Буюклар муҳаббати


ТАҚДИРНИНГ БЕҚИЁС ХАЗИНАСИ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

 
ТАҚДИРНИНГ БЕҚИЁС ХАЗИНАСИ
 
 
Кунг-фунинг тенгсиз устаси ва машҳур киноюлдуз Брюс Лининг аёли 
Линда Ли (қизлик фамилияси Эмери) америкаликларнинг ўрта қатламига 
мансуб бўлган. Устози Брюс Лининг ўзи. Брюснинг эски дўстларидан бири Фред 
Вайнтраубнинг қуйидаги фикрини ўқисангиз Линда Брюс учун қандай яқин 
инсон эканлигини билиш қийин эмас: “... Брюс ажойиб инсон бўлиш билан бирга, 
қалби меҳрга лиммо-лим эди. Шундай бўлса-да, у жуда ёлғиз эди. Бу дунёда 
тўлалигича ҳеч кимга ишонмай ўтди. Фақат... фақат Линдагина бундан 
мустасно”. 
223


 
−1963 йилнинг 23 октябригача Брюс билан танҳо учрашмаганман, − дейди 
Линда Ли. − Уни севиб қоламан, деб ўйламагандим. Чунки эндигина 18 ёшга 
тўлган, турмушга чиқишни хаёлига ҳам келтирмаган шаддодгина бир қизча 
эдим. Қисқаси кунг-фуни ўрганишга келган талабалардан бири бўлганман. Бир 
куни мактаб саҳнида кунг-фу билан шуғулланаётганимизда зарбимни қайтариб, 
ерга йиқитди... ва ресторанга таклиф этди. Ҳаммаси худди кинолардагидек бўл-
ганди. Брюс менга ёқар, шунинг учун унда яхши таассурот қолдиришни ўй-
лардим. Ўша пайтнинг энг сўнгги русумидаги кўйлагимни кийиб учрашувга 
чиқдим. 
Ўша оқшом ажойиб, мен учун ҳамма нарса гўзал эди. Узоқ суҳбатлашдик. 
У ҳақда кўпроқ билгим келар, турли саволларга кўмиб ташлардим. Брюс 
фалсафа ва психологияни ўқиганлиги, ўрганганлигини айтиб, ўз фалсафий қа-
рашларидан мени ҳам огоҳ этди.
“Севги − бу ўтга тушган дўстлик. Аланганинг бошланиши, сержило, иссиқ ва 
қудратли бўлади. Лекин буларнинг ҳаммаси милтиллаётган чироқдир. Аммо 
ёш ўтган сайин юрагимиз, ўчириб бўлмас икки тафт билан ёнаётган лахча 
севгимиз ҳам зийрак ва сезгир бўлади”,
− деганди Брюс. 
Шу оқшомдаги учрашувдан сўнг уни севмасликнинг имкони йўқ эди. 
Университетдаги ўқишим, аниқроғи, инглиз тили курси, менга оғирлик қила 
бошлади. Шунда Брюс менга ёрдамга келди. Асли она тили хитой тили бўлса-
да, инглиз лисонини шундай мукаммал ўргангандики, кўпгина америкаликларга 
нисбатан унинг сўз бойлиги кўп эди.
1964 йилнинг июлида ҳаётимдаги энг муҳим масалани ҳал қилишимга тўғри 
келди. Гап шундаки, Брюс кунг-фу дарслари биз яшаб турган Сиэтлда яшаш 
учун етарли маблағ келтирмаслигини, Калифорния штати эса бу ишда жуда қу-
лай жой эканлигини айтиб қолди. Кейин Калифорниянинг Окленд шаҳрига 
бориб, яқин дўсти, қатор жанговар санъатлар устаси Жеймс Ли билан маслаҳат-
224


лашиб, август ойида қайтиб келди. Жеймснинг хотинидан никоҳ узугини ҳам 
олиб келибди. 
Биз дастлаб Жеймс Лининг уйида яшадик. Биз кўчиб келгач, кўп ўтмай 
Жеймснинг хотини икки гўдагини ташлаб оламдан ўтди. Мен уй юмушлари ва у 
болаларга қарар, Жеймсга ёрдамим тегаётганидан жуда хурсанд эдим. Брюс 
билан тўққиз йиллик ҳаётимизда 11 маротаба кўчдик. Аммо бундан 
кайфиятимизни туширмасликка ҳаракат қилардик. Тўғрисини айтсам, Брюс би-
лан бирга бўлишнинг ўзи мен учун чексиз бахт эди.
Кетма-кет кинолари намойиш қилина бошланди. Кундан-кун Брюснинг 
шуҳрати ошиб, киноюлдузга айланиб борарди. Афсуски, машҳурлар ҳақида 
фақат яхши гаплар айтилавермас экан. Мени турли ғийбатлар саросимага 
соларди. Ҳар сафар Брюс бирор актриса билан рол ўйнаганда, албатта, ғала-
мислар турли миш-мишларни тарқатишарди. Унинг ўлимидан кейин ҳам бундай 
фисқу фасод гаплар тинмади. ўаламислар турли воқеаларни тўқиб чиқаришар, 
мен ҳам ногаҳон 
“Эрим мени шунча пайт аҳмоқ қилдимикин?”,
деб ўйлаб қо-
лардим. 
У кўпинча,
“Сен − тақдирнинг менга ато қилган беқиёс хазинаси сен ва 
болаларимиз ёнимда бўлсангиз бўлди, бу ҳаётим учун зарур эҳтиёж”, 
дерди. 
Унинг гаплари самимий ва дилдан айтиларди. Буни қалбим билан ҳис қилар, 
шунда ҳар хил гумонли хаёллар мени тарк этар эди. Албатта, турли муаммолар 
билан бирга ёқимли жиҳатлар ҳам кўп учрарди. У машиналарни яхши 
кўришини яширмасди. Аммо энг севимли машғулоти китоб мутолаа қилиш эди. 
Ҳеч қачон китобларга эътиборсиз бўлмас, уларга ғояларнинг сарчашмаси деб 
қарарди. Брюснинг кутубхонасида фалсафий китоблар ниҳоятда кўп эди.
Унинг ўз хонасида китоблар, газеталар ёки қадимги Хитой дао-
монахларининг кураш пайти акс эттирилган суратлар дунёсига ғарқ бўлиб 
ўтиришини, яна чуқур ўйларга чўмиб шеър ёзаётган ёки таржима қилаётган 
пайтларини эслашни яхши кўраман. 
225


“Куз ёмғири, 
Кезар қора булутлар, 
Гулларнинг боши хам, ой юзи рангпар 
Қушлар шошиб учиб кетар қайгадир, 
Мана куз ҳам келди, 
Бизларга
Ёлғизлик, ҳижронни туҳфа этгали 
Айрилиш фурсати етди ниҳоят. 
Кўп сўзлар айтилди орада, бироқ 
Дилни тарк этмади туйғулар мутлоқ. 
Зеро, қолгусидир сенга бу оят. 
Ёлғизлик азоби этганда ҳамла 
Кимсасиз гўшада сен уни эт ёд 
Ва яна билгинки: барча ўйларим 
Сен ҳақингда эди, фақат сен ҳақда”.
Брюс билан яшаган умримда нима ҳақда орзу қилиш мумкин бўлса, 
ҳаммасини топдим. Биз мижози ҳар хил одамлар эдик. Брюс кайфияти тез 
ўзгариб турувчи қайноқ ва таъсирчан инсон эди. Танишларим мени вазмин ва 
ҳиссиётли аёл деб ҳисоблашади. Мен у билан ҳамфикр бўла олар, унга 
осойишталик, самимий севгимни бера олардим. Брюс ёнимда йўқ. Усиз азоб 
чеккан пайтларим доим қадимги Хитой шоири Цзу Ейнинг қуйидаги сатр-
ларини эсга оламан. Дарвоқе, уни Брюс хитой тилидан инглизчага ўгирганди. 
 
... Ахир сену мен 
Бир улкан дарахтнинг икки бутоғи 
Сен кулсанг 
226


Менинг ҳам қалбимда кулгу 
Ўксидинг − 
Менинг ҳам дилимда қайғу 
Фақат ишқ! 
Бўлиши мумкинми ҳаёт ўзгача? 
Ва ё мен? 
Ва ё сен. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish