ЧАРЛИНИНГ ГЎЗАЛЛАРИ
Чарли Чаплин ўйнаган ролларни телевизорда мириқиб томоша қилмаган
одам бўлмаса керак? Бироқ унинг оилавий шароити, маъшуқалари ҳақида ҳам
хабардормисиз? Эдуард қилган иши тўғрилигига заррача шубҳа қилмасди.
Аммо миллионлаб фуқароларга буни қандай тушунтиради? Газеталар унинг
тахтдан воз кечиши хусусидаги хабарлар билан тинмай оламга жар солиб
турган бўлса, унинг экранда кўринишининг ўзиёқ миллионлаб мухлисларнинг
юзида табассум уйғотиб, мунгли ва маҳзун кулгиси кўзларга бехосдан ёш
161
келтирарди. Ҳа, у камдан-кам машҳурларда учрайдиган кулиб туриб йиғ-
латувчи ноёб истеъдод соҳиби эди.
У Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳам, турғунлик йилларида
ҳам америкаликларнинг оғир қийинчиликларни енгишда кулгуси билан хизмат
қилди. Кишиларда яшашга умид уйғотди. Унинг овозсиз, оқ-қора тасвирдаги
фильмлари миллионлаб инсонларнинг ҳаётини рангли бўёқлардан ҳам аъло
даражада кўрсата олди. Унинг барча гуноҳини биргина исм-шарифи билан авф
этиш мумкин. Чарли Чаплин.
...1978 йилнинг сокин март ойи кечасида Швейцариянинг Корсье-Сюрвеве
қишлоғидаги қабристон қоровули у ерни кезиб юриб мудҳиш ҳолат устидан
чиқиб қолди. Бу ерда мангу қўним топган Чарлз Спенсер Чаплиннинг қабри
қазилиб, ўлиги ўғирлаб кетилган эди.
Чаплиннинг мурдаси икки ярим ойдан сўнг тобути билан бирга топилди.
Чаплиннинг беваси Уна мурда талончилари билан алоқа боғламаганининг
сабабини қуйидагича изоҳлади:
“Эрим менинг қалбимда яшайди. Уни ҳеч ким
ўғирлай олмайди”.
Полициянинг тезкорлиги билан мурда талончиси суд
ҳукмига ҳавола этилди. Ҳукмда қуйидаги сўзлар қайд этилганди:
“... Марҳум-
нинг тинчини бузгани учун...”
Кино санъатининг машҳур арбоби Вуди Аллен журналистлар билан қилган
суҳбатларнинг бирида бундай деганди:
“Ҳозир Америка жамоатчилиги
орасида Бастер Китон санъатига таъзим қилиш урф бўлиб қолди. Шубҳасиз
Китон қойилмақом санъаткор. Унинг фильмлари техник жиҳатдан Чаплин
филмларидан устун туради. Аммо шахсан мен Чаплинда муҳим инсоний ва
кулгили жиҳатлар кўпроқ деб ўйлайман...”
Албатта бу хусусда ҳар кимнинг ўз
нуқтаи назари бор. Лекин шуниси аниқки, буюк Чаплинни ҳали очилмаган ва
кашф этилмаган жиҳатлари жуда кўп. Бунинг учун яна юз йиллар керакдир.
162
Шундай қилиб, Чарлз Спенсер Чаплин 1889 йилнинг 16 апрелида лондонлик
актёрлар Чарлз Чаплин ва Ханна Хилл оиласида дунёга келган. Шуниси
қизиқки, бўлғуси буюк комикнинг қашшоқона болалиги сўнгги роли эмасди.
У вақтини мазмунсиз ўтказа олмасди. Шунинг учун у тинч ўтиролмай, яшаш
учун ҳаракатни жуда эрта бошлади. Маълумки, у гапиришдан олдин куйлай,
ҳали юришни ўрганмай рақс туша бошлади. Ёш Чарли табиатан ўта зеҳнли,
кузатувчан ва ҳажвни юксак ҳис қилишу ўзгаларга юқтиришда фавқулодда
истеъдод соҳиби эди. Онаси боласини бежиз қуйидагича алқамаган:
“Болагинам, қачондир сен жуда ҳам машҳур кишига айланасан”.
Чаплиннинг кейинги бутун ҳаёти мана шу ҳаққоний айтилган фикрни
тасдиқлади. Маҳаллий труппа саҳнасида беш ёшли Чарли титраган оёқчалари
билан шуҳрат сари дастлабки қадамни босганди. Бу ерда овози бўғилаёзган
онаси билан қўшиқ айтарди. Болакай буни шунчалар уддалардики, меҳри
товланган томошабинлар унинг оёқлари остига ҳовуч-ҳовуч тангалар сочарди-
лар. Йиллар ўтиб, Чаплин томон пуллар оқиб келаверди...
У саккиз ёшида “Саккиз ланкшар йигитлари” рақс гуруҳида қатнаша
бошлади. Синчков томошабиннинг диққати Чарлига қаратилди. Шуҳратнинг
дастлабки ютуқлари уни янада янги ютуқларга илҳомлантирди. Бунда унга
ўгай акаси Сиднейнинг кўмаги катта бўлди. Айниқса, Чаплин 10 ёшида
Лондоннинг “Ипподром” театрида Англиянинг энг машҳур болакайига
айланди. Бироқ мурғак қалб янги-янги чўққилар сари одимлаётган кезда
омадсизлик гирдобига тушиб қолди. Унинг ҳаётида чуқур алам излари
қолдирадиган мудҳиш кунлар бошланган эди.
Чарли бор-йўғи 12 ёшга тўлганида, аниқроғи, 1901 йилнинг май ойида
вискига ниҳоятда ружу қўйган отаси бу дунёдан кўз юмди (ароқхўр оилада
ўсган синчков Чарли ўзи ичмасада, кўп йиллар ўтгандан сўнг омадсиз
ичкиликбоз ролини муваффақиятли ижро этганди). Бу ҳам камлик қилгандек,
163
Чарлининг онаси Ханна ҳам асаб касаллиги билан оғриб, руҳий касалликлар ка-
салхонасига умрбодга жўнатилди.
Қаровсиз қолган болалар хайрия етимхонасидан паноҳ топдилар. Бундай
оғир кунларда Чаплинга ролларни саҳнада эмас, ҳаётда ижро этишига тўғри
келди. Икки йил мобайнида сартарошхона ва иш қоғозлари моллари дўконида
дастёр, доктор кўмакчиси сифатида ва ойна фабрикаси, босмахонада дуч
келган юмушларни бажариб юрди.
Дарвоқе, бу тажрибалари ҳам ўта кузатувчан Чарлининг ижодий
фаолиятида жуда асқотди. Унинг хотирасида муҳрланиб қолган бу кунлар 40
йиллардан сўнг “Буюк диктатор” фильмидаги яҳудий сартарош ролини
моҳирона ижро этишига асос бўлди ўша мушкул аҳволга тушиб қолган
йилларда Чарлининг ўқиши ҳам ўлда-жўлда қолиб кетди. 1903 йили у маҳаллий
труппа тайёрлаган “Шерлок Холмс” томошасидаги газетачи бола ролига
таклиф этилди. Уч йилдан сўнг эса астойдил уринишлари натижасида сўзсиз
роллар ижро этувчи актёр сифатида ишга қабул қилинди.
“Соқов” комедиянинг бўлғуси қироли 17 ёшга тўлганда унинг ҳаётида
муҳим ўзгаришлар содир бўла бошлади. Кунларнинг бирида у акаси Сидней
билан “Ипподром” гуруҳида “Таъмир” саҳна асари қўйилаётган кечага башанг
кийинган, қимматбаҳо ботинкали бир жаноб ҳам ташриф буюради. Бу
пантомимо ва сўзсиз томоша театрнинг ҳомийси Фред Карно эди, У
томошадан завқланиб, шу куниёқ ака-ука Чаплинларни ўзида ишлашга таклиф
этади. Шу тариқа “Кулгу хоқони” ҳомийлигида Чарлининг самарали фаолияти
бошланди, десак муболаға бўлмайди. У 1910 йили труппа таркибида бутун
Америка Қўшма Штатлари бўйлаб кенг кўламли гастролларда қатнашди. Бу
унга катта кинога йўл очиш имкониятини берди. 1913 йили “Keys-tone”
студияси соҳиби Адам Кессел у билан ҳафтасига 125 долларли шартномани
имзолади. Ўша пайтда кино санъатини халққа етказишда муҳим ишлар амалга
оширилаётган эди. АҚШда сўзсиз кино намойиши учун 20 мингта кинозал
164
барпо этилди. Шундан кейин бир ярим йил ўтгач, у бошқа йирик киностудия
билан шартнома тузди.
Чарли 1915 йили бирваракайига 14 фильмда рол ўйнаб муваффақият
қозонди. Унинг экрандаги дайди, жулдурвоқи ва катта ботинка кийган, кулгуни
қистовчи мўйловчали, бетакрор “пингвинча” юриш каби ҳолатларини ўзида
жамлаган қаҳрамони миллионлаб томошабинларнинг қалбида муҳрланиб
қолди. Буни буюк комикнинг ўзи қуйидагича изоҳлайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |