Бухоро давлат университети



Download 5,42 Mb.
bet1/68
Sana14.06.2022
Hajmi5,42 Mb.
#671277
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
ИХТИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Бухоро давлат университети
Биология кафедраси


IXTIOLOGIK TADQIQOT USULLARI
BO’YICHA USLUBIY QO’LLANMA

Бухоро – 2020
Республикамиз аҳолисини тўла қимматли оқсилга бой озиқ-овқатлар билан таъминлаш ва соғлом авлодни ўстиришда балиқчиликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига кўра ҳар бир организм соғлом ривожланиши учун бир йил давомида ўртача 12 кг балиқ ва балиқ маҳсулоти истеъмол қилиб туриши мақсадга мувофиқ. Ҳозирги кунда вилоят табиий сувликларида балиқ заҳираси ва унинг маҳсулотлари камайиб бормоқда. Балиқ заҳираларининг бундай камайиб боришини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси 2003 йил 13 августдаги 350 сонли қарор қабул қилди.
Ушбу ўқув қўлланмасида балиқ етиштиришда, унинг заҳирасини ва маҳсулдорлигини оширишда керакли бўлган маълумотлар баён этилган.
Ўқув қўлланмаси Олий ўқув юртлари, коллеж талабаларига ҳамда балиқчилик соҳасида ишлайдиганлар учун мўлжалланган.
Қўлланма хато ва камчиликлардан холи эмас. Муаллифлар сизлардан фойдали маслаҳатларингизни кутадилар ва олдиндан ўз миннатдорчиликларини билдирадилар.

Кириш.
Балиқ инсон ҳаёти учун катта аҳамиятга эга. У зарурий оқсил манбаъси ҳисобланади. Инсон қадим замондан ўз озуқаси сифатида истеъмол қилиб келмоқда. Балиқ ва балиқ маҳсулоти кимёвий таркиби, таъми жиҳатидан мол ёки қўй гўштидан қолишмайди, аммо ҳазм бўлиши жиҳатидан ундан устутн туради. Тоза балиқ ва балиқ маҳсулотида 15-22 % оқсил, 0,2 дан 30,8 % гача ёғ ва оз миқдорда углевод бўлади. Асосий балиқ оқсили – ихтулин ва коллоген. Ихтулин таркибида инсон учун зарур барча аминокислоталар бўлган тўла қимматли оқсилдир. Балиқ ёғи организмда осон эрийди ва яхши сингийди. Булиқлар турига қараб улардаги ёғ миқдори турлича бўлади. Ёғсиз балиқларда (2 % гача ёғ бўлган) тускасимон балиқлар – сла (судак), зоғора, карп, вобла. Ёғи кам балиқлар (2 – 6 %) лаққа, леш. Ёғи 2 – 20 % гача бўлган балиқларга сич, кета, горбуша, омул кабилар мансуб. Ёғи 20 % дан ортиқ бўлган балиқларга ласос, угор, сельд ва бошқалар тегишли.
Балиқ ёғида витаминлар, айниқса витамин А ва Д кўп бўлади. Балиқ ва балиқ маҳсулотида катта миқдорда фосфор (Р), кальций (Са), магний (Мg), натрий (Na), калий (K), йод (J), марганец (Mn), рух (Zn) каби минерал элементлар мавжуд.
Шунинг учун ҳам одам тош давридан бошлаб овчилик ва балиқ ови билан шуғулланган. Қадимги замонлардан бирида у балиқни тозалаш, қуритиш каби маданиятга эга бўлган.
Ҳозирги замон балиқчилик саноатида балиқнинг барча қисмлари – гўшти, ёғи, увилдириғи (икраси), териси, тангачалари, хашаки, суяклари кам ишлатилади. Истеъмолччиларга балиқ тоза, музлатилган, консерваланган, тузланган, дудланган шаклда етиштириб берилмоқда. Балиқ гўштининг 1 кг да 1200 - 1400 ккалл энергия мавжуд.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига кўра йил давомида 12 кг балиқ ва балиқ маҳсулоти истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
Республика аҳолисини балиқ ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш учун мавжуд сувликлардан оқилона фойдаланиш ва балиқ маҳсулдорлигини 10-12 кг га етиштириш лозим бўлади.
Биргина Бухоро вилояти ҳудудида 7 та кўл ва 1 та сув омбори жойлашган. Бу сувларнинг умумий майдони 101 минг га, сув ҳажми 10,4 млрд м3 дан иборат бўлиб, асосан ерларнинг шўрлик даражасини пасайтириш (90-95 %) мақсадида суғориш ҳисобидан ҳамда маиший хизмат корхоналарининг ишлатилган сувлари ҳисобидан ҳосил бўлган. Мавжуд кўллар сунъий бўлиб, асосан ташландиқ сувлардан пайдо бўлган бўлиб, фақатгина балиқ етиштиришда фойдаланиб келинмоқда.
Кўллар ва сув омборларининг ихтиофаунаси 1950 йилдан бошлаб Абдуллаев М. А ва у кишининг шогирдлари Ҳасанов А. Х., Истамова В. И., Эргашев М. Р., Урчинов Ш. У., Сайфуллаев Ғ. М., Жумабоев Б. Ш. Ва бошқалар томонидан чуқур ўрганилган. М. А. Абдуллаев (1989) маълумотларига қараганда Аму - Бухоро, Аму - Қоракўл каналларидла ишга туширилгандан сўнг (1969 - 1970 й), сувликларнинг ихтиофаунаси анча бойлиги тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган. Вилоят ҳудудидаги кўлларда 1989 йилга қадар 7 оилага мансуб, 35 тур балиқлар мавжудлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган. Овланадиган балиқлар зоғора, лешь, вобла, чехон, самарқанд храмляси, шерех, туркистон мўйловдори кабилар балиқ овини 70 - 80 % ни ташкил қилган. Балиқ маҳсулдорлиги анча юқори бўлган 10 - 15 кг га.
Кейинги йилларда олиб борилган гидробиологик, ихтиологик, гидрологик ва гидрокимёвий тадқиқотлар шундан далолат берадики, кўлларнинг гидробиологик ҳолати анча ўзгарган. Айниқса сувнинг шўрлик даражаси ва сувдаги бўлган моддаларнинг миқдор жиҳатидан ошиб кетганлиги сабабли эвтрофланган. Кўлларнинг эвтрофикацияланиши гидробионтлар ҳаёти учун ниҳоятда хавфлидир ва у биологик хилма – хилликни чегаралаб қўяди. Бу эса балиқ турларининг йўқолиши ва унинг маҳсулдорлигининг кескин камайишига сабаб бўлади.
Сувдаги биоген моддалар (N, P2O5) миқдори табиий нормага нисбатан 20 - 25 маротаба ортиқлиги гидрофитлар (сув бўйида, ўта сернам жойларда ўсувчи), гидрофитлар (танасининг ярми сувда, ярми сувдан юқорида ўсувчи ўсимликлар) ва гидатафитлар (танаси тўлиқ сувда ўсувчи ўсимликлар) каби ўсимликлар гуруҳларининг кучли ривожланиб кетишига сабаб бўлади.
Ҳозирги даврда вилоятимиз ҳудудида балиқчиликка ихтисослашган кўллар (Қара - қир, Зикри, Хатича) нинг 70-80 % ни қўға, қамиш, рдест, урут, шохбарг, хара, спирогиза, улотрикс каби ўсимликлар эгаллаган. Буларнинг биомассаси 8 - 10 кг га етади. Шу сабабли кўпчилик кўллар ва зовурларнинг биомелиоратив ҳолати ёмонлашган. Бунинг асосий сабаби сув минерализацияси, шўрлик даражасининг 10 - 12 г/л гача ошиши, сув сатҳининг ўзгариб туриши каби омиллар ҳисобланади.
Балиқ маҳсулдорлигининг камайиб кетишига бошқа омиллар ҳам салбий таъсир кўрсатади. Булар: балиқ озиқа заҳираларининг камайиши, кўпайиш шароитларининг бузилиши, балиқ чавоқларининг кўплаб қирилиб кетиши, яшаш муҳитининг осматик босимининг ошиб кетиши, балиқлар миграциясининг бузилиши кабилардир. Кўлларнинг органик ифлосланиши, гидротехник иншоотлар қурилиши ҳам салбий оқибатлардан ҳисобланади.
Балиқ ва балиқ маҳсулдорлигининг кескин камайишининг кейинги сабабларидан бири, балиқ заҳираларига нисбатан ваҳшийларча муносабатда бўлиш, ҳаддан ташқари кўп овлаш, айниқса баҳор ойларида, кўпайиш даврида раҳмсизларча овлаш, балиқ овлашда номувофиқ усулларни қўллаш, кўплаб лескали тўрлардан фойдаланиш, тўрлар ва қайиқлар сонини кўпайтириш, икрали балиқларни кўплаб овлаш ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Балиқчиликни ривожлантириш, балиқ заҳирасини кўпайтириш мақсадида инкубацион цехлар қурилди. Бу цехларда карп, оқ амур, оқ ва чипор дўнгпешона кўплаб етиштирилади. Аммо ҳанузгача ўз самарасини бергани йўқ. Демак бирон – бир сунъий омил табиий омил ўрнини босмас экан. Балиқ заҳирасини кўпайтириш, келгуси авлод учун ғамхўрлик қилиш, уларнинг ризқига хиёнат қилмаслик ҳозирги одамларнинг асосий бурчи бўлиши керак.
Бизга маълумки, 2003 йилдан бошлаб республикамиз ҳудудидаги барча балиқчиликка ихтисослашган сувликлар давлат тасарруфидан чиқарилди ва узоқ муддатга ижарага берилди, шахсий мулк сифатида.
Сув ҳавзаларининг ижарага беришдан мақсад балиқ заҳирасини ва унинг маҳсулдорлигини оширишдир.
Бунинг учун балиқчилик билан шуғулланадиганларга услубий қўлланма ниҳоятда зарур. Шу масалада муаллифлар соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашиб, И. Ф. Правдиннинг “Балиқларни ўрганиш бўйича услубий қўлланма” асарини ўзбек тилига ўгириб, уларга тавсия этишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Биз ўйлаймизки муаллифлар томонидан тавсия этиладиган қўлланма ўз ўрнини топади ва балиқ заҳирасини кўпайтиришда асосий усулларни қўллаш ва ўлкамиз табиий бойлиги бўлган балиқларга нисбатан онгли муносабатда бўлиш маданиятини шакллантиради деган умиддамиз.
Республика табиий сувликларида балиқ заҳирасининг камайиб боришини ҳисобга олиб, балиқ заҳирасини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлир Маҳкамаси 2002 йил 13 августдаги 350 сонли қарорига мувофиқ Республика ҳудудидаги барча балиқчиликка ихтисослашган табиий ва сунъий сувликларни давлат тасарруфидан чиқариб, хусусийлаштирилди. Вазирлар Маҳкамасининг қароридан илҳомланиб Бухоро вилояти ҳокимлиги ўзининг 2007 йил 5 февралдаги 115 сонли қарор қабул қилди. “Вилоятда 2007 - 2010 йилларда балиқчилик тармоғини ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида”.
Вилоятда ижарага берилган табиий сув ҳавзаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш улардаги балиқ заҳираси ва маҳсулдорлигини ҳар гектарига 6 - 8 кг га етказиш ва аҳолини оқсилга бой балиқ ва балиқ маҳсулоти билан таъминлаш учун, табиий кўлларни сув билан таъминлани яхшилаш мақсадида ҳар бир табиий сув ҳавзасининг шароитига мос келадиган (оқ амур, оқ ва чипор дўнгпешона, карп) бир ёшгача бўлган балиқ сеголеткалар билан ҳар йили октябр ойида балиқлаштириш ва уларни муҳофаза қилишдаги муаммоларни ҳал қилиш ҳамда балиқлар табиий озиқасини кўпайтириш масалаларига катта эътибор берилган. Ҳар бир ҳовузни бир ёшгача бўлган балиқ сеголеткалари билан (оқ амур 80-100 г, оқ ва чипор дўнгпешона 30-50 г ва карп 30-35 г) балиқлаштириш учун вилоят бўйича 2007 йилда 0,5 млн. экз. оқ амур, 2008 йилда 0,6 млн экз, 2009 йилда 0,6 ва 2010 йилда 0,7 млн экз билан балиқлаштириш, дўнгпешона эса худди шунга ўхшаш: 1,2 млн экз, 1,3 экз млн ва 1,4 млн экз, кумушсимон карп сеголеткалари билан ҳар йили 1,3 млн экз ривожлаштирилган. Бу балиқларни озиқаси билан ҳам қизиқиш катта. Табиий озиқани кўпайтириш ҳар бир балиқ турига қараб объектни сунъий ҳавзаларда кўпайтириб сўнгра табиий ҳавзаларнинг озиқа базасини бойитиш чора – тадбирларини амалга ошириш тўғрисида тўхталган.
Бундай улкан ишларни амалга ошириш учун балиқлар биологияси, экологияси тўғрисида чуқур тушунчага эга бўлиш керак. Бунинг учун балиқчиликка оид китоблардан фойдаланишга тўғри келади.

Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish