Юлғундошлар (Таmаricaсеае) оиласи
Ўзбекистонда юлғундошларнинг 2 туркумга мансуб 16 та тури учрайди. Улар Ўзбекистоннинг чўл минтақасидаги қумли ерларда,суви қуриган дарё ва кўл қирғоқларида ҳамда тўқайларда, шўрхок ерларда тарқалган.
Толнамолар (Salicales) қабиласи
Толдошлар (Salicaсеае) оиласи
Бу оилага 3 туркумга мансуб 400-420 тур киради. Улар дарё бўйларида, тўқайларда, ариқлар қирғоқларида, сувга сероб жойларда ўсади. Бу оилага мансуб ўсимликлар қишда баргини тўкиб туради. Оиланинг энг кенг тарқалган туркумлари тол (Salica) 350-370 турни, терак (Populus) 50-60 турни ўз ичига олади. Улар дарахт ва буталардан ташкил топган. Булар орасида мажнунтол, қоратол, тўронғил, кўк терак, қора тераклар бор. Барглари оддий, бутун. Гуллари бир жинсли, икки уйли. Шунингдек гулқўрғони йўқ. Толларда чангчилари 2 та баргнинг қўшилиб ўсишидан ҳосил бўлган. Меваси ценокарп.
Қовоқнамолар (Cucurbitales) қабиласи
Қовоқдошлар (Cucurbitaсеае) оиласи
Бу оила 90 га яқин туркум ва 700 га яқин турни ўз ичига олади. Ўзбекистонда 3 туркумга мансуб, 5 та тури ўсади. Оила вакиллари асосан тропик ҳудудларда, Африка, Осиё ва Американинг муътадил иқлимли минтақаларида ўсади. Ўзбекистонда қовун, тарвуз, бодринг ва қовоқларнинг бир неча турлари экилади. Бу оилага бир йиллик ва кўп йиллик ўрмалаб ўсувчи ўтлар, ярим бута, бута ва баъзи дарахтлар киради. Ковоқдошларнинг барглари оддий, кетма-кет жойлашган. Гуллари актиноморф, бир жинсли гулкосача ва гул тожи барглари 5 тадан, чангчилари 3-5 та, уруғчиси 3 та мевачабаргдан иборат. Меваси қовоқмева. Бу оилага қовоқ, бодринг, тарвуз, қовун каби туркумлар киради. Уларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти бениҳоя катта.
Ковулнамолар (Caparales) қабиласи
Қабилага 4 та оила киради. Булар ичида энг кенг тарқалганлари кoвулдошлар ва карамдошлар оилалари.
Ковулдошлар (Caparaсеае) оиласи
Бу оилага 45 та туркумга оид 850 тур киради. Улар тропик ва субтропик ҳамда иссиқиқлимли ҳудудларда тарқалган. Ўзбекистонда 2 туркумга мансуб 6 та тури ўсади. Чиқиб келиши жиҳатдан ковуллар гунафшадошларга яқин туради.
Ковул туркуми - Caparis. Ўзбекистонда бу туркумнинг 2 тури ўсади. Ковуллар айрим мамлакатларда маданий ўсимлик сифатида экилади. Айниқса унинг ғунчасини Кавказ ва Ўрта Ер денгизи аҳолиси зиравор сифатида ишлатилади. Хиндистонда ковулдан фойдаланиб, ўпка силини, илдизи қайнатмасидан милкларни мустаҳкамлашда фойдаланилади.
Гулхайринамолар (Malvales) қабиласи
Қабила 11 та оилани бирлаштиради. Қабила вакиллари асосан дарахт, бута ва ўтлардан иборат. Улар асосан тропик ва субтропик ҳудудларда тарқалган.
Мазкур қабилага мансуб фирмиана хомашёсидан пепси кола ва кока кола тайёрлашда фойдаланилади. Шунингдек қабилага шоколад дарахти ва баобаб лар киради. Африканинг йирик дарахти поясининг диаметри 9 м га етади.
Do'stlaringiz bilan baham: |