Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

 
ЭЙНШТЕЙННИНГ СЕВГИСИ 
Ер юзида мактаб кўрган одам борки, нисбийлик назарияси асосчиси, 
америкалик физик олим Альберт Эйнштейн номини билади. Аммо ҳар қандай 
шахснинг жамият кўз ўнгидан ташқари ҳаётининг фақат ўзи ва яқинлари 
ҳамда энг ишонган кишиларигина биладиган жиҳатлари ҳам бўлади. Қуйида 
машҳур олим ҳаётининг кўпчиликка номаълум томонлари хусусида фикр юри-
тилади. 
 
1998 йилда “Сотби” кимошди савдосига Альберт Эйнштейннинг номи 
ёзилган соати, у чизган расм ва бир қанча ноёб фотосуратлар ҳамда хатлар 
201


қўйилди. Мактуб ва суратларнинг ноёблиги шунда эдики, улар олим билан 
машҳур рус ҳайкалтарошининг рафиқаси Маргарита Коненкова ўртасидаги 
нозик муносабатлардан гувоҳлик берарди. “Сотби”нинг маслаҳатчиси Паул 
Нидхэм, коллекцияни баҳолаш билан бирга, ўзини нисбийлик назарияси 
муаллифи ҳаётининг ҳеч кимга маълум бўлмаган томонларини биладиган 
одамдек тутди. Яъни у журъат қилиб, Альберт Эйнштейн хатлари мазмуни жи-
ҳатидан, олим 40-йилларда совет разведкасига муайян хизмат кўрсатган 
бўлиши керак, деган тахминларни билдирди. Россия махсус хизмат маҳкама-
лари эса Альберт Эйнштейннинг “Совет разведкаси учун ҳеч қандай манфаатли 
томони йўқ эди” деб баёнот берди. Бир қарашда шундай аммо... 
Гарчи, Эйнштейн Америка атом бомбасини яратишга жалб этилмаган бўлса-
да, унинг яратилаётгани ҳақида барча маълумотларга эга эди. Шу ўринда, 
президент Рузвельтни атом бомбасини яратишга Альберт Эйнштейн хат ёзиб 
ундагани ва ишонтирганини айтиш кифоя. Ҳайкалтарош ва рассом Сергей Ко-
ненков музейида бўлган чет эллик сайёҳатчилардан бири бу ерга қўйилган 
суратларнинг бирида Альберт Эйнштейннинг иккинчи хотини Эльза, ўгай қизи 
Марго ва Маргарита Коненкова билан кулиб суратга тушган номаълум шахс 
“Америка атом бомбасининг отаси” Роберт Оппенгеймер эканлигини таниди. 
Демак, суратнинг олинган вақти ҳисобга олинса, Коненкова Р. Оппенгеймер 
билан 1936 йилдан таниш бўлгани маълум бўлади. Коненковани Эйнштейн − 
Оппенгеймер 
даврасидаги 
танишувлари, 
муносабатлари 
НКВД­НКГБ 
томонидан бошқариб борилганлиги “Разведка ва Кремл” номли китоб чиққач 
тасдиқланди. Унинг муаллифи НКВД­НКГБ тўртинчи “қўпорувчилик-
разведка” бошқармасининг ўша пайтдаги бошлиғи генерал-лейтенат Павел 
Судоматов шундай деб ёзади: 
“Лиза Зарубина (НКВДнинг АҚШдаги резиденти Василий Зарубиннинг 
хотини) раҳбарлигида иш олиб борган бизнинг ишончли жосусимиз, машҳур 
ҳайкалтарош С. Коненковнинг хотини Пристонда энг йирик физик олимлар 
202


Оппенгеймер ва Эйнштейн билан танишиб, уларни маҳлиё этди. Оппенгеймер 
АҚШ компартияси билан алоқани узгач... Коненкова уни сўл қарашларга эга 
мутахассисларни ишга олишга кўндирди”.
Китобдаги бошқа бир парчада шундай дейилади: 
“Эйнштейн ва унинг 
атрофидаги мутахассис-олимларга чиқишда, Михоэл ва Фефернинг роли катта 
эди. Улар Эйнштейн хонадонига яқин рус муҳожирлари эр-хотин Ко-
ненковалар орқали янги “қуроллар қуролини” яратишда банд бўлган мутахас-
сислардан маълумотлар олиб туришди”
. Ана шу сатрлардан сўнг ташқи 
разведка хизмати, 
“Маргарита Коненкова ва Альберт Эйнштейн бир-бирини 
севишган холос. Ҳаётни ўзгача севган машҳур физик жозибали аёл ёнидан 
бефарқ ўтиб кетолмасди”
, деб таъкидлашда давом этади. 
Коненковалар АҚШга 1923 йилда рус-совет санъати кўргазмасида иштирок 
этиш учун боришганди. Аввалига, бир неча ойдан кейин қайтиб келиш 
мўлжалланган. Аммо орадан 20 йилдан кўпроқ вақт ўтгачгина улар қайтдилар. 
С. Коненкова устахонасига Эйнштейн илк марта 1935 йилда ташриф 
буюрди. Принстон университети маъмурияти олимнинг портретига буюртма 
берган эди. Бу ҳақда М. Коненкова эсдаликларида шундай деб ёзади: 
 “У жуда камтар бўлиб, турли расмий йиғилишларни ёқтирмас, ҳазиллашиб, мен 
ҳурпайган сочим билан машҳурман, дерди. Сергей Тимофеевич Эйнштейн портрети 
устида ишлаётганида, олим ўта қизиқиш ва хушчақчақлик билан ўзининг нисбийлик 
назарияси ҳақида гапириб берди”...
Ўшанда Эйнштейн 56 ёшда, Коненкова 39 ёшда эди. Уларнинг қарийб 10 
йиллик муносабати тўғрисида С. Коненкова қандай фикрда бўлганлиги бизга
номаълум. Аммо 1945 йилнинг августида Маргарита Эйнштейн ҳузурига 
равона бўлганида, эри унинг ташрифи мақсадини билгандек эди. Чунки, 
ўшандан бир ой олдин − 1945 йилнинг июлида Нью-Мексика штатида биринчи 
атом бомбаси синаб кўрилди. 
203


Эйнштейннинг Маргаритага урушдан кейин ёзган мактубларидан бирида 
шундай сўзлар бор: 
Принстон 18. ХI.45.
“Суюклигим Маргарита! 
Сенинг кутилмаган телеграммангни Нью-Йоркда олдим. Сен учун катта 
ўзгаришлар ясовчи топшириқ қанча оғир бўлмасин, ҳаммаси яхши бўлишига 
ишонаман... 
Хат охирида шундай сўзлар битилганди: “Дастурга мувофиқ, мен консулга 
ташриф буюрдим...Ўпиб қоламан. Сенинг Эйнштейнинг”.
Мана шу мактубнинг ўзиёқ Эйнштейн Маргаританинг разведка билан 
алоқаси борлигини кўрсатиб турибди. 
Ярим асрдан кўпроқ вақт аввал хайрлашув олдидан Эйнштейн ўзининг номи 
ёзилган соатини Маргаританинг билагига тақиб қўяди. Бу уларнинг “Ядровий 
мувозанат” учун қилган шахсий ҳисоб-китоби эди. Ҳа, дунё жумбоқларга тўла. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish