Бухоро давлат университети


Икра қўйиш ва оталанишни ҳисобга олиш



Download 5,42 Mb.
bet34/68
Sana14.06.2022
Hajmi5,42 Mb.
#671277
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   68
Bog'liq
ИХТИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ

Икра қўйиш ва оталанишни ҳисобга олиш. Одатга кўра керакли бўлган балиқларни икра қўйиш жойини ўртача 3 йил ўрганиш керак. Ҳеч вақт бир йиллик кузатувдан сўнг хулосага келинмайди. Масалан лешнинг икра қўйиш чегараси, икра ташланган майдон ўрганилади. Балиқ тухум қўйиш майдони кўлнинг сувлли майдонига боғлиқ. Сув майдони катта бўлганда 450 м2 гача сув майдони кичик бўлганда то 150 м2 гача бўлади. Агар шароит бўлса балиқ сув майдонини 3 % гача эгаллаши мумкин. Бунинг учун кўлнинг сув туби ўсимлигидан Петерсон Д/ч - 0,025 м2 ёки 1/40 м2 билан ўсимлик олинади ва ундаги икралар ванначага қўйилади, яхшилаб ювилади. 0,025 м 2 даги икра сони 40 га кўпайтирилади ва 1 м2 даги икралар сони келиб чиқади. Бу сон 1 см2 ёки 1 м2 га қараб ҳисобланади.
Сунъий нерестилишалар. Ҳар бир балиқ турининг табиий кўпайишини ҳисобга олиб, шу турга мувофиқ нерестилишалар кўрилади. Сунъий нерестилишалар қадимдан балиқчилар томонидан қўлланиб келинмоқда.
П. В. Михеев (1953) Дон дарёсининг қуйи қисмида сузиб юрувчи нерестилишалар тўғрисида маълумот берган. Сув юзасида сузувчи рамка олинади 6 м х 1 м, ҳар 30 – 40 см дан кейин махсус мослама қилиниб, бу мосламага махсус ўсимликлардан супурги тайёрланиб мустаҳкамлаб қўйилади. Юк билан тортиб боғланган ва вертикал ҳолатда сақланган. Супургилар 25 – 50 см чуқурликгача бориши керак.
VI Бўлим. Балиқлар ҳаёт цикли. Ёш балиқлар ҳаёти.
Балиқ ҳаётий циклларини ўрганиш.
Табиий шароитда балиқлар ҳаёт циклини ўрганиш анча мураккаб ва маълум бир камчиликлар мавжуд. Бундай етишмовчилик қуйидагилардан иборат.

  1. Онтогенездаги моментлар, алоҳида босқичлар адабиётларда етарлича ёритилмаган.

  2. Индивидуал ривожланишдаги алоҳида босқичлардаги ўзгаришлар етарлича акс эттирилмаган.

С. Г. Кришановский балиқ ҳаёт циклидаги терминологияларни қуйидаги тартибда беради.
“Олд личинкалик” ёки “прелярва”, “постлярва” “шикастланмаган”, “молод” “постэмбрионал”. Балиқ индивидуал ривожланишда С. Г. Кришановский қуйидагиларни фарқлашни маслаҳат беради.

  1. Эмбрионал

  2. Личинкалик

  3. Молклвый

  4. Вояга етиш даври.

Ҳар бир даврни этапга, этапларни стадияга бўлиш мумкин.
П. А. Дрягин балиқ ҳаёт циклидаги индивидуал ривожланишни қуйидаги фазаларга бўлади.
1. Эмбрионал – тухум ҳужаёрасининг оталаниб то личинка чиққунигача бўлган вақт.
2. Личинкалик фазаси – личинка чиқариш пайтидан то тоқ сузгич қанотлари ҳосил бўлгунга қадар бўлган давр. Ёш балиқчалар фазаси (Молкова) – тоқ сузгич қанотлари ҳосил бўлишидан то тананинг тангача билан тўлиқ қоплангунигача бўлган давр.
3. Вояга етмаган ёки (сеголетка) даври – тананинг тангача билан қопланиши ва 3 етилиш стадиясигача бўлган давр.
4. Вояга етган давр – биринчи нерестдан бошлаб, то такрорий жинсий циклгача.
5. Қарилик – ўсишнинг тўхташи, семириш ва жинсий қобилиятнинг тўхташи.
6. Ўлим – ҳаёт циклининг тугаши.
Экспериментал ишлар учун қуйидаги масалаларни ечиш керак.
1. Насл сифатида ва утрли хил бўлиб кетишининг сабабчиси, зотдор балиқларнинг (ёши, катта – кичиклиги, семизлик ва бошқа кўрсаткичлар) бузилишига таъсири, ҳамда икра ва сперманинг сифати.
2. Турли хил яшаш шароитига нисбатан оталанишнинг эффективлиги, табиий шароитда ва гипофизар инъекциянинг аҳамияти.
3. Эмбрионал ривожланиш стадияларига ҳамда турли этапларга ва яшовчанлик ўсишини тезлашиши ва секинлашишига таъсири.
4. Турли хилдаги ривожланишни этаплари личинка, молек, сеголетка кабиларда ўсиш ва ривожланишнинг тезлашиши ва секинлашишига таъсири.
5. Муҳит факторларининг (ҳарорат, газ режими, озиқланиш ва бошқа) балиқ ўсиши ва ривожланишига таъсири.
Табиий шароитда балиқ ҳаёт циклини ўрганишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур.
1. Балиқ ривожланишида катта зичликнинг таъсири, етилиш муддати, ёш таркиби, ҳаёт давомийлигида секин ва тез ўсувчанликга яъни популяцияга таъсири.
2. Турли хилдаги балиқларнинг биологик хилма – хиллигини белгиловчи омиллар ва экологик группаларга дифференцияланиши.
3. Овланадиган балиқларнинг оптимал ўсиши ва ривожланиши учун шароит яратилиши.

Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish