Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

КЕННЕДИГА СУИҚАСД
 
 
 
Жон ва Жаклин Кеннедилар ХХ асрнинг энг машҳур жуфтликлари бўлган. 
Чунки уларда мансаб, бойлик, ақл ва гўзаллик − барча-барчаси мужассам эди. 
Бироқ шундай бўлишига қарамай, омад улардан юз ўгирди. Улар чинакамига 
188


бахтли бўла олишмади. АҚШ тарихида бўлажак энг ёш президент кўп болали 
ва шовқин-суронли ирланд оиласида дунёга келди. Жоннинг саккиз нафар укаси 
ва сингиллари бор эди. Отаси Жозеф Кеннеди америкадаги бойлар рўйхатида 
12-ўринда турарди. У асосан спиртли ичимликлар савдосидан бойлик 
орттирганди.
Жозеф Кеннеди Рузвелт тарафдори бўлиб, АҚШнинг Лондондаги элчиси 
эди. У 40-йилларда демократик партиядан қўйиладиган президентлик 
номзодидан умид қиларди. Аммо унинг бу орзуси рўёбга чиқмаслиги маълум 
бўлгач, келажакда ўғлининг президент бўлишига аҳд қилди... 
Жаклин Жон билан танишгунча, унинг ҳарбий соҳадаги хизматлари, 
севгиси ҳақидаги гап-сўзлар ва ваъдабоз сиёсатчи эканлиги ҳақида эшитганди. 
Жаклин америкалик аслзодалар орасида ўсди. Унинг раҳнамоси отаси эди. Ота 
ва қиз ҳамфикр эдилар. Жаклиннинг отаси унга эркаклар билан муомала қилиш 
сир-асрорлари ҳақида шундай деганди: 
“Эркак кишига ҳар томонлама 
эътибор бер. У нима ҳақида сўзлаяпти, шунга диққат қил. Ундан кўзингни 
узма. Ўзингни унга кераксиздай тут ва сирингни бой берма. Эркак киши 
сирингни билиб олдими, сенга нисбатан дарров қизиқиши сўнади”. 
Жаклиннинг кийим танлашда диди анча баланд эди. Дугоналари кийим танлаш 
учун уни бирга олиб боришарди. Мактабнинг битирув альбомига Жаклин Буве 
шундай ёзганди: 
“Энг муҳими уй хизматкори бўлмаслик”. 
Унинг бу орзуларига 
фаришта омин дедими, унга омад кулиб боқди. “Вог” журнали ўтказган “Одам-
лар мени яқиндан билишни истайдилар” мавзуидаги танловда Жаклин 
ғолибликни қўлга киритди. Танловнинг мақсади аёллар орасида иқтидорли 
журналистларни танлаб, узоқ юртларга ишга жўнатиш эди. Танлов ғолиби 
журналнинг Нью-Йорк ёки Франциядаги бўлимида кичик муҳаррир 
вазифасида бир йил амалиёт тажрибасини ўташи лозим эди. Жаклин у ерга 
боришга аҳд қилди, аммо онаси бунга кўнмади. У қизини уйдан узоққа 
кетишини хоҳламади.
189


 Жаклин сенатор Кеннеди билан танишган вақтида “Вашингтон таймс 
гералд” газетасида ишларди. Жон Кеннеди таниқли бўлганлиги учун 
вашингтонлик барча қизлар унга турмушга чиққиси келарди. Бу ҳақда Жаклин 
шундай деган: 
“У мен учратган эркакларнинг энг ёқимтойи”.
Жонни эса 
Жаклиннинг жозибадорлиги мафтун этганди. Ўшанда Жаклин 24 ёшда, Жон 
эса 39 ёшда эдилар. Жозеф Кеннеди катта тўй қилиб ўғлини уйлантирди. Папа 
Пий ХII келин-куёвларга оқ фотиҳа берди. Уларнинг сурати “Нью-Йорк таймс” 
ва “Бостон глоб” газеталарининг биринчи саҳифасида чоп этилди.
Тўйдан сўнг Жаклин ўзига бегона ва қизиқарсиз бўлса-да, сиёсат билан 
шуғуллана бошлади. Жон Кеннедига шов-шувли, жўшқин ҳаёт ёқарди. У уйда 
муҳаббат лаззатидан сармаст, ишда эса сайловчилар билан банд эди. Жон 
Кеннедининг яқин ўртоқларидан бири шундай эслайди: 
“Жаклин турмушга 
чиққунга қадар отасининг қандайдир маслаҳатлари билан Жонни аёлларга 
нисбатан тайёрлаб борди. Эркаклар аёлларнинг маслаҳатларига камдан-кам 
қулоқ тутадилар. Тўйдан кейин Жон хотинига қаттиқ боғланиб қолди. 
Дўстлари эса бу ҳолга ҳайрон қолишмади. Жаклин ўз севгилисининг қадрига 
етар, дугоналаридан фарқли равишда доимо эрини кузатиб юрар эди. “Мен 
хотинларига бир умр содиқ эркаклар борлигига ишонмайман”, 
деганди Жак-
лин
. У ўз туйғуларини камдан-кам одамгагина айтарди. Унинг Кеннедилар ои-
ласидаги энг яқин ҳимоячиси қайнотаси эди. Жозеф ҳам келинига жуда 
боғланиб қолганди. Шунинг учун барча бойликларни унга ишониб топшириб 
қўйганди...“
Кеннедилар оиласи кинони ниҳоятда севишарди. 1920 йилларда оила 
бошлиғи Жозеф Кеннеди кинога суратга тушиш учун Голливудга келади. 
Мақсади пул топиш ва машҳур бўлиш эди. Унинг киноюлдуз Глория Свенсон 
билан ишқий можароси барчага маълум эди. Шунинг учун Жон Кеннедининг 
Мэрилин Монро билан шов-шувли ишқий можаросидан ўша давр 
солномачилари отасининг қилиғи ўғлига ҳам ўтган дея хулоса чиқаришганди. 
190


Жон бу машҳур актриса билан синглисининг уйида танишади. Чунки 
англиялик куёви Питер Лоуфорд актёр эди. Жоннинг Мэрилин Монро билан 
ишқий саргузашти бошлангандан кейин актрисани президент самолётида 
яширинча Вашингтонга олиб келишади. Уни оммага президентнинг котибаси 
деб таништиришади. Ҳеч ким танимаслиги учун қиёфаси ва кийимини ўзгарти-
ришади. Бироқ қанча эҳтиёткор бўлишмасин, Монро ўз дугонасига бу махфий 
сирни оғзидан гуллаб қўяди, яъни Жон Кеннеди оиласи билан ажрашиб, унга 
уйланмоқчи эканлигини айтади. Бу сир очилгандан кейин катта шов-шувларга 
сабаб бўлди. Шундан сўнггина Жон Кеннеди барчасига нуқта қўйиш учун 
Мэрилин Монро билан алоқани узди... 
Жаклин эрининг сайловолди компанияларида деярли қатнашмай қўйди. У 
фарзанд кутаётганлиги сабабли сиёсий ўйинлардан узоқлашганди. 1960 йили 
Жон Кеннеди президентликка сайлангандан сўнг улар ўғил кўришди. Бундан 
оила аъзолари жуда хурсанд эди. Жаклин яна эрининг ишларига ёрдамлаша 
бошлади. У Жоннинг илк нутқини тайёрлаб берди. Президентнинг бу нутқи 
жуда таъсирли чиққанлиги учун тарих саҳифаларидан жой олди. У сенатор 
бўлиб ишлаганда ўзига унчалик эътибор бермай қўйди. Президентликка 
сайлангандан сўнг эса Жаклин унга қандай нутқ сўзлашни, кийим кийишларни 
ўргатди. Чунки у инсоннинг руҳий жиҳатларини яхши тушунарди. Жаклиннинг 
астойдил эътибори натижасида Жон энг таниқли сиёсатчилардан бирига 
айланди. 
АҚШнинг 35-президенти ва биринчи хоними Оқ уйга кўчиб ўтишаётганда 
улар сиёсат бобида қандай мавқе эгаллашини ҳеч ким билмасди. Жаклин 
бундай омаддан ўзини йўқотиб қўйганди.
“Назаримда мен омманинг умумий 
мулкига айланиб қолгандайман”
деганди у. Оқ уй унинг диди билан безала 
бошланди. Қорамтир тўқ қизил гиламлар, сунъий гуллар, мебеллар... 
Жон Кеннеди президент бўлиб сайлангандан бир йил ўтгач, уларнинг Оқ уй 
бўйлаб телесаёҳатини 60 миллион америкалик томоша қилди. Жаклиннинг хуш-
191


бичим қадди-қомати, гўзаллиги, уларнинг фарзандлари Каролина ва Жон 
Америка аҳолисида зўр қизиқиш уйғотди. Бундан Кеннедининг обрўси ошса 
ошдики, камаймади. 1963 йили президент навбатдаги сайловолди 
компанияларида қатнашиш учун Техасга жўнайди. Жаклин ҳам бирга 
бормоқчи бўлади. Бироқ Жон унга розилик бермайди ва ёлғиз ўзи боради. У 
ерда жуда кўп сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтади. Ана шундай уч-
рашувларнинг бирида 1963 йил, 22 ноябрь куни Далласда Жон Кеннедига 
суиқасд уюштирилади. Бу фожиа бутун америкаликларни ларзага солди. 
Айниқса, Жаклиннинг бундай фожиага кўникиши қийин бўлди, шундай бўлса-
да, у ўзини қўлга олди. Жаклин эрининг дафн маросимини Американинг собиқ 
президенти Аврам Линколнникидек (у ҳам жиноятчилар томонидан отиб 
ўлдирилганди) ўтказди. Жаклин қайнотаси ва қайонаси олдига бориб, бар-
часини сўзлаб берди. Қайнотаси оғир касал эди. Бу фожиа унга яна ҳам қаттиқ 
таъсир қилиб, гунг бўлиб қолди... 
1968 йили Жаклин учун энг яқин инсонлардан бири, қайноғаси Роберт 
Кеннеди ҳам жиноятчилар томонидан отиб ўлдирилди. Шундан сўнг Жаклин 
учун бу оламда яқин дилкаш инсон қолмади. У кимга суянишни ва нима 
қилишни билмай қолди. Кейинчалик грециялик миллионер Аристотел 
Онассисга турмушга чиқдию Америкадан кетиб қолди. Бу хусусда ўша пайтда 
дунёдаги энг машҳур газеталар шундай сарлавҳали мақолалар ёзишди: “У энди 
муқаддас эмас”, “Жон Кеннеди иккинчи марта ўлди”, “Жаклин, сиз бунга қан-
дай йўл қўйдингиз?”. У Америкада антик давр трагик қаҳрамони ролини 
ўйнашни истамаганди... Кеннедилар тақдири ана шундай якун топганди. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish