оширишлари мумкин. Ёзувчининг танишларидан бири унга матнни тез
кўчирувчи − стенографистка хизматидан фойдаланишни тавсия этди. Улар
юборган қиз − гимназияни эндигина тугаллаган, 20 ёшлардаги тортинчоқ, аммо
қобилиятли, Анна Григорьевна Сниткина эди.
Анна Достоевский
номини болалигидан эшитган, асарларини қайта-қайта
ўқиган, уни ўзича гоҳ семиз, гоҳ озғин, новча, серсоқол, бадавлат киши бўлса
керак, деб тасаввур этарди. Аслида адиб кўринишидан кекса, фаромушхотир,
тажанг, хастагина киши экан. Негадир биринчи куни уларнинг иши юришмади.
Шунинг учун ёзувчи қизга ҳозир
ишлай олмаслигини, кечки соат саккизларда
келишини айтади. Анна бу таклифни хушламайгина қабул қилса-да, бироқ бел-
гиланган вақтда келди. Илгари фақат танҳоликда ижод қилиб ўрганган адибга
романни айтиб ёздириш маъқул келди. Асарни яратиш анча тезлашди Улар ҳам
бора-бора бир-бирларига кўникиб кетишди. Суҳбатлари қовушди. Қиз энди уни
буюк ёзувчи эмас, балки ўзининг яқин кишисидек кўра бошлади.
Бора-бора Анна ишдан бўш вақтларида зерикадиган бўлди. Ёзувчини ҳар
куни, ҳар соатда кўргиси келарди. Фёдор Михайлович ҳам қизга қаттиқ
боғланиб қолганлигини англаб етди. Бир куни адиб кўнглидагини айтди:
−Биз бир-биримизга жуда ўрганиб қолдик. Наҳотки, романни ёзиб
бўлганимиздан кейин бошқа учрашмаймиз.
Йўқ, ундай бўлмади. Достоевский "Қиморбоз"
асарини белгиланган
муддатда ёзиб тугатгандан сўнг ҳам уларнинг ҳамкорлиги, учрашувлари яна
давом эта бошлади.
Тез кунда Фёдор Михайлович "Жиноят ва жазо"
номли романининг
давомини ёзишга киришди. Бу пайтга келиб улар бир-бирларини севиб қолган,
аммо айтишга истиҳола қилишарди. Айниқса, ёзувчи Аннанинг олдида ўзини
ночор сезар, уни ўзи ва қиз ўртасидаги ёшнинг тафовути кўп қийнарди. Оила
қурган адиб қизни бағрига босгиси, севиб-севиб ундан саноқсиз қайноқ бўсалар
255
олгиси келар, бир вужуд бўлишни Худодан тилар, фақат ёш маҳбубасини чў-
читиб қўйишдан қўрқар, шу боис унинг олдида ўзини нотавон ва мажруҳ
сезарди. Шундай кунларнинг бирида адиб Аннага янги асар ёзмоқчилигини,
унга анча ёшга бориб қолган санъаткор ёш қизга ошиқ бўлиб қолганини, аммо
қиз унинг муҳаббатини қандай қабул қилишини тасвирлашга қийналаётганини
сўзлаб берди. Анна Достоевский ўзларининг ўртасидаги муҳаббат ҳақида
сўзлаётганини сезди.
− Кекса, касалманд кишига кўнгил қўйган қиз, кейинчалик ёш умримни
хазон қилдим, деб ундан хафа бўлмасмикин, − дея қўшимча қилди Достоевский.
− Мен шу ҳақда сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим.
− Нега энди шундай кишини ёш қиз
севиши мумкин эмас, − деди ҳаяжон
билан Анна.
− Сиз ўзингизни бечора қизнинг ўрнига қўйиб кўринг-чи?
− Мен қаҳрамонингиз ўрнида бўлганимда, албатта, унга турмушга чиққан
бўлардим.
Ушбу қисқа суҳбат уларни безовта қилиб юрган кўплаб саволларга жавоб
топиб берди. Орадан кўп ўтмай, 1867 йил 15 февраль куни 44 ёшли адиб 20
ёшли қиз билан никоҳдан ўтди. Улар ўн тўрт йил бирга яшашди. Ҳаётлари оғир
кечди. Анна Григорьевна муҳтожлик, адибнинг тез-тез хуруж қиладиган
тутқаноқ касаллиги, инжиқликларининг ҳамма-ҳаммасига чидади.
Фёдор Михайлович шундай меҳрибон, сабот-бардошли қизга уйланганидан
ўзини бахтли сезарди. У менинг ишончим ҳам, умидим ҳам, бахтим ва энг катта
бойлигим ҳам Аня, бундай аёлни севмай бўладими, дея алқарди.
Ўлим тўшагида ётган Фёдор Достоевский
Анна Григорьевнадан розилик
сўраб, у билан кечирган бахтли ҳаёти учун беҳад миннатдорчилик изҳор этар
экан, камдан-кам эрларгина хотинига айта олиши мумкин бўлган сўзларни таъ-
кидлайди:
256
− Аня, мен сени қаттиқ севаман, унутма, ҳатто хаёлимда бўлса-да, бирон
марта ҳам сенга хиёнат қилганим йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: