Бундан кўра батафсилроқ тўхталмасликнинг сабаби. 23. Она мактабининг мақсади ва вазифаси шулардан иборат. Бу масалаларни она тили ва латин мактабидаги сингари батафсил баён этиш ёки йил, ой давомида ва ҳар куни нимани ва қанча бажаришни жадваллар билан кўрсатиш мумкин эмаслигининг иккита сабаби бор. Биринчидан, ота-оналар уй ишлари билан овора бўлиб, тартиб-қоидаларни жамоат мактабидаги сингари аниқ бажара олмайдилар... Иккинчидан, болаларнинг ақлий қобилияти ва ўқишга бўлган иштиёқи турли-тумандир, яъни илмга интилиш баъзиларида эртароқ, баъзиларида кечроқ намоён бўлади. Икки яшар болаларнинг баъзилари яхшигина гапира олади ва ҳамма нарсани тез идрок этади, баъзилари эса буни беш ёшга кирганда ҳам зўрға бажаради, яхшиси бу даврда таълим бериш масаласини ота-оналар ўзлари ўйлаб ҳал этсинлар.
Лекин иккита ажойиб қўлланма ҳам бор: 1. Она мактаби учун дарслик. 24. Лекин бу масалада икки воситани ишга солиш фойдали бўлур эди. Биранчидан, ота-оналар ва муаллимлар учун қўлланма ёзиш зарур, чунки бу қўлланма уларнинг ўз вазифаларини яхши тушуниб олишларига имкон беради. Бу қўлланмада болаларга нималарни ўргатиш лозимлиги, бу муҳим ишни қачон бошлаш, уни қайси йўллар билан, қандай сўз бирикмалари ва ҳаракатлар билан тушунтириш мумкинлиги батафсил баён этилиши керак. Бундай китоб («Она мактаби учун қўлланма») ёзишни биз ўз зиммамизга оламиз. 2. Сезгиларга таъсир этадиган восита. 25 Она мактабида машқ қилиш учун суратлик китобча яратилса, у болалар учун яхши қўлланма бўлур эди. Чунки бу даврда ташқи буюмларни идрок этиш учун сезгиларни кўпроқ ўстириш зарур. Сезгилар орасида кўриш сезгиси алоҳида ўрин тутади, шунинг учун ҳам бу қўлланмада физика, оптика, астрономия, геометрия ва бошқа фанларга доир асосий нарсаларнинг суратлари, ҳеч бўлмаса биз юқорида кўрсатган тартибда берилса, тўғри бўлур эди. қўлланмага: тор, водий, дарахт, қуш, балиқ от, ҳўкиз, қўй, кекса ва ёш, катта ва кичик одамларнинг сурати; сўнгра - ёруғлик ва қоронғилик қуёш чиқиб турган ва булутли, шунингдек ой ва юлдузлар чарақлаб турган осмон сурати; асосий рангларнинг сурати; ундан сўнг уй анжомлари ва касбга оид асбоблар: хурмача, лаган, кружка, болға, омбур кабиларнинг суратлари; кейин мансабдор ва хизматкор кишиларнинг тасвири, масалан, тож кийиб тахтда ўлтирган подшо, шунингдек қурол тақиб олган сарбоз, қўш ҳайдаётган деҳқон, юк ортиб кетаётган аравакаш, йўлда бораётган хат ташувчи кабиларнинг тасвири киритилиши мумкин. Ҳар бир суратнинг остига, албатта, нарсанинг номи ёзиб қўйилиши лозим, масалан: от, ҳўкиз, кучуқ, дарахт ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |