Ёшлигида етим қолган шоир тамаки савдоси билан шуғулланувчи бир бой
ишбилармон томонидан ўғил қилиб олинади. Бироқ охир-оқибат у ҳам бундай
ноқобил ўғилдан воз кечади. Таёқ билан уриб уйдан ҳайдайди, меросдан маҳ-
рум этади, ҳатто тирикчилиги учун сариқ чақа ҳам бермайди.
Понинг оила қуриши ҳам қизиқ бўлган. У ўзининг қариндоши Виржиния
Клемга уйланади. Ўша пайтларда унинг бир тийин ҳам пули йўқ эди. Умуман
олганда унда ҳеч қачон пул бўлмаган, чунки По пул топиш йўлини билмасди.
Понинг яккаю ёлғиз опаси ақлдан озганди. Шунинг учун кўпчилик уни ҳам
девонароқ бўлган дейишади.
Эдгар Понинг ёши хотинидан анча катта бўлган. У уйланаётганда 26 ёшда,
хотини эса эндигина 13 ёшга қадам қўяётганди. Барча ақидаларга кўра, ушбу
никоҳ тез орада бузилиб кетиши керак эди. Бироқ бундай бўлиб чиқмади,
аксинча улар тузган иттифоқ романтик муваффқиятларга эришди. У хотинини
еру кўкка ишонмасди. Ана шундай сўнмас муҳаббат
инглиз тилини бойитган
шоҳ сатрларнинг туғилишига сабаб бўлди. Эдгар По жаҳон адабиётига ўз
ҳиссасини қўшиб ажойиб шеърлар ва ҳикоялар яратди, аммо бу асарларни ҳатто
бир бурда нон эвазига ҳам сотолмади.
У “Қарға” достонининг ҳар бир мисрасини ўн йил давомида қайта-қайта
ишлади. Чоп этилганда эса ушбу асар учун бор-йўғи икки фунт маблағ олди.
Ваҳоланки, кейинчалик (албатта, шоирнинг вафотидан сўнг) шу қўлёзма бир
неча ўн минг долларга сотилган.
Нью-Йоркнинг гавжум майдонларидан бирида Эдгар По ва Виржиния
яшаган уй савлат тўкиб турибди. Улар умргузаронлик қилган даврда бу уй ярим
вайрона кулба эди. Ҳозир эса у салобат касб этган. Атрофи кўп
хонадонли
уйлар билан ўралган. Авваллари уйнинг тевараги боғ бўлганди. Баҳор келиши
билан чор-атрофни настарин ва олча гулларининг хушбўй
ислари тутиб ке-
тарди. Ариларнинг шодон ғўнғиллаши ажиб бир гўзаллик касб этарди. Худди
эртаклардагидек, ҳақиқий жаннатмонанд гўша эди бу жой.
160
По уй учун бир ойга 12 шиллинг тўлаши керак бўларди. Бироқ
унинг шу
арзимас пулга ҳам қурби етмас, кўпинча ижара ҳақини умуман тўламай
олмасди. Хотини сил касаллиги билан оғриб ётганда, уни боқиш учун пул топа
олмаган вақтлари ҳам бўлган. Эр-хотин кўп ҳолларда оч ўтиришарди. Баҳорда,
момақаймоқ гуллаган паллада унинг бошчаларини қайнатиб тановвул қилиш
билан чекланишарди.
По ва унинг хотини очликдан ўлар даражага тушганини эшитган қўшнилар
раҳмлари келиб, саватчаларда овқат олиб чиқишарди. Понинг шоирлик иқтидо-
ри, Виржиниянинг оташин муҳаббати олдида ҳаётнинг машаққатлари арзимас
бир нарса эди.
Виржиния худди шу жойда оламдан ўтди. У
вафотидан олдин бир неча ой
мобайнида сомон тўшакдан турмади. Бадани жунжика бошлаганда онаси
қўлларини, По эса оёқларини ишқалашарди. Сўнг эса устини Пога Вест-Пойнт-
дан ёдгорлик бўлиб қолган камзул билан ёпиб қўйишарди. Негаки,
уларнинг
етарли иссиқ кийим-бошлари ҳам йўқ эди...
Орадан бир неча йил ўтгач, Нью-Йорк ҳукумати шоир яшаган уйни ўз
қарамоғига олиб, мемориалга айлантирди.
Do'stlaringiz bilan baham: