Буюклар муҳаббати


АГАТА КРИСТИНИНГ УЧИНЧИ МУҲАББАТИ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

АГАТА КРИСТИНИНГ УЧИНЧИ МУҲАББАТИ 
 
1910 йилнинг ёз кунлари бирида Александриянинг “Гелиполис” кемасидан 
бири балоғатга етган, иккинчиси жуда ёш икки нафар инглиз аёли тушди. 
Каттасининг исми Клара Миллер, иккинчиси унинг қизи Агата эди. Ҳа, ке-
йинчалик “детектив қироличаси”га айланган Агата Кристи эди у. Ўн 
тўққиз ёшли Агата Миллер ўша пайтда адабиёт оламида машҳур бўлишни 
185


хаёлига ҳам келтирмаганди. У ўз жуфтини топишдек бирдан бир орзусининг 
амалга ошиши учун Александриядан Қоҳирага келган эди 
 
Бу жойда кўплаб инглиз ҳарбийлари яшашарди. Ёзувчи Агата Кристи ўз 
таржимаи ҳолида шундай ёзади: 
“Қоҳира ёш қизнинг тасаввурича жаннат 
эди. Бу ерда уч ойгина яшадик, холос. Бироқ у ҳаётимда алоҳида ўрин тутади. 
Мен ҳафтада беш марта рақс кечасига борардим”.
Агата рақс билан чегараланиб қолмасдан, найзабозлик, от пойгаси каби 
турли хил спорт турларига ҳам қатнашади. Бу ердаги қизиқарли, мазмунли 
ҳаёт уни шундай мафтун этиб қўядики, онаси билан Луксорга бориб, қадимги 
осори-атиқаларни кўришга ҳам вақт тополмайди. Бу ҳақда ёзувчининг ўзи 
шундай эслайди: 
“Осори-атиқалар мени ҳеч ҳам қизиқтирмай қўйди. Мисрнинг 
Луксор, Карнак каби шаҳарлари шундай мўъжизали жойлар эканки, буни мен 
20 йилдан кейин англадим”.
Агата Қоҳирадан ўзига муносиб ёр тополмади. Бироқ жуда кўп танишлар 
орттирди. Улар билан Англияда ҳам борди-келдини давом эттирди. Агата 1912 
йили Қоҳира компанияларидан бирида 23 ёшли ҳарбий учувчи Арчибальд 
Кристи билан танишди. Ёш йигит Арчибальд Агатани севиб қолди. Икки 
йилдан сўнг уларнинг тўйи бўлиб ўтди. 
Арчи Европага − фронтга кетди. Агата эса госпиталга ишга кирди. Ёзган 
китобларини нашр эттиролмаса-да, бундан у асло тушкунликка тушмади. 
Аксинча, ижоди гуллаб, кўплаб ҳикоялар ёза бошлади. 1917 йили у ўзининг 
биринчи “Стайлсдаги сирли ҳодиса” китобини ёзиб тугатди. Ушбу асар аввал 
Америкада, сўнгра Англияда нашр этилди. Ёш ёзувчи ўзининг бу асари ўқув-
чилар ва тадқиқотчилар томонидан яхши қабул қилингач, ҳикоя ва романлар 
ёзишга шўнғиб кетди. 
186


Агата учун 1926 йил оғир келди. Шу йили яқин кишиси, онаси вафот этди. 
Кейин Арчи кетиб қолди. Бу оғир жудоликлар Агатани қаттиқ қайғуга солди. 
Шунда дўстлари бошқа шаҳарларга саёҳат қилишни маслаҳат беришди. У Яқин 
Шарқни танлади. Агата 1928 йилнинг кузида Лондон, Истамбул, Сурия, 
Дамашқ ва Байрут бўйлаб саёҳатга чиқди. Шарқ ўзининг гавжум бозорлари би-
лан ёзувчини мафтун этади. Айниқса, яйдоқ чўллар унга кўпроқ ёқарди. 
Ёзувчи автобусда Бағдодга келади. Унга Англия қадимшунослари ишлаётган 
кўҳна Ур шаҳрига боришни маслаҳат беришади. Агатага бу шаҳарда олимлар 
томонидан олиб борилаётган қазишма ишлари ёқиб қолади. 1930 йилнинг 
бошида бу ерга у иккинчи марта боради. Агата ушбу шаҳарда иккинчи 
муҳаббати − Макс Мэллоуэнни учратди. Бу йигит Агатага муҳаббат изҳор 
этганида олдинига у ҳайрон бўлди. Чунки Макс Агатадан 14 ёш кичик эди. 
Шунга қарамасдан тез орада уларнинг тўйлари бўлди. Швед журналида бирин-
чи марта бу ҳақда ҳазилнома қилиб шундай ёзишганди: 
“Қадимшуноснинг 
хотини бўлиш яхши экан. Ёшинг ўтган сари сенга қизиқиш кўпроқ бўларкан”.
Қисматни қарангки, Агата Макс билан умрининг сўнгги дамларигача бирга 
бўлди, улар бахтли ҳаёт кечиришди. 
Шарқ ўзининг қадимий мўъжизалари ва айни пайтда жўшқинлиги билан 
ёзувчи ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Агата Шарққа меҳр қўйди. У 
умрининг охиригача Шарқни севиб яшади. 
Макс ҳар йили қиш ойида Сурияда қазиш ишлари билан шуғулланар, 
хотини эса доимо у билан бирга эди. Агата эрига экспедицияни 
ташкиллаштиришда ёрдам берар ва ижод қилишга ҳам вақт топарди. 1933 йи-
ли Агатанинг қизи Розалиндани ҳам олиб Миср бўйлаб, теплоходда саёҳатда 
бўлишди. Агата бу сафар барча тарихий жойларни синчковлик билан томоша 
қилди. 
187


Ёзувчининг айни ижод қиладиган даврида уруш бошланди. Иккинчи жаҳон 
урушининг бошланиши Макснинг қадимшунослик ишини ҳам тўхтатиб қўйди. 
Ниҳоят, Макс эллигинчи йилларга келиб қиш ойларида Ироқнинг қадимий, 
шов-шувли Нимруд шаҳрига боради. Бу эса унга дунёга машҳур қадимшунос 
бўлишига ёрдам берди. Агата унга доимо ҳамроҳ эди. 1963 йили Агата учинчи 
марта Макс билан бирга Мисрга келди. Ушбу сафари ҳақида:
 “Қуёшда ўтириб, 
хурсандчилигимдан ақлдан озиб кетяпман”, 
деб ёзганди у. 
Кейинчалик Жанет Морган Агата Кристининг асарлари ҳақида шундай 
дейди: 
“Ёзувчи қаҳрамонларни ҳаётдан олиб ёзади. Нима бўлганда ҳам 
уларнинг аксарияти Шарқ саёҳатлари таассуротларидир. “Нилдаги ўлим” ва 
“Оқибат ўлим келади”, “Эхнатон” пъесаси каби асарлар Мисрга қилинган 
саёҳатлар маҳсулидир. “Месапотамиядаги қотиллик”, “Улар Бағдодга келиш-
ди”, “Ўлим билан учрашув” каби асарлари Ироқ сафаридан кейин дунёга келган. 
“Сен қандай яшаяпсан” асари эса Макснинг Суриядаги тажрибалари асосида 
яратилди. “Шарқий экспресс” асарида Лондон, Истамбул ва Сурия поездидаги 
саёҳатлар акс этади”. 
Ниҳоят, Шарқ Агата ҳаётида туб бурилиш ясади. У учинчи муҳаббатини шу 
ердан топди. Агата Кристи ўз хотираларида шундай ёзганди: 
“Мен дунёнинг бу 
жаннатмакон гўшасини шундай севиб қолдимки, таърифлашга сўз камлик қи-
лади! Ҳозир ҳам севаман − бутун умр севиб ўтаман”.
Ҳа, ижодкорнинг учинчи 
муҳаббати − Шарққа бўлган мислсиз меҳри эди. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish