Бухоро давлат университети



Download 5,42 Mb.
bet31/68
Sana14.06.2022
Hajmi5,42 Mb.
#671277
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68
Bog'liq
ИХТИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ

Индивидуал серпуштлик. Ўртача индивидуал серпуштликни аниқлашда жинсий бездаги икра миқдорини аниқ ва ишонарли усуллар билан ишлаш амалий аҳамиятга эга. Икраларни одатга кўра яхши ривожланган даврда урғочилардан олиш керак. Икраларни санашда, етилмаган икраларни алоҳида санаш лозим, сабаби бундай икралар ташланмаслиги мумкин. Серпуштликни аниқлаш учун олингин она балиқларнинг алоҳида тана узунлиги, оғирлиги, тангачалари сони ва сузгич қанотидаги нурлар сони аниқланади. Бу эса балиқ ёшини аниқлаш учун зарур. Сўнгра балиқ ичи ёрилиб, икра ёстиғи билан олиниб ўлчанади ва ҳисоблаш учун намуна ажратиб олинади. Олинган намуна катта бўлмаслиги керак. Зоғорадан 5 – 10 г олинса етади. Икра қанчалик кичик бўлса шунча кам намуна олиш керак.
Ажратилган намуна аниқ тарозида ўлчанади ва марлига ўраб майда банкага солинади. Этикетка ёзилади ва 2 % ли формалинга фиксация қилинади. Кундалик, журналга қайд қилинади. Балиқ овлашда балиқ овлаш қуролига, етилиш даражасига, тана узунлигига, балиқ оғирлигига эътибор берилади. Икра диаметрини аниқлашда 10 дона икра олиниб, микромер билан ўлчаш керак ва ўртача диаметри келиб чиқади. Балиқ серпуштлиги балиқнинг узунлигига ва оғирлигига боғлиқ.
М. А. Абдуллаев (1988) ишида Ўрта Осиё сувликларида зоғоранинг серпуштлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган.
7 – жадвал

Кўллар номи

Узунлиги см

Серпуштлик минг икра

Муаллиф

Абсолют

Нисбий

тебраниш

Ўртача

тебраниш

Ўртача

Тўдакўл сув омбори

25,1 – 30

30,8 – 43,0

-

-

-

Абдуллаев (1989 й.)

Шўркўл сув омбори

35,0 – 40,0

43,6 –116,5

104,8

46,4 – 98,3

81,0

Абдуллаев (1989 й.)

Денгизкўл

21,0 – 48,2

24,3 –244,7

92,6

46,8 –119,7

83,0

Абдуллаев (1989 й.)

Тузкон (Замонбобо)

25,0 – 30,0

61,0 – 88,7

67,1

50,9 – 56,5

56,2

Абдуллаев (1989 й.)

Қора – Қир

31,0 – 45,0

59,7 –162,5

106,1

55,5 –122,0

82,0

Абдуллаев (1989 й.)

Улли - Шўркўл

16,1 – 57,0

43,2 –308,0

63,7

67,6 -315,4

123,0

Ҳақбердиев (1983 й.)

Яхши кўли

-

28,3 –145,4

-

-

-

Алиев
(1953)

Алла - кўл

20-45

-

142,9

-

-

Муҳаммадиева (1951)

Муаллифлар балиқ серпуштлигини турлича талқин этадилар. М. А. Латичовский (1946) индивидуал серпуштликни алоҳида таҳлил қилиб Орол денгизи балиқларининг 6 тури серпуштлигини аниқлайди.


Кўпинча серпуштликни аниқлашда халим усулидан фойдаланилади. Бу усул катта ўлчамдаги икраларни санашда қўлланилади. Кўпинча ҳовуз балиқчилигида ласос ва осётрсимонларнинг серпуштлигини аниқлашда қўлланилади. Аввалига барча икралар ўлчанади, сўнгра икки ёки учта намуна олинади ва ҳажми 25 см3 келадиган мензуркага солинади. Бу жойдаги икралар сони саналади.
Қобиқдан тозаланган икра 70 % ли спиртга жойлаштирилади. Идиш оғзи пробка билан ёпилади, пробка орқали пипетка ўтказилади. Сўнгра мензуркадаги (идишдаги) аралашма яхшилаб аралаштирилади, икралар эритмага кўмилиши учун. Сўнгра пипетка орқали 0,5 – 1 см3 спиртли эритма солинади, икра билан биргаликда. Олинган намунадан штемпел пипетка билан 0,05 см3 олинади ва Волгоров камерасига қўйилади, сўнг саналади. Бунда икра сони аниқланади. Масалан зоғора 4,5 ёшда 49 см узунликда, икралар 440 см3 спиртга солинади. Шундан 1 см3 намуна олинади. 0,05 см3 даги икралар сони 1 см3 га кўпайтирилади.
776 х 440 см = 341440 дона
П. А. Дрегин (1952) график усулни таклиф қилади. Икра сони унинг диаметри орқали аниқланади. 100 - 150 дан ортиқ икра диаметри аниқланиб, ўртача диаметр кўрстакич топилади. Тухумдондаги икраларнинг умумий ҳажми аниқланади, қуйидаги тенглама ёрдамида.
y = 1 л даги икралар сони
x = икралар диаметри мм.
Агарда икра диаметри ўртача 5 мм бўлса унда,
та икра бўлади.
Бу усул балиқчилик фермаларида (хўжаликларида) икралар сонини тезда аниқлашни анча енгиллаштиради.

Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish