна кўринишлари билан одамлар кўнглига
йўл топиш мумкинлигини тушунган Чаннинг такрорланмас услуби дунёга
келди.
1985 йили Жеки ўзининг энг яхши фильмларидан бири “Полициядаги
можаро”ни суратга олади. Ундан сўнг “Эгизак аждарҳолар” ва “Худо яроғ-
аслаҳаси” фильмларини яратди. Ниҳоят, 1995 йилда актёр ўзининг “Бронскдаги
жанг” фильми билан Американи бутунлай забт этишга эришди. Бу фильм
229
Гонконгда америкача услубда яратилган эди. Фильм Америка ва Канадада би-
ринчи рақамли хитга айланади. У шон-шуҳратга кўмилиб кетди. “Оскар”
танловида иштирок этди. Шундай қилиб, уни Ҳоливудда ҳам тан олишди.
Жеки 1983 йили суратга олиш майдончасида
Фэнцзяяо исмли актриса
билан танишади. Ўртада кучли муҳаббат пайдо бўлади. Севишганлар яширинча
Лос-Анжелесга учиб кетиб, ўша ерда никоҳдан ўтишади. Бундай қилишга сабаб
ниҳоятда кўп бўлган Жекининг ишқибозлари кўнглига ғулғула солмаслик эди.
Бир йилдан сўнг Чанлар оиласида ўғил фарзанд − Жексон дунёга келди. Жеки
бу сирни оммадан яширишга ҳаракат қиларди. Аммо журналистлар эса бунинг
учун Жекидан қаттиқ ўч олишарди. Улар Жекининг бошқа аёллар билан
тушган суратларини мунтазам чоп этишарди. Лекин актёр бу бўҳтонларни
қатъий рад этарди.
−Хотиним билан мана ўн беш йил бўлибдики, ҳамон биргамиз, − дейди
Жеки Чан. − Қарийб бутун дунёни айланиб чиқдим. Шунинг баробарида бошқа
оилаларнинг яшаш тарзи билан ҳам яхши танишман. Америкада йигит ва қиз
бир-бирини севиб турмуш қуради, аммо орадан бир йил ўтмай
ажралиб
кетишади. Биз эса Фэнцзяо билан алоҳида яшаб, ҳижрон азобларини бошдан
кечирганмиз. Биз бир-биримиздан айри, мустақил яшаганмиз,
лекин
кўнгилларимиз ҳамиша якдил бўлган...
Do'stlaringiz bilan baham: