Буюк Дедактика


Бундай китобнинг аҳамияяти



Download 3,7 Mb.
bet157/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Бундай китобнинг аҳамияяти. 26. Бу китобнинг учта аҳамияти бор: 1) Юқорида айтганимиздек нарса ҳақидаги таассуротни кучайтиради. 2) Ўқишни осонроқ ўргатиш учун ҳар қандай китобга ҳам боланинг қизиқишини оширади. 3) Ҳар бир суратнинг остига нарсанинг номи ёзиб қўйилгани учун шунга қараб ҳарфларни ўргатавериш мумкин.


XXIX боб


ОНА ТИЛИ МАКТАБИ ҒОЯСИ.


Бола латинча мактабдан ўқишдан аввал она тили мактабида ўқиши керак. 1. Биз IX бобда ўтил ва қиз болаларнинг ҳаммасини жамоат мактабида ўқитиш зарурлигини айтиб ўтган эдик. Энди унга қўшимча қилиб, аввало болаларнинг ҳаммасини она тили мактабида ўқитиш керак деймиз. Бу фикрга қарши эътироз билдирувчилар бор. Қеппер «Черков давлати» номли биринчи. китобининг 7- бобида ва Алштед «Мактаб ҳақида мулоҳазалар»ининг 6-бобида она тили мактабига келгусида ҳунармандлик билан шуғулланадиган ўғил ва қиз болаларнигина юбориш керак ота-онасининг фикрича, юқори маълумот олиши лозим бўлган ўғил болаларни эса она тили мактабига эмас, балки тўппа-тўғри латин мактаби­га юбориш зарур, деб ҳисоблайди. А л ь ш т е д яна бундай дейди: «Майли, бу фикрга қушилмаганлар қўшилмай қўя қолсин. Мен тузукроқ маълумот олишини истаган кишиларимга шу йўлдан боришни, шу йўл билан билим олишни тавсия этаман». Лекин бизнинг дидактикага доир мулоҳазаларимиз бу фикрни рад этади.
I. 2. Чунончи: 1) Биз умумий таълимни амалга ошириши, инсон бўлиб туғилганларнинг барчасини одам бўлиши учун, маълумот олишини истаймиз. Демак ҳаммани иложи борича бир йўлдан бошлаб бормоқ лозим, шундай қилинса, ёшлар бири иккинчисидан руҳланади, ўрнак олади, бири иккинчисига қўмаклашади.
II. 2). Биз ҳамма кишиларда барча фазилатларни ўстиришни, чунончи: камтарлик иноқлик ишда ўзаро ёрдам беришга тайёрлик хислатларини тарбиялашни истаймиз. Шунинг учун ҳам болаларни бунчалик эрта бир-биридан ажратмаслик ва баъзиларининг кеккайиб кетиши, бошқалардан ҳазар қилишига ишора бермаслик керак.
III. 3) Кимнинг келажакда нимага, олимликками ёки ҳунармандликками қодир эканлигини олти ёшда хал этиш - жуда барвақт бўлса керак бу ёшда ҳали боланинг ақлий қобилияти ва нимага мойиллиги етарлича намоён бўлмайди; бу хислатлар кейинчалик аниқроқ билинади. Экин ичида кўкарган бегона ўтларни жуда кичик пайтида юлиб ташлаб бўлмайди, балки ўсиб, каттароқ бўлгач, ўтоқ қилиб чиқилади. Ахир, латинча мактаб фақат бадавлат, атоқли ёки мансабдор кишиларнинг болалари учунгина очилмайди, чунки фақат уларгина юқори мартаба учун тўғилмаган ва бошқа болаларни ноумид қилиб, бу мактабдан четлаштирмаслик керак. Шамол истаган жойида хоҳлаган томонига қараб эсаверади.
IV. 3. 4) Тўртинчи асос шуки, биз тақлиф этаётган умумий метод ўта севимли нимфани1, яъни фақат латин тилинигина назарда ўтиб қолмасдан, балки, худди шунингдек барча халқларнинг она тилларини ҳам ривожлантириш йўлларини излайди, зеро ҳар бир инсон ҳамма вақт худой-таоллони мадҳ этсин. Ўзбошимчалик билан она тили мактабини четлаб ўтиб, бу яхши ниятни барбод қилмаслик керак.
V. 4. 5) Бирор кишига она тилисини билиб олишдан олдин чет тилини ўргатаман дейиш. болани юришга ўргатишдан аввал уни чопишга ўргатаман дейиш билан баробар. Яхшиси, XVI бобнинг IV асосида кўрсатилганидек кетмакет ўргатиш лозим. Цицерон айтганидек гапира олмайдиган одамни нутқ сўзлашга ўргатиб бўлмайди, худди шунинг сингари, она тилисини билмайдиган кишига чет тилини ўргатиш ҳам мумкин бўлмайди, чунки она тили чет тилини ўрганишда етакчилик ролини бажаради.
VI. 5. 6) Ниҳоят, биз болаларга реал билимларни ўргатишимиз лозим, албатта ўқувчилар ташқи оламга (атроф-теваракдаги нарсаларга) доир билимларни нарсаларнинг номи кўрсатилиб, она тилида ёзилган китоблар ёрдамида осонроқ тушуниб оладилар, Шундан сўнг улар латин тили­ни ўрганишлари осонлашади, чунки ўқувчилар ўзларига таниш бўлган нарсаларнинг чет тилидаги номинигина эсда қолдиради, бунда изчилликка риоя қилиниб, нарсаларнинг ўзи ҳақидаги билимга улар ўртасидаги сабабли боғланишларга доир билим қўшилади, холос.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish