Француз инқилобчилари биринчи эрини ўлдиришганда, у маблағсиз ва
ёрдамсиз қолди. Барча соғлом аёллар интилувчи нарса унинг ҳам эътиборидан
четда қолмади. Жозефина ўзига эр танлай бошлади.
Дўстларидан бири унга Наполеон тўғрисида гапириб берди. У пайтларда
урушдан эндигина қайтган Наполеон ҳали машҳур эмас, ҳеч вақоси ҳам йўқ
эди. Бунинг устига у касалликдан қутулиш учун сочини тақир қилиб олдириб
юрарди. Бироқ дўстлари Наполеон ном қозонмоқ илинжида юрганлигини
айтишганида Жозефина фақат аёллик туйғуси орқалигина у
билан
танишмоқчи бўлди. Хўш, буни қандай амалга оширди.
Жозефина ўз режасини амалга оширишнинг антиқа йўлини ўйлаб топди. У ўн
икки яшар кичик ўғлини Наполеоннинг олдига юборади. Ўғли марҳум
отасининг қиличини совға сифатида қабул қилишини сўраши керак эди. Аёнки
Наполеон бунга эътироз билдирмайди. Шу боис, Жозефина эртаси куни
бурнига упа суртиб, кўзида ёши билан марҳамат кўрсатгани учун
миннатдорчилик билдиргани Наполеоннинг олдига отланади.
Наполеон Жозефинанинг шахсидан ҳам, унинг латофатидан ҳам ғоят
таъсирланади. Ижтимоий ўрни жиҳатидан аёл юқори мавқеда турганлиги учун
бир пиёла чойга таклиф этилгани Наполеоннинг бошини кўкка етқизди.
Меҳмонни қабул қилар экан, Жозефина у албатта тарихдаги энг буюк генерал
бўлишига ишонишлигини айтди... Уч ойдан сўнг уларнинг бўлажак тўйлари
ошкор қилинди.
Наполеонда ҳар бир нарсани ўз вақтида бажаришга ихлос кучли эди.
“Вақт
ҳамма нарса!”
дерди у. Бошқа ўринда эса: “Мен жангда бой беришим мумкин,
лекин дақиқани йўқота олмайман” деган эди. Шунга қарамай никоҳи
белги-
ланган вақтга икки соат кечикиб келди. Никоҳни қайддан ўтказувчи судья кута-
кута, Наполеон келгунча ухлаб қолди. Тўйдан сўнг роппа-роса қирқ саккиз соат
ўтгач, Наполеон Италияга қарши урушга кирди. Унинг армияси очликдан,
ёмон таъминотдан азоб чекарди. Шунга қарамай, қитъада акс-садо берган ғала-
146
бага эришди. Европа тарихи бир неча асрдан буён бундай ғалабани кўрмай
келаётган эди. Шуниси ажабланарлики, Наполеон жанг майдонида ҳам
Жозефинага ҳар куни мактуб ёзишга вақт топарди. Яна қанақа мактублар денг
− эҳтиросли, ҳаяжонли, туйғуларга бой. 1933 йилда Наполеоннинг Жозефинага
юборган
саккизта мактуби Лондонда, оммавий кимошди савдосида тўрт минг
фунтга сотилди. Мана ана шундай мактублардан бири:
“Азизам Жозефина!
Сенга бўлган муҳаббатим ақлу ҳушимдан айирмоқда. Ҳатто овқат
тўғрисида ҳам ўйламай қўйдим. Уйқуни тарк этганман. Дўстларимга ҳам
эътибор бермай қўйдим. Мен шон-шуҳрат ҳақида ўйламайман ва сенинг мезо-
нинг билан ўлчангувчи ғалабанигина қадрлайман. Акс ҳолда мен армияни
ташлаб, пойингга бош эгмоқ учун Парижга қайтган бўлардим.
Сен адоғсиз муҳаббатинг билан мени тўлқинлантирдинг, эҳтиросларинг
билан қалбимни қайта уйғотдинг. Соат сайин сувратингга боқаман, соат
сайин уни бўсаларга буркаб ташлайман”.
Бошқа мактублар бундан-да сертуйғу. Ҳар қандай аёл бундай мактубларга
бош эгиши тайин. Бироқ Жозефина уларга унча аҳамият бермаган кўринади. У
ушбу ишқ номаларига жавоб йўлламай, Наполеонни ҳижрон азобига қўярди.
Шу билан бирга бошқаларга хушомад қиларди.
Ниҳоят Наполеон ундаги бефарқликдан чарчади.
Мисрдаги уруш пайти бир
хилқатни чойга таклиф этди. Узоқ Париждан туриб, Жозефина бу ҳақда хабар
топди. Наполеон Францияга қайтгач, эр-хотин ўртасида келишмовчилик келиб
чиқди. Жозефина кўнглидаги борини тўкиб солди. Наполеон ҳам худди шу
тахлит жавоб қайтарди ва хонасининг эшигини ёпиб олди. Оилада бошқа
чигалликлар ҳам пайдо бўла бошлади. Жозефина Наполеоннинг опа-сингилла-
ридан кўра юқорироқ даврага мансуб эди. Бу эса уларни ғазаблантирарди. Жо-
147
зефинанинг
илтифотсизларча
муомаласидан
ўзларини
қўярга
жой
топишолмасди. Опа-сингиллар
унинг устидан кулишар, “кампир” дея масхара
қилишарди. Наполеонга эса “қари, семиз” хотинини ташлашни, ёш хотинга
уйланишни таъкидлашгани-таъкидлашган эди.
Бироқ барча уринишларга қарамай, улар Наполеоннинг Жозефинага бўлган
муҳаббатини сўндиролмадилар. Бу йўлда уларга ҳеч нарса ёрдам беролмади.
Лекин барибир Наполеон ундан ажралишга қарор қилди. Чунки унга ўғил ке-
рак эди. Айрилиқ заруриятини ҳис қилар экан, унинг юраги қаттиқ сиқилди.
Ажралиш тўғрисидаги қоғозга
имзо чекар экан, аччиқ-аччиқ йиғлади.
Ажралишганидан сўнг уч кун ўтгач, у ўз саройида ўй-хаёллар оғушида олдига
ҳеч кимни қўймай, ёлғиз ўтирарди. Орадан бироз ўтгач, Австрия маликаси Ма-
рия Луизага уйланди.
Ушбу никоҳнинг бемаъни томони шунда эдики, барча австрияликлар каби,
Мария Луиза ҳам Наполеонга нафрат руҳида тарбияланган эди. У ўз ҳаётини
Наполеон билан боғламасликни ҳамиша худодан илтижо қилиб сўрарди. Аммо
отаси сиёсий манфаатдан келиб чиққан ҳолда, шунга мажбур қилди. У эрига
бефарқ эди. Ҳатто ўғлини ҳам отасига душманлик руҳида тарбиялай бошлади.
Урушларда мағлубиятга
учрай бошлагач эса, ундан воз кеча қолди. На-
полеоннинг эса биринчи, сўнгги ва ягона муҳаббати Жозефина бўлиб қолди.
Ҳатто ҳаёт билан видолашаётганида айтган сўнгги сўзи ҳам шу бўлди: “Жо-
зефина!”
Do'stlaringiz bilan baham: