Буюклар муҳаббати


"КЕКСА ХЭМ"НИНГ СУЮКЛИЛАРИ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

"КЕКСА ХЭМ"НИНГ СУЮКЛИЛАРИ
 
 
Эрнест Биринчи жаҳон уруши жанггоҳларида яралангач, Италиядаги 
госпиталлардан бирига олиб келинди. Ўн саккиз ёшли ҳарбийнинг 
жароҳатлари оғирлиги сабаб шифокорлар, айниқса, Агнес исмли ҳамширанинг 
унга нисбатан меҳрибончилиги ўзгача эди. У дори-дармондан ташқари 
ширинсўз, меҳри билан ёш йигит дардига малҳам бўлди. Эрнест тузала бор-
ган сари икки ёш ўртасидаги илиқ муносабат қайноқ муҳаббатга айланди. 
Йигит соғайиб, ҳарбий қисмга қайтар экан, юрагининг бир парчаси 
госпиталда − Агнес тимсолида қолиб кетаётгандай эди. Қиз йигирма олти 
ёшларда, ҳаётда кўп нарсаларни кўрган, йигитнинг эса бу илк муҳаббати. Икки 
ўртада ёзишмалар бошланди. Фақат хатларгина улар ўртасидаги ҳижронга 
малҳам бўлиб, висолга умид туғдирарди. 
 
Шундай кунларнинг бирида Агнесдан келган мактуб Эрнест қалбини бир 
умрга жароҳатлади. У итальян герцогларидан бирига турмушга чиқаётган 
эмиш. Эрнест бундан қаттиқ изтиробга тушди. 
У ўзининг дастлабки йирик асари "Алвидо, қурол" романи қаҳрамони Кэтрин 
Боркли тимсолида Агнес фон Куровскига бўлган муҳаббати ва ишқ 
изтиробларини тасвирлади.
Орадан йиллар ўтиб, Эрнест йигирма беш ёшида гўзал инглиз хоними Дафф 
Туизден билан танишди. Лекин бу танишув узоққа чўзилмади. Ичкиликка бери-
либ кетган ушбу аслзода аёл ёш адибни худди қўғирчоқдай ўйнаб, ниҳоят 
ташлаб кетди.
Шундан сўнг севгига, аёл меҳрига ташна Хэмингуэй Париждаги нуфузли 
журналлардан бирининг ходимаси Полин Пфайферни ёқтириб қолади. 
Эрнестдан тўрт ёш катта, ҳаётий тажрибага эга бу аёл машҳур бўлган адибнинг 
хотинига дугона тутиниб, хоҳлаган вақтида уларнинг уйига келиб, севиклиси 
210


билан учрашиб юради. Уларнинг ўртасидаги севги аланга олгач, адиб Хэдли 
билан ажрашиб Полинга уйланади. Аввалига улар иноқ, тотув яшай 
бошлайдилар. Ёзувчи ниҳоят, ўз бахтига эришгандай эди. Шу орада у машҳур 
романларидан бирини ёзиб тугатади. Кейин негадир кўнгли ҳувиллаб бўш-
бўш бўлиб қолди. Қўли ишга бормади, уйқуси ўчди, ҳатто ўзини ўзи ўлдириб 
қўйгиси келди. Бундай тушкун кайфиятлардан уни яна жисмоний меҳнат, 
балиқ ови ва ... аёллар севгиси қутқарди. Эрнест ўша кунлар Жейн Мейсон 
исмли соҳибжамол билан танишиб қолди. Бироқ адиб уни юракдан севмади. 
Севгисига эришолмаган қиз эса ўз жонига қасд қилди. Тақдир Хэмингуэйни 
Марта Геллхорн исмли қобилиятли журналист ва адибага рўпара қилди. 
Марта бир пайтлар Полин тутган йўлни танлади. Полин билан дугона тутиниб, 
борди-келди қилиб юриб, асл ниятига етди. Севги уларни жасоратга чорлади. 
Адиб ва журналист аёл Испанияда бўлаётган фуқаролар урушини ёритиш учун 
хизмат сафарига жўнашди. Жанггоҳдан қайтишгач, ошиқлар бир-бирларидан 
кўнгил уза олмадилар. Хэмингуэй Полина икки ўғли билан яшаётган Киуэст ва 
Марта яшайдиган Флорида шаҳарлари ўртасида сарсон бўлди. Кўп ўтмай, 
Мартага бўлган муҳаббати устун келиб, Полин билан ажрашди. 
Аммо адиб Марта билан ҳам узоқ яшамайди. Тизгинсиз кўнгли "Гёте" 
журнали ходимаси Мэри Уэлч Ноэлга тортди. Лекин тўртинчи никоҳ ҳам 
Хэмингуэйга бахт келтирмади. Ҳар доимгидай тез ловуллаган ишқ олови тезда
сўна қолди. 
Орадан кўп ўтмай, эллик ёшдан ҳатлаган Эрнестнинг дили венециялик 
аслзода гўзал Адриана Ивангичга суст кетади. Ўн тўққиз ёшли бу соҳибжамол 
билан Хэмингуэйнинг ишқий саргузаштлари олти ой давом этди. Эрнест унга 
уйланишни ният қилади. Аммо қиз дилидагини сиртига чиқармади. Фақат 
барча севишганлар каби ҳижрону висол оралиғида девоналардай яшади. 
Умрининг охирларида ёзувчи руҳий хасталикка чалинади. Мэри уни 
даволашга ҳаракат қилди. Аммо уни барча уринишлари зое кетди. 1961 
211


йилнинг июл тонггида ёзувчи тортмасининг ғичирлаб очилганидан чўчиб уй-
ғонган Мэри полда қонга беланган ҳолда ётган адибни кўрди... 
Эрнест Хэмингуэйни баъзилар енгил табиатли инсон бўлган дея ўйлаши, 
табиий. Аммо кўнгил қўйган аёллар ва унинг ҳаётини таҳлил этаркансиз, ушбу 
фикрни асоссиз эканини англаб етасиз. Адиб фақат буюк қалбига мос, ҳар жи-
ҳатдан тўкис, унга ишониш, сиғиниш мумкин бўлган ўз қалбининг туб-тубида 
яшириниб ётган аёлини қидирган, холос.Лекин бутун =аёти давомида уни 
тополмаган. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish