Буюклар муҳаббати


ТУРГЕНЕВНИНГ ФРАНЦУЗ ХОНИМИ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

 
ТУРГЕНЕВНИНГ ФРАНЦУЗ ХОНИМИ
 
 
 Улуғ рус ёзувчиси Иван Сергеевич Тургенев француз қўшиқчиси Полина 
Виардони севиб қолади. У шу аёл ишқи билан ёниб ҳаётининг асосий қисмини 
чет элда ўтқизди. Ёзувчининг кўплаб гўзал асарларининг ёзилишида шу фран-
цуз хоними сабабчи бўлган. Париж яқинидаги Буживал шаҳрида ёзувчининг 
дала ҳовлиси севгилиси уйи билан ёнма-ён эди. Тургенев ўзининг энг бахтли кун-
ларини ана шу дала ҳовлисида ўтказди. Ёзувчи маъшуқаси учун барча нарсага 
тайёр эди. Таниқли, анча-мунча сармояга эга, келишган чиройли, қадди-
қоматли ёзувчи бутун ҳаётини шу француз аёлига бахшида этди. 
 
Полина Тургенев юрагини забт этиши учун аёллар орасида бирон-бир 
мавқега эга бўлиши керак эди. Таниқли ёзувчини бу аёл қандай мафтун 
этдийкин? Гўзаллиги билан деса, Полина унчалик гўзал эмас, аксинча хунук 
эди. 
Полина Виардо таниқли испан қўшиқчиси Мануэля Гарсиянинг қизи эди. 
Отаси опера қўшиқлари билан дунёнинг кўплаб давлатларига танилганди. 
Полинанинг катта опаси ҳам таниқли қўшиқчи бўлган. У узоқ умр кўрмади, 28 
251


ёшида вафот этди. Шундан кейин Полина қўшиқчилик йўлини танлади. У 
халққа тез танилди. Айниқса, италия опера театри директори Луи Виардога тур-
мушга чиққандан сўнг омади юришди. У умр бўйи бундан рози бўлиб юрди. 
Тургенев Виардо ҳақида илк маротаба 1843 йил туркум опера қўшиқларини 
ижро этганда эшитди. Ўша лаҳзалардаёқ уни севиб қолди. Шундан кейин 25 
ёшли ёзувчи Полина Виардо қатнашган спектаклларнинг барчасини кўриб 
борди. Ёзувчи дастлаб қўшиқчининг эри Луи Виардо билан кейинчалик унинг 
ўзи билан танишди. Ёзувчи бу ҳақда “Кўклам сувлари” асарида ёзганди. П. 
Виардо қаерга гастролга бормасин Тургенев ҳам изма-из боради. Ёзувчи шу 
тарзда францияда узоқ қолиб кетди. 
Тургеневшуносларнинг айримлари то ҳозиргача Полина Виардонинг ёзувчи 
билан танишуви унинг ижодига халақит берган дейишса, баъзилари эса аксинча 
унга ёрдамлашган дейишади. Тургеневнинг ўзи эса хорижда бўлиш унинг ижо-
ди гуллаб-яшнаганини айтади. Кўплаб ҳикоялар жумладан “Овчининг хотира-
лари” асари шунинг ҳосиласидир. Кўпчиликка таниш бўлган “Бурмистр” 
ҳикояси Зальцбург шаҳрида ёзилганди. У ўзи ёзганидек чет элда севгилиси 
Полина ёнида ўзини жуда бахтиёр ҳис қилган ва у илҳом манбаи бўлган. 
Полина Виардо тўрт нафар фарзанд кўрган. Ўғли таниқли скрипкачи бўлиб 
етишади. Бу бола Тургеневнинг ўғли деган миш-мишлар пайдо бўлади. Бола эса 
ҳақиқатан ҳам худди қуйиб қўйган ёзувчининг ўзига ўхшарди.“Зодагонлар 
уяси”, “Оталар ва болалар” асарлари ўша муҳит таъсирида ёзилганди. Ёш 
ёзувчи аёллар ҳақида кўпроқ сўзлашни ёқтирган. Қирқинчи йилларда Тургенев 
таниқли рус анархисти Татьяна Бакунинани синглисига кўнгил қўяди. Бироқ бу 
танишув узоққа чўзилмайди. Шундан сўнг ёш ёзувчи “Тонги туман, оқиш 
туман” номли шеър ёзди. Тургенев ҳаттоки ўзининг узоқ қариндоши О. 
Тургеневага уйланмоқчи бўлди. Ниҳоят ёзувчи уйида ихтиёрий ёлланган ти-
кувчи аёл Авдотью Ермолёвнага уйланади. Улар фарзанд кўришади, унга 
Полина деб исм қўйишади. Тургенев қизини саккиз ёшидан Францияга Полина 
252


Виардо тарбиясига жўнатади. Ёзувчи бу ҳақда “Зодагонлар уяси” романида эс-
лаб ўтади. Унинг ҳаётида яна Виардо пайдо бўлганидан сўнг Тургенев ўз 
хизматкори Фиоктистога боғланиб қолади. Бу аёл “Оталар ва болалар” ро-
манида феничка образида акс этади. 
Полина Виардо ҳам муҳаббатда беқарор бўлади. Виардо илк бор 
фортепьяно ўқитувчиси, композитор Ференц Листни, кейин эса композитор 
Шарль Гунони ёқтириб қолади. Тургенев Полинани Шарль Гунодан ўта рашк 
қилган. Полина Виардо қўшиқчи Жорж Санднинг ўғлини ҳам севиб қолган 
дейишади. 
Ҳар қанча гап-сўз бўлмасин ёзувчи учун Полина Виардо энг азиз инсон 
бўлган. Шунинг учун ҳам Тургенев ҳар доим унинг ёнида бўлишга ҳаракат 
қилган. Ёзувчи учун энг унутилмас кун севгилиси туғилган кун бўлган. 
Виардо ўз даврининг энг машҳур аёли эди. У нафақат яхши қўшиқ айтган, 
вокал санъати машҳурларини ҳам лол қолдирган. Тургеневни онаси Варвара 
Петровна ўғлининг қалб торларини тушунмай Полинани “лўли” деган бўлса-
да, бироқ кейинчалик унинг санъатини тан олишга мажбур бўлди. Қўшиқчи 
фортепьянони жуда зўр чалар, расм чизишга ҳам тенги йўқ эди. Унинг Тургенев 
портретини чизган сурати энг яхши суратлардан бири саналади. 
У бутун ҳаётини мусиқага бағишлади. Моцартнинг “Дон Жуан” операси кўп 
қисмли мажмуасини яратиш учун катта миқдорда маблағ сарфлади. Бу опера 
Франциянинг Миллий кутубхонасида ҳозир ҳам сақланмоқда. П. Чайковский 
ушбу опера мажмуасини варақлаётиб, бу асарни гўёки “Моцарт ёзганга 
ўхшайди”, деб юқори баҳолаган. 
Ўтган асрнинг етмишинчи йиллари ўрталарида Тургенев Виардо учун Па-
риждан Буживаль шаҳарчасидан ҳовли сотиб олади. Тургеневнинг ўзи ҳам ўша 
дала ҳовли яқинида яшайди. Ёзувчи бу ерда ёзда яшаган. Кузда улар Париж-
даги уйларига кўчиб келишган. Қизиғи шундаки ўша уйнинг биринчи қаватида 
Тургенев ҳам яшаган.
253


Буживалда ёзувчи ўзининг сўнгги асарларини ёзди. Адиб “Денгизда ёнғин” 
очеркини оғир бетоблигига қарамай француз тилида П. Виардога айттириб 
ёздирди. Вафотидан бир ой олдин “Ҳаммаси тугади” ҳикоясини ёзиб тугатди. 
Ёзувчи жуда қийналиб, рак касалидан вафот этди. Полина Виардо бир дақиқага 
бўлса-да беморнинг ёнидан жилгани йўқ. Дастлаб Луи Виардо сўнгра И. Тур-
генев оламдан ўтди. Тургенев бўйнида осиғлик медалнинг бир томонида 
ўзининг фамилияси бўлса, иккинчи томонида эса Полина Виардонинг сурати 
бор эди. Ҳозир ўша медал ноёб экспонат ҳисобланади. Полина Виардонинг эри 
Тургенев билан яхши муносабатда бўлган. Улар бир-бирини қаттиқ ҳурмат 
қилишган. 
Полина Виардо Тургенев вафот этганда аввал Дарю кўчасидаги рус черков 
монастрида, сўнгра Шимолий вокзалда мотам маросимини уюштиради. Унда 
ёзувчини сўнгги манзилга кузатиш учун жуда кўп таниқли француз ва рус ада-
биёт ҳамда санъат намояндалари иштирок этишади. 
Бироқ Полина Виардо И. Тургеневнинг дафн маросимига Россияга ўзи 
келмай қизи Клоди ва куёвини юборгани ҳамон сирлигича қолмоқда. Полина 
ёзувчи учун азиз инсон бўлганини тушунарди, аммо унинг ҳамюртларини 
ноқулай вазиятга қўйишини истамасди. 
 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish