Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

“Биз Вашингтонга борамиз. Никсон 
учун овоз беринг”,
деб куйлашди. Қўшиқ самимий ва дилдан айтилди. Кали-
форнияликлар бундан кўзларига ёш олишди. Шундай қилиб, Р. Никсон 
Сенатдан жой олди. 
1952 йили Республикачилар партиясидан президентликка даъвогарлар 
Роберт Тафт ва Дуайт Эйзенхауэрлар Ричард Никсонни вице-президентликка 
ўзини синаб кўришни маслаҳат беришди. 
Сайловолди компанияси жуда бетартиб равишда ўтказилди. Р. Никсон 
Эйзенхауэрдан кейин иккинчи ўринда бўлди. Партиядаги айрим кишилар Дик 
(партияда Никсонни шундай аташарди) ка ўз номзодини қайтариб олишни 
таклиф қилишди. У эса деярли рози бўлганди, бироқ Пат бунга қарши чиқди. 
Агар сен ҳозир шундай қилсанг, унда Эйзенхауэр ютқазади. У агар хоҳласа сени 
ўзи йўлдан олиб ташлаши мумкин. Мабодо сен ҳужумга ўтмасанг, унда сен сиё-
сатчи сифатида йўқ бўласан. Бизнинг барча орзуларимиз чилпарчин бўлади. 
Бир қанча маслаҳатлардан сўнг Р. Никсон курашишга рози бўлди. 1952 
йили 23 сентябрда телевидениега мурожаат билан чиқди. Ўзининг ночорлиги 
хусусида нолиб шундай деди: 
“Айрим сотқин демократларга ўхшаб менинг 
хотинимнинг ҳаттоки шубаси ҳам йўқ. У оддий матодан тикилган пальто 
кийиб юради. Мен унга имкониятларимни очиқ-ойдин айтаман”.
У пора олган-
лигини қатъий рад этди. Кичкина қизига кучукча беришганини тан олди. 
Эйзенхауэр ва Никсон сайловда ғолиб чиқишди. Аммо улар қалин дўст 
бўлишмади. Эйзенхауэр ўз “ўринбосарига” шубҳа билан қарайдиган бўлди. 
Дик кўпинча президент ва партия ўртасида воситачилик вазифасини 
бажарарди.1955 ва 1957 йиллари Р. Никсон президентнинг бетоблиги даврида 
унинг лавозимини икки маротаба қойиллатиб ижро этди. Бўлғуси президентни 
ташқи сиёсат кўпроқ қизиқтирарди. У расмий визит билан 61 та мамлакатга 
сафар қилди. 
171


Унга барча сафарларга хотини ҳамроҳлик қилди. Албатта, бу ташрифлар 
доимо ҳам силлиқ ўтди дейиш қийин. Венесуэла пойтахти Каракасда бу икки 
жуфтликни оломон тош ва калтаклар билан кутиб олишди. Ана шундай оғир 
вазиятда ҳам Пат ўзини эркин тутди. Кейинчалик Р. Никсон шундай ёзганди: 
“Пат делегация ичидаги энг оғир вазмини эди”.
Хавфсизлик хизмати ходими 
эса қуйидаги фикрни билдирганди:
“У айрим эркаклардан ҳам ўзини мард 
тутди”. 
Баъзи ноқулайликларга қарамай, Никсон ва Эйзенхауэр икки муҳлат 
президентлик муддатида “битта том остида” бирга бўлишди. Тўпланган 
тажрибасига кўра, Дик Оқ уйнинг хўжайини бўлишга қурби етишини сезди. 
1960 йили Ричард ўз номзодини президентликка қўйди. Патриция сиёсатни 
кўрарга кўзи йўқ эди. Бироқ у ўз эрига сидқидилдан ёрдам беришни кўнглига 
тугди. Республикачилар уни сайловолди компаниясининг асосийларидан бири 
деб билишди.
“Сиз агар Никсонни сайласангиз, унда биринчи хонимни ҳам 
танлаган бўласиз. У ўзининг жозибадорлиги билан ҳам ягонадир. Унинг ўз ре-
жалари бор. У ҳали бутун Американи дунёга танитади”.
Сайловларга Пат 
сурати туширилган кўкрак нишони тарқатилди. Р. Никсоннинг асосий синови 
телемулоқот эканлигини айтишди. Бу таклиф унинг рақиби Кеннедидан чиқди. 
Ўзининг яхши нотиқ эканлигига ишонган Никсон бунга розилик берди ва 
шундай деди: 
“ Мен ҳамманинг устидан кула оламан”.
Аммо Дикнинг тўрт 
марта уриниши ҳам зое кетди. Аввал унга омад кулиб боқмади. Телевидениега 
чиқиш олдидан оёғи синиб қолди. Ҳар қанча уринишлар фойда бермади. Кен-
недининг эса омади келди. Овоз беришда уни алдашди. Ниҳоят, овоз санашда 
Кеннеди устун келди. 
Икки йилдан кейин Калифорния губернатори бўлишга ҳаракат қилди. Дик 
бу ҳақда ресторанга кечки овқатга кетиш олдидан хотинига айтди. Пат эса:
 “Бу 
сафар мен сайловларда қатнашмайман”. 
Никсон қоғоз олиб ариза ёза 
бошлади. Тўхта, деб хотини унинг сўзини бўлди. Ричард қоғозни йиртиб 
172


ташлади. Бошқа қоғоз олиб ариза ёзиб, энди губернаторлик учун қатъий кура-
шишини маълум қилди. Бу сайловда у мағлуб бўлди ва сиёсат майдонидан 
бутунлай кетишни ўйлаб қолди. 
Сиз энди Ричард Никсонни калтакланган бола 
сифатида бошқа кўрмайсиз, 
деб матбуотда ёзиб чиқди. Аммо 1968 йили 
президентлик сайловида Р. Никсон ғалаба қозонди. Шундан сўнг у хотинига 
бриллиантли тўғноғич ва маржонли сирға совға қилди. Энди бу оиланинг яшаш 
тарзи ҳам ўзгарди. Президент ва биринчи хоним алоҳида-алоҳида хоналарга 
жойлашишди. Квакерлар анъаналарига зид равишда Р. Никсоннинг давлат қаса-
мёдини қабул қилиб АҚШнинг 37-президенти этиб сайланди. Бу давр Америка 
учун қийин пайтлар эди. Ветънамда уруш кетаётганди. Ҳар ойда армия 500 ас-
карини йўқотаётганди. Никсон сайловолди компаниясидаги тезисларида шун-
дай сўзлар бор эди:
“Менга ярим йил муҳлат беринг, бу ярамас урушни 
тугатаман”.
Ярим йилдан сўнг у ўзининг маслаҳатчисига шундай деди:
“Мен 
бу уруш ҳақида шундай қарорга келдимки, бунинг иложи йўқ экан. Лекин биз бу 
ҳақда очиқ-ойдин айтолмаймиз. Мен урушда АҚШ тарихида биринчи марта 
енгилган президент сифатида қолишни истамайман”
. 1969 йили 14 майда 
президент нутқ сўзлаб, Американинг Веътнам уруши ҳақидаги ўз сиёсатида 
ўзининг саккизта йўналишни айтиб ўтди. Улар Жанубий Веътнамдан ўз 
иттифоқчилари билан аскарларни аста-секинлик билан олиб чиқиб кетиш 
хулосасига келишди. 1970 йили апрелида АҚШнинг 110 минглик армияси 
Жанубий Ветънамдан чиқарилди. Шундай қилиб армия секинлик билан Веть-
нам тупроғини тарк эта бошлади. Аммо авиация қолдирилди. Ҳаво кучлари 
ёрдамида нафақат Ветънам, балки Лаос ва Кампучия ҳам бомбардимон 
қилинди. Бироқ Ветънамнинг шимол қисми бўйсунишни хоҳламади. Шундан 
кейин қуюшқондан чиққан Р.Никсон ядро бомба қўллаш ҳақида буйруқ берди. 
Квакер ота-онаси унинг ўғли миллионлаб инсонларни йўқ қилишга қодир 
эканлигини билишмасди. Президентнинг оилавий ҳаётида ҳам ноаҳиллик 
вужудга кела бошлаганди. 1971 йили 12 майда Р.Никсоннинг қизи турмушга 
173


чиқди. Тўйда президент хотини билан роса рақсга тушишди. Квакерлар одатига 
кўра, у рақс тушиши мумкин эмасди. Ричард хотини билан кунига бир соат, у 
ҳам бўлса тушлик пайтидагина учрашарди. Шунда ҳам деярли сўзлашишмасди.
Ричард Никсон биринчи рақамли душмани Хитой ва собиқ Иттифоққа 
расмий ташрифни режалаштирди. Бу жуда ажойиб дипломатик йўл эди. Мао-
Цзе-Дуннинг Москва билан муносабати яхши эмасди. Шундан сўнг Никсон 
Москвага таклиф этилди. Унинг бу мамлакатга ташрифи муҳим воқеалардан 
бири бўлди. Аҳоли ўртасида Америка призедентининг обрўси янада ошди. 
Сотувда биринчи маротаба Рepsi-Соlа пайдо бўлди.
1972 йили 7 ноябрда Ричард Милхаус Никсон кўпчилик овоз билан иккинчи 
муддатга яна президентликка сайланди. 
Сайловлар қандай ўтганлиги ҳақида ҳар хил миш-мишлар тарқатилди. 
Эрининг атрофида бўлаётган гап-сўзлардан Пат ҳам сиқилди. Улар бирга 
яшашмаётган бўлса-да, Пат бу ҳақда унинг хонасидаги кундалигидан билиб 
қолди. Унда Р. Никсон ўзи бажараётган ишларини қайд этиб борарди. Архивда 
унинг минг соатдан кўп нутқлари ёзиб қолдирилган. Уни сайловда бўлиб ўтган 
ноҳақликларда айблашди. Буни эса исботлаб ҳам беришди. 1974 йили 8 
августда Р. Никсон телевизорга чиқиб исътефога чиқаётганлигини маълум 
қилди. Президентлик ваколати тугагунча унинг вазифасини вице-президент 
Жералд Форд бажариб турди. Бир ойдан сўнг янги президент нутқ сўзлаб, Р. 
Никсоннинг айбсиз эканлигини маьлум қилди ва уни таҳқирловчи суддан 
қутқарди. 
Бу ҳақда Ричард Никсон кейинчалик шундай эслаганди: 
“Менинг 
президентликдан кетишимга, ўзимдан кўра хотиним кўпроқ сиқилганди. Мен 
ҳамон ҳайрон қоламан, буюмларимизни Вашингтондан Сан-Клементога олиб 
ўтаётганда у 48 соат ухламаганди”. 
Р. Никсон мансабидан айрилди. Аммо ои-
ласини тарк этмади. Аксинча оиласида илиқлик пайдо бўлди. Улар яна йигирма 
174


бир йил бирга умргузаронлик қилишди. Р.Никсоннинг АҚШ президентлари 
орасида ўз ўрни, обрўйи бор. Америка уни ҳамон эслашади, ҳурмат қилишади. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish