Бухоро давлат университети


Балиқ тангачаси орқали ёшини аниқлаш



Download 5,42 Mb.
bet39/68
Sana14.06.2022
Hajmi5,42 Mb.
#671277
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   68
Bog'liq
ИХТИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ

Балиқ тангачаси орқали ёшини аниқлаш. Балиқ тангачасидаги йиллик ҳалқаларни ёшини аниқлаш учун 10 – 20 маротаба катталаштириб қўл лупаси орқали ҳалқалар сони саналади. Барча тангаачаларда ўсиш ҳалқалари яққол кўзга ташланади. Шунинг учун яхши тангача танлаб олинади. Яхши кўриниши учун тангача танлаш учун қуйидаги талаблар амалга оширилади.
Балиқ ёшини тангачалар ёрдамида аниқлаш биринчи бўлиб А. Левенгук (1716 й) томонидан амалга оширилган. У 108 см узунликка эга бўлган зоғорани 40 ёшда эканлигини тангачаси орқали аниқлаган. Реомаор (1718 й.) ҳам тангачадаги ҳалқалар сони орқали балиқ ёшини аниқлаган. Гедсатран 1759 й. Тангачадаги умуртқаларда ҳалқалар умуртқа поғонасидаги умуртқаларда ҳам бўлишини ва булар ҳам йиллик ҳалқалар эканлигини аниқлаган.



11 – расм.
А) уч ёшар балиқнинг тангачаси схемаси. (Чугунова, 1952). Тангачадаги йиллик ҳалқалар билан биргаликда a, в, д қўшимча ҳалқалар б, г ва е.
Б) Тангача ўсиши ва балиқ узунлиги ўртасидаги ўзаро муносабат (Правдин, 1939 бўйича).



12 – расм. Тўрт ёшли зоғора тангачаси. Ҳар бир ҳалқа бир ёшни кўрсатади. (Правдин, 1939).
Балиқ ёшини аниқлашда асосан тоза ва қуруқ тангачадан фойдаланилади. Тангача биринчи навбатда балиқнинг масалан, зоғоранинг энг баланд жойидан орқа қанотнинг пастроғидан олинади ва нашатир спирти билан яхшилаб ювилади. Сўнгра текислаб иккита прадиёт шишасига жойлаштирилади ва МБС – 2 ёрдамида тангачадаги ҳалқалар санаб чиқилади. Гер Эхм (1929) балиқ тангачасини 2 % водород перикси суюқлигида 1 сутка сақлаб сўнгра Na2 SO3 эритмасига ботириб олинади. Бу иш глицеринда кўриш учун бажарилади. Тангача олиниш билан балиқ номи ёзилади, овланган жойи, материал йиғилган вақти, балиқ узунлиги ва оғирлиги махсус журналга қайд қилинади ва номерлаштирилади.
Балиқнинг умумий узунлиги (аб) кўрсатилади. Узунлик то дум уймасигача (ас), балиқ тана узунлиги дум сузгичсиз (ад) ва тана узунлиги (бд) гача ўлчаниб натижалар қайд қилинади. Демак тўрт хил узунлик кўрсаткичи ўлчанади. Балиқ оғирлигини g ёки hg ҳам кўрсатиш шарт. Балиқ ичи ёриб кўрилганда албатта шина кўрсатилади. Тавсия этиладиган расмда айлана шаклда тангача олиш жойи кўрсатилган. Агарда балиқда тангача бўлмаса, уларнинг ёшини (лаққа) суяклари орқали (жабра қопқоғи, атлант, катта нур, умуртқа) аниқланади.
Ҳар бир балиқдан 8 – 10 тагача тангача олинади. Тангачалар махсус конвертга ёки махсус ёзув қоғозига (5 – 10 см2) жойлаштирилади. Тангача қуруқ жойда сақланади. Тангача яхшилаб тозаланади.
Балиқ ёшини тангачанинг олдинги қисмидан аниқлайдилар. Балиқ ёшини аниқлашга киришишдан олдин Г. Г. Галкин (1958) нинг балиқ тангачалари акс эттирилган атласини яхшилаб ўрганиб чиқиш керак.
Тангачадаги ҳалқалар склеритлардан тузилган бўлиб, унинг бошланиши а1 бўлса, унинг иккинчи чегараси а2 билан белгиланади. (а1 + а2) битта ҳолга ҳисобланади. Ҳалқа танганинг ташқи чегарасида ҳоли тугалланмаган бўлади ва ярим ёш деб қабул қилинади. Балиқ 1,5 ёки 2,5 ёш дейилади.
Карпсимонларда бу ҳалқа очиқ бўлиб, бундай ҳалқалар ёз фаслини билдиради. Қорамтир ҳалқалар эса ниҳоялайди. Текис ва секин ўсиш муддатини белгилайди. Лекин ҳалқаларни қишки ёки ёзги деб қабул қилиш анча қийин масала. Демак тангачадаги ҳалқалар орқали фақат балиқ ёшини эмас балки биологик зарурий ўзгаришларни ҳам англаса бўлади.
Н. И. Чугунова тангачадаги бундай ҳаётий ўзгаришларни кузатар экан, ихтиологияда “Тангачани ўқиш” (чтение чешун) терминини киритди. Ҳар бир балиқ турининг ўзига хос йиллик ва қўшимча ҳалқалари бўлади. Шунинг учун ҳам кўп сонли тангачасимонларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Н. И. Чугунова (1959) вобла тангачаларини ўрганиб ундаги ҳалқаларни бир – биридан фарқлаш тўғрисида маълумот берди. Вобла тангачасидаги ҳалқалар жуда ҳам текис ҳалқалар параллел бўлиб, бу ҳалқалар куз, қиш ўсиш ҳалқаларидир ва баҳор, ёз ўсиш склеритлари анча силжиган бўлади. Нерит ҳалқалари склеритларнинг узилиши билан ва нотўғри ривожланганлиги билан ажралиб туради. Склеритларнинг узилган учлари турли йўналишга кетган бўлади. Тангачанинг орқа қисмида қорамтир йўғонлашган склеритлар ҳосил бўлади ва тангасимон кўринишга эга бўлади.
Қўшимча ҳалқалар махсус факторларнинг таъсири (ҳарорат, осмотик концентрация) натижасида ҳосил бўлади. Қўшимча ҳалқалар йиллик ҳалқаларга ўхшайди, лекин яхши ажралиб турмайди. Йиллик ҳалқаларга ўхшаб қўшимча ҳалқаларнинг бир неча турлари бўлади (ёш балиқчаларга хос ҳалқа (мальковые) бирон бир сабабга кўра тўхтаган ёки кучли ўсган ва ҳоказо). Ёш балиқчаларга хос ҳалқалар тангачанинг марказидан бошланади (биринчи ёш ҳалқасининг ичидан). Бундай ёш балиқнинг дарёдан кўлга ўтиши натижасида ҳосил бўлиши эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин. Ёш балиққа хос ҳалқа йиллик ҳалқадан фарқ қилади, яъни яхши чегараланади.
Зоғора сеголеткалари тангачасида 4 – 5 ойлик вақтида бир нечта яхши ажралиб турадиган ҳалқалар мавжуд. Бир ёш умр кўрган зоғора сеголеткасида 6 та ҳалқа бўлади. Ҳар бир ҳалқа ёш балиқнинг ҳаёт шароити билан тўғри келади. Биринчи ҳалқа посларвал 6 даври бўлиб (икрадан чиқиб 10 суткадан сўнг ҳосил бўлган узунлиги 10 мм). Иккинчи ҳалқа балиқча тез ўсишини ва сувли учишнинг барча жойига кенг тарқалиб 12 суткага тўғри келади ва балиқ узунлиги 12 мм бўлган учинчи ҳалқа склеритлар анча текис жойлашган. Шу даврда саёз жойларга келган зоғора балиқчалари ёки кўраётган жойдагиларнинг учинчи ҳалқалари анча ёмон бўлади.
Тўртинчи ҳалқа бу ҳовуз балиқчилик хўжалигида ўтказилган пайтда ҳосил бўлган. Бу ерда озиқ кўп бўлган 39 кун ичида балиқча 107,5 мм гача ўсган.
Биринчи ҳалқага эътибор берилса ўсиш анча секинлашган. Сабаб озуқа шароити ёмонлашганлигидан далолат беради (балиқчалар сунъий овқатдан махрум этилган). Олтинчи ҳалқа куз бошига тўғри келади. Бу эса иқлим шароитига боғлиқ. Чунки ҳар бир иқлимнинг ўзига хос иқлим шароити бўлади. Россия федерациясида бир вегетация даври 120 150 кун бўлса Ўзбекистон сувликларида эса 210 кунга тўғри келади.
Агарда тангачада ҳалқалар яхши кўринмаса уни яхшилашнинг усули қуйидагича: тангачани дифференциялаш усулда бўлиш, бу усул П. В. Грамнович томонидан тавсия этилган. Марлида ўралган тангача 17 – 20 соат давомида 37,5 темир сулфат кислотасида сақланади. Тангачани ўрганишдан олдин уни оддий водопровод сувида яхшилаб ювилади, фильтр қоғозда яхшилаб қуритилади. Сўнгра тангача танин эритмасининг 3 % лисидан 1 томчи томизилади. Темир сульфат кислотаси ва танин моддасида тангача қорамтир бўлади. Йиллик ҳалқалар эса анча кўзга ташланадиган бўлади.
Балиқ ёши рим рақами билан ёки араб рақами билан плюс (+) ёки плюссиз белгиланади (1+), (1). Демак балиқ бир ёшда ёки бир ёшдан катта бўлса, + билан белгилаб кўрсатилади.

Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish