V I стадия. Зотлар икрасини қўйиб бўлади. Барча жинсий маҳсулотлар чиқарилган, қорин бўшлиғи бўш. Бир неча кундан сўнг жинсий маҳсулотлар III – II стадияга айланади.
Рис. 1. Эмбриональный период развития карпа: а – неоплодотворенная икра; б – набухшая икра с образовавшимся зародышевым диском (бластодиском); в – стадия 2 бластомеров; г – стадия 4 бластомеров; д - стадия 8 бластомеров; е – стадия крупноклеточной морулы; ж – стадия бластулы; з – бластодерма охватывает половину желтка; и – стадия замыкания желточной пробки и появления зародышевого валика; к – стадия образования первых сомитов в туловище; л – стадия образования глазных пузырей; м – стадия формирования слуховых плакод; н – стадия формирования хрусталика; желточный мешок приобретает грушевидную форму; о – стадия начала пигментации глаз; п – стадия появления в крови форменных элементов; р - выклюнувшийся эмбрион (предличинка)
Порцияли увилдириқ қўювчи балиқлар.
Кўпчилик тадқиқотчилар томонидан нерест даврида порцион тухум қўювчиларнинг муддати узоқ бўлиши аниқланган. Бундай балиқларнинг икра ўлчамлари турли хил бўлади. Икралар бирин – кетин етилади. Кўпчилик мутахассислар майда икраларни ҳатто ҳисобга олмаганлар. Шунинг учун ҳам бир вақтда тухум қўядиган ва бўлак – бўлак тухум қўядиган ва П. А. Дрягин фикрича ўтувчи балиқлар ҳам бор. Ўзбекистон сувликларида бир вақтда тухум қўювчи карпсимонлардан вобла, леш ва бошқалар, бўлак тухум қўювчилардан зоғора, карас, қисман туркистон мўйловдори ва бошқалар бор.
К. А. Киселёв каспий сельдларини ўрганиб порцион икра қўйишда балиқлар ганадаларининг етилиш стадияларини аниқлаган (1923).
Порцион тухум қўядиган балиқлар ганадаларининг етилиш стадиялари.
К. А. Киселёв бундай балиқлада (каспий селди, зоғора) тухум қўйиш бирданига амалга ошмайди. Улар уч порция тухум қўяди. Аввалига етилган икралар қўйилади, қолган қисми 1,5 – 2 ҳафтадан сўнг қўйилади. Биринчи порция ташлангандан сўнг 1,5 – 2 ҳафта ичида иккинчи порция ва яна 1,5 – 2 ҳафта ўтгач учинчи порция тухумлар қўйилади. Ўзбекистонда агар сув ҳарорати 180 – 200 бўлганда, тухум қўйиш март ўрталаридан июл ойининг ўрталаригача давом этади. IV – V cтадияда икралар ташлангандан сўнг VI стадия бошланади.
Биринчи порция икра ташлангандан сўнг, икра етилишини белгиловчи иккинчи порция олдига рим рақами қўйилади. Масалан: (VI) – IV. Демак бурунги порция VI стадияда, иккинчи порция эса IV стадияда экан. Агарда икранинг икки порцияси ташланган бўлса унда қавс ичида иккита олтилик кўрсатилади. Масалан (VI - VI) – III ёки (VI - VI) – V. Биринчи қавс ичидаги рақам шундан далолат берадики балиқ икки порция икрани ташлаб бўлган, учинчиси эса III етилиш стадиясида; иккинчиси эса иккинчи порция ташлаган бўлиб, учинчиси икра ва жинсий сут оқиб тураётганлигидан далолат беради. Шундай қилиб порцион тухум қўядиган балиқлар жинсий махсулотларининг етилиш ва икра қўйиш даври қуйидагича тусланади:
Жинсий вояга етмаган (juvenalis) – I стадия.
Икранинг биринчи порцияси – II, III, IV, V, VI – III стадия
Икранинг иккинчи порцияси – (VI) – III. (VI) – IV, (VI) – V. (VI) – VI – III стадия.
Икранинг учинчи стадияси - (VI - VI) – III; (VI.VI) – IV; (VI - VI) – V, (VI - VI) ёки оддий қилиб VI сўнгра яна III стадия давом этади.
Биринчи ва иккинчи порцияларни тушиниб олиш анча қийинчилик туғдиради. Аммо бир неча қийинчиликлардан сўнг ва кўникма ҳосил қилгандан сўнг анча енгил бўлади. Тушиниш ва енгил бўлиш учун қуйидаги кўрсатмалар бажарилади.
А) Биринчи икра порцияси тана бўшлиғини тўлдиради, қорин қаппайиб чиқади, уруғдонлар катта ва йўғон бўлади. IV стадияда бўлган икраларнинг яъни етилганлари ичида майда, тиниқ бўлмаган икралар кўзга ташланади. Уларнинг ранги очиқ, лекин етилмаган бўлади. Баъзан икралар ичида катта ва кичик икраларни кўриш мумкин. Бу фарқ лупа билан икраларга қараганда дарҳол билинади.
Б) иккинчи порция икралар агар тўлиқ етилиш даврида бўлса тана бўшлиғини тўлдирмайди, қорин қаппайиб чиқмайди. Тухумдон худди биринчи порцияга ўхшаган йўғон ва ҳажмли бўлмайди. IV стадияда ҳам етилган икралар орасида кичик ёки етилмаган икралар бор, лекин ўлчамлари тахминан бир хил.
В) Учинчи порцияда қорин бўшлиғи янада кичикроқ ёки озроқ тўлган бўлади. Қорин шишмаган, тухумдон чўзилган, лекин нисбатан ингичка. IV ва V ривожланиш стадиясида бўлган икралар орасида майда ва етилмаган икралар йўқ.
Эркак зотларда икра ташлаш давридаги ўзгаришлар янада мураккаброқ ўтади, даврларни фарқлаш жуда ҳам қийин. Ягона белги уруғдонларнинг бўшаб қолишидир.
А) Биринчи даврда уруғдоннинг барча қисми бир хил қалинликда.
Б) Иккинчи даврда уруғдоннинг орқа томонининг 1/3 қисми бўшашган олдинги қисми кенг ва тўлиқ бўлади.
В) Учинчи даврда уруғдоннинг олдинги қисми кенг ва ҳажмли бўлиб, орқа қисми узун най шаклида ва бўш бўлади.
Асосан эркак зотни етилишини аниқлашда, уруғ етилишини аниқлашда унинг қорни сиқилади ва кўп миқдорда уруғ сути ажралади. Бу бурунги порция эканлигидан далолат беради. Кейинги порцияларда қолган уруғ сутли ажралади, I – II – III порцияларни шундан билиш мумкин.
П. А. Дрегин (1939 йилда) карпсимонларнинг етилишини ўрганиб, порцион икра ташлаш схемасини тавсия этади. Унинг схемаси қуйидаги шаклдан иборат.
Биринчи порция I1 II1 III1 IV1 V1 VI1 - III2
Иккинчи порция III2 IV2 V2 VI2 - III3
Учинчи порция III3 IV3 V3 VI3 - III4
Тўртинчи порция III4 IV4 V4 VI4 - III5
Бешинчи порция III5 IV5 V5 VI5 - III1
Кейинги йил генерацияси III1 IV1 V1 VI1 - III2
Рим рақами билан икранинг олти баллик баҳолаш схемаси белгиланади, араб рақами билан икра порциясининг тартиби кўрсатилади.
Балиқларнинг етилиш даражасини аниқлашда К. А. Киселёв, П. А. Дрегин, В. А. Мейсенларнинг хизматлари катта. Юқоридаги шкалалар анча мураккаб ва ўзига хос қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун ҳам Г. В. Никольский (1944, 1963й) таклиф этган схема ўзининг қулайлиги ва дала шароитида қўлланилиши билан ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |