Буюклар муҳаббати


“РОККИ” ФИЛЬМИДАГИ БОКСЧИ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

РОККИ” ФИЛЬМИДАГИ БОКСЧИ
 
 
Америкалик актёр Силвестер Сталлоненинг “Рокки” фильмидаги боксчи 
роли дунёга машҳур қилди. Шунингдек “Биринчи қон”, “Рэмбо” фильмларида 
суратга тушган. Беш серияли “Рокки” фильми сценариясини ёзган. Унинг уч се-
риясига режиссёрлик қилган. Бугун Холливуд суперюлдузининг инсон орзу қи-
лиши мумкин бўлган ҳамма нарсаси бор. У 20 миллион доллардан зиёд қалам 
ҳақи олади. 
 
219


Ўзи иштирок этадиган лойиҳаларни ўзи танлайди. У дунёдаги энг обрўли 
киноанжуманларнинг кутилган меҳмони. Ниҳоят, унинг ишонган инсонлари: 
уни севадиган хотини Женнифер Флэвин ҳамда уч нафар қизи ва икки ўғли бор. 
Силвестр Сталлоне 1946 йили Нью-Йоркдаги туғруқхоналардан бирида 
дунёга келди. Унинг келажаги нақадар порлоқлигини ҳатто астрология билан 
қизиқадиган онаси ҳам башорат қилолмаганди. Туғуруқни қабул қилган 
доянинг қўполлиги туфайли, Сталлоне бир умрга татигулик жароҳат олиб, юз 
томондаги асаб тизими жароҳатланди. Жаклин Сталлоне бундан жанжал 
кўтарди. Натижада сути қочиб кетди. Врачлар болани махсус мактабга беришни 
таклиф қилишди. Бироқ онаси уни оддий мактабга берди. Яхши ўқимаганлиги 
учун мактабдан ҳайдашди. Америкада бир неча мактабларда ўқиди. Ниҳоят, 
Швейцарияда коллежни тугатди.
У актёр бўлиш учун кўплаб мутахассисликларда ишлаб кўрди. Силвестер 
ресторанда, ҳайвонот боғида ҳам ишлади. 1969 йили Силвестер Нью-Йоркдаги 
кичик театрда паттачи бўлиб ишга жойлашди. У билан бирга оддий ва ёқимтой 
Саша Чак исмли қизча ишларди. Қизча Силвестерни ёқтириб қолди. Ёшлар
бир-бирини яхши кўришди. Улар Калифорнияга йўл олишди. 1972 йили 
уларнинг тўйи бўлиб ўтди. Саша унга икки нафар ўғил туғиб берди. Бироқ 
шундай бўлса-да, Силвестер хотини билан ажрашди. У тўнғич ўғлига “Рокки 
V” филмида иштирок этишга роль берди.
Сталлоне Холливудга “Рэнди” фильми билан танилди. Биронта ҳам 
режиссёр дудуқланиб сўзловчи актёр билан ишлашни хоҳлашмасди. Шу боис 
ҳам у врачга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Сталлоне нутқини ўстириш 
учун Шекспир пеъсаси, По ва Толстой китобларини магнитофонга ёздириб 
машқ қилди. Натижада классика билан шуғулланиши уни қўлга қалам олиб сце-
нарий ёзишга ундади. 
220


Кунлардан бир куни телевизорда таниқли боксчилар Муҳаммад Али ва Чак 
Вепнер ўйинларини кўриб қолди. Шундан сўнг хаёлига боксчилар ҳақида 
фильм пайдо бўлди.
“Универсал” киностудияси унинг “Рокки” сценариясини олти марта 
қайтарди. Еттинчи мартасида уни продюсерлар хурсандчилик билан кутиб 
олишади катта маблағ − 350 минг доллар таклиф қилишди. Сталлоне буни рад 
этди.
“Универсал”нинг вице-президенти Ирвин Уинклер актёрга Слай лақабини 
беради. 1976 йили “Рокки” фильми катта маблағ эвазига суратга олинади. 
Фильмда Сталлонненинг ўзи бош қаҳрамон − боксчи Рокки ролини ижро этди. 
Шу йили бу фильм энг яхши фильмлар қаторидан ўрин олиб, 225 млн. доллар 
фойда келтирди ва уч марта Оскар мукофотига сазовор бўлди. Сталлоне эса 
дунёдаги энг машҳур актёрлардан бирига айланди.
“Рокки” 
филми 
Силвестер 
ҳаётини 
тубдан 
ўзгартириб 
юборди. 
Камбағалликдан у мултимиллонер бўлиб қолди. Санта-Моникадан кенг ва 
шинам вилла сотиб олди. Ўзини Холливуд гўзаллари санаган хонимлар унинг 
ишқида ёна бошлашди. Биринчи бўлиб актриса ва хонанда Шер супермен 
Сталлоннени қармоққа илинтирди ва узоққа чўзилмади.
Шундан сўнг “Рокки”ни манекенчи Брижит Нилсен мафтун этди. Брижит 
биринчи учрашгандаёқ Сталлонени юрагидан “урди”. Аммо актёр Брижит 
билан бор-йўғи 548 кун оила қурди. Улар жанжаллашиб ажралишди. Бу севги 
Сталлонега жуда қимматга −16 миллион долларга тушди. 
Силвестер Сталлоне икки марталик омадсиз уйланишдан сўнг бўйдоқ ўтишга 
аҳд қилди. У куйиниб шундай деганди:
 “Никоҳ ҳавога совурилган пул”.
Афсуски, актёр ваъдасида туролмади. Орадан унча вақт ўтмай, йигирма яшарлик 
Автрия графининг қизи Андреа Визер билан танишди. Кейинчалик Андреа Визер 
шундай ёзганди:
“Слай биринчи кечадаёқ менга икки миллион долларлик платина 
кредитини совға қилди. У ишлашимга қарши эди. “Сен ҳеч қачон бу ярамас метрода 
221


юрмагин” дея менга икки ойдан сўнг “Мерседес” калитини топширди”.
Силвестернинг 
ҳадеб рашк қилишлари ва тергашлари жонга теккач, Андреа ҳам кетиб қолди. 
1990 йил баҳорида Сталлоне ёш манекенчи Женнифер Флавин билан танишди. Уни 
қизнинг ақллиги ва гўзаллиги қойил қолдирганди. Женнифер ҳам актёрни севди.
Слай аввалида Женниферга навбатдаги жазмандек қаради. Анча вақт ўтгач, 
Флавин бошқаларга ўхшамаслигини тушуниб етди. Бу ҳақда актёр шундай 
дейди: 
“Аёл киши мени шунчалик қаттиқ, чин дилдан севишини мен биринчи 
маротаба тушуниб етдим. Биз бир-биримиз учун яралгандекмиз!”
Женнифер 
фариштадек эди. У ҳар бир нарса учун пул сўрамас, учрашувлар учун хилма-
хил кийимлар кийишни ёқтирмасди. Сливестерни умуман рашк қилмасди. 
Гарчи бунга сабаблар кўп бўлса-да, бундай йўл тутмасди. Женнифер билан 
танишганларига икки йил тўлгач, Сталлоне янги жазманлар яширинча 
учрашадиган бўлди. 
Шундай қилиб, Женнифер Сталлоне билан олти йил бирга яшади. Бу орада у 
актриса ва манекенчи Женис Дикинсон билан танишди. Уч маротаба турмуш 
қурган бу аёл ўттиз етти ёшда эди. Танишувларидан бир неча ҳафта ўтгач, 
Женис ҳомиладорлигини маълум қилди. Слай бу хурсандчиликдан ўзини 
қўярга жой тополмай, бола туғилгач, унга уйланишини ваъда берди. Женни-
фер билан ажралишни режалаштирди. Унга даб-дурустдан факс жўнатди: 
“Женнифер! Орамиз очиқ, мен бошқасига уйланяпман. У менга ўғил туғиб 
беради. Сенга бахт тилайман! Санта-Моникега нарсаларингни олиб кетишинг 
учун сенга икки кун муҳлат”.
1994 йил, 5 июнь куни факс олганидан сўнг Флавин Сталлонне вилласининг 
тарк қилди. Бироқ собиқ севгилисининг 234 та костюм, 567 та кўйлаги ва 124 
та оёқ кийимини йиртиб ташлади. Слай учун бу йил энг омадсиз йил бўлганди. 
Дикинсон қиз туғиб берди ва Слайдан тезроқ тўй қилиб болага фамилиясини 
беришни талаб қилди. Сталлоне бунга рози эди, аммо бу ишга актёрнинг 
адвокати аралашиб, ҳар эҳтимолга қарши, чақалоқнинг қонини 
222


текширтиришни маслаҳат берди. Текширувда чақалоқнинг отаси бошқа 
эканлиги маълум бўлди. Бундан қаттиқ ранжиган Сталлоне Женисни ташлаб 
кетди. 
Оғзи кўп куйган машҳур актёр ақлни бир жойга қўйиб, ким билан бахтли 
бўлиши мумкинлигини ўйлай бошлади. 1995 йил, 5 июнь куни “От айланиб, 
қозиғини топибди”, деганларидек, ажралишганидан роппа-роса бир йил ўтгач, 
кечирим сўраш учун у собиқ хотини Женнифер Флавинга қўнғироқ қилди... 
Эркак учун оила нақадар муҳимлигини Слай қизи Софи туғилгачгина англади. 
Юрак касаллиги билан оғриганлиги боис икки ойлик чақалоқни операция 
қилишди. Сталлоне касалманд фарзандининг дардидан жуда озиб-тўзиб кетди. 
Бу дардни худони унга гуноҳлари учун берган жазоси деб тушунди. 
Операциядан кейин у ўзидан йигирма ёш кичик севимли аёл ҳақида шу 
фикрларни айтганди:
“Мен бахтлиман. Женнифер шунча жанжалларга ва 
менинг аҳмоқликларимнинг барчасига чидаб, мен билан бирга қолди. У 
ниҳоятда сабр-қаноатли, кучли, мўмин-қобил аёл. У кам сўзлайди, бироқ 
керакли гапни айтади. Женнифер ғамхўр ва менимча мендан ҳам ақлли”. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish