Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

БАХТ БУ БИР АФСОНА 
Рус адабиётининг асосчиси Александр Пушкин 1799 йили 6 июнь куни 
Москва шаҳрида дворян оиласида туғилди. Бўлажак шоир ўқиш ва ёзишни 
жуда эрта ўрганган. У етти ёшидаёқ русча ва французча ўқишни ўзлаштириб 
олганди. Унинг энг яқин кишиси энагаси Арина Родионовна эди. Александрга ҳар 
хил эртаклар, топишмоқлар, қўшиқлар айтиб берарди. Бу эса кейинчалик шоир 
ижодига катта таъсир кўрсатди. 1811 йили Александрни Александровский 
237


лицейига ўқишга беришади. Александр Сергеевич Пушкин “Кавказ асири“, 
“Циганлар“, “Борис Годунов“, “Боғчасарой фонтани“, “Мис отлиқ“ ва яна 
кўплаб асарларни ёзиб рус ва жаҳон шеъриятига ўзининг муносиб ҳиссасини 
қўшди. 
Пушкин ўзининг ўлмас асарлари билан рус адабиётига ҳайкал қўйиб кетди. 
Бироқ шунчалик шон-шуҳратга эришган шоир оилавий томондан тўлиқ бахтга 
эриша олмади. Унинг ҳаёти ола-таъсир, қийинчилик билан ўтди. У ҳар қанча 
ҳаракат қилмасин ўзига муносиб аёлни топишда жуда қийналди. Унга 
хушторлар ниҳоятда кўп эди. Аммо уларнинг бирортаси ҳам унга мос 
равишдаги умрйўлдош бўла олмади. 
1817 йили ёзда А. Пушкин лицейни тугатиб, Петербург шаҳрига кўчиб 
келади. У бу шаҳарда театрга тез-тез бориб турарди. Александр ана шу ерда 
Екатерина Семенова билан танишади. Актриса нафақат гўзаллиги, балки 
таланти ила шоирни мафтун қилади. Шу боис ҳам унга мойиллик билдиради. 
Бироқ актрисадан тайинли жавоб ололмагач, шундан сўнг ўзидан қарийб 
йигирма ёш катта княгина Евдокия Голицина шоирга юрагидан жой беради. 
Князнинг уйига казо-казолар меҳмон бўлиб келишарди. Катта-катта зиёфатлар 
уюштирилади. Пушкин пулдорёки амалдор бўлмаса-да, бу хонадоннинг энг 
қадрли меҳмони эди. Шоирни жуда ҳурмат қилишарди, қадрлашарди. 
Шоирнинг обрўси кундан-кун ошиб борарди. Шаҳарда унга эргашувчилар 
кўп эди. Бундан қўрқишиб 1820 йили 6 майда ҳурриятпарварлик шеърлари 
учун А. Пушкин Петербург шаҳридан қувилади. Аслида ҳам шоирга шаҳардаги 
тартиб-интизом ёқмаётган эди. Александр зерикарли ҳаётдан холироқ жойда 
бўлишни истарди. Чунки у декабристлар билан яқин алоқада эди. Шунинг 
учун уни 1820 йили хизмат тақозоси баҳонаси билан бошқа шаҳарга жўнатиб 
юборишди. 1824 йили эса хизмат вазифасидан бўшатилиб, 1826 йилгача 
полиция назоратида Михайловск қишлоғига жўнатилади. Шоир сургунда 
238


генерал Раевнинг 22 ёшли Екатерина, 16 ёшли Елена, 14 ёшли Марина исмли 
қизлари билан танишади. Пушкиннинг юрагини бу гўзал хонимлар забт 
этишади. Уларга шеърлар ўқиб берар, саёҳатларга чиқишарди. Аммо бу ҳам 
узоққа чўзилмайди. У Кишинёвга ташрифи чоғида бессарабиялик бой по-
мешчикнинг хотини Людмила Инглезини севиб қолади. Людмила ўзининг 
гўзаллиги билан донг таратганди. Александр билан Людмиланинг яширин сири 
ошкор бўлиб қолади. Буни сезиб қолган Людмиланинг эри Пушкинни дуэлга 
чақиради. Шоирни бундай оғир ва қалтис вазиятдан унинг дўсти қутқариб 
қолишга муваффақ бўлади. Ана шу тарзда Россиянинг улуғ шоири асраб 
қолинди. 
Бу билан ҳам шоир тинч юрмади. У грек қизи Калипсо Полихрон билан 
танишди. Бу қизнинг ажойиб овози бор эди. Шоир бу қизга атаб “Садоқатли 
грек қизи йиғлама...” шеърини ёзди. 
...Киевдаги Левашов кўчасидаги губерния уйида ҳам ҳаёт қайнарди. 
Кечқурунлари шаҳар кўчалари одамлар билан гавжум эди. Улар орасида сайр 
учун чиққан Пушкинни ҳам тез-тез учратиш мумкин эди. Бу 1820 йилнинг май 
ойи эди. Раевскийлар уйи шоир қўним топган губернатор уйининг боғи билан 
туташ эди.
Александр бу уйда польшалик граф Ржевскийнинг икки нафар турмушга 
чиққан қизлари − Эвелина ва Каролиналар билан танишади. Каролина 
Пушкиндан олти ёш катта эди. Бу аёллар ўз гўзаллиги билан барчани мафтун 
этишганди. Уларнинг ошиғи кўп эди. Пушкин шулардан бири бўлишни 
истарди. Аммо шоир уларни бирдан йўқотиб қўйди-ю, аммо кўп ўтмай Кароли-
нани Одессада учратиб қолади.
Каролина билан Александрнинг бу учрашувида бир маъно бор эди. Буни 
уларнинг бир-бирларига интилишлари, хатти-ҳаракатлари, қарашларидан ҳам 
сезиш мумкин эди. У Каролина билан яна учрашишни жуда-жуда хоҳларди. 
Шоир шу қизни деб ўзини йўқотиб қўйди. Александр бир йилдан сўнг шундай 
239


деганди: “

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish