Бухоро давлат университети


Зарурий институтларни ташкил этишга таъсир этувчи омиллар



Download 2,51 Mb.
bet53/74
Sana23.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#135249
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   74
Bog'liq
loyiha tahlili

10.4. Зарурий институтларни ташкил этишга таъсир этувчи омиллар

Зарурий институтларни ташкил этиш (айниқса, ривожлантириш лойихалари билан боғлиқ холларда) уч гурух омиллар таъсирида мураккаблашади. Булар:


а)ноқулай сиѐсий шарт-шароитларнинг салбий таъсири;


б)лойиха олдига қўйилган мақсадларнинг мураккаблиги;


в)лойиханинг инвестициядан кейинги босқичига эътиборсизлик.



156

Шу туфайли институционал муаммоларни аниқлаш, бахолаш хамда ечиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш учун (бу борада умумий моделлар, андозалар йўқлигини хам эътиборга олган холда) санаб ўтилган омилларни эътиборга олиш зарур.

Сиѐсий омиллар таъсири


Барча ривожлантириш лойихалари хох у давлат секторида, хох у хусусий секторда бўлсин, хукумат макроиқтисодий сиѐсатининг хамда бу сиѐсатни ўзида мужассамлаштирган қонунлар ва меъѐрий хужжатлар кучли таъсири остида бўлади. Агар ташкилий тузилмалар ўз куч ва ресурсларини сиѐсий қарорларининг салбий таъсирига қарши курашга сарфлашга мажбур бўлсалар бу тузилмалар узоқ истиқболга муваффақият билан ишлай


олмайдилар. Хукумат сиѐсати лойиха амалга оширилаѐтган иқтисодий шарт-шароитларни (жиддий суратда) бузиб кўрсатса, институционал муаммолар сони ортиб кетади. Асосланмаган валюта алмашув курси ѐки савдо сиѐсати нафақат лойиха бўйича олинадиган даромадлар даражасига таъсир кўрсатади, шунингдек, эхтиѐт қисмларни қидириб топиш, экспорт-импорт операциялари йўлидаги бюрократик тўсиқларни енгиш кабиларга ортиқча куч келишга олиб келади. Давлат бахо ва солиқ сиѐсати бозор сигналларини бузиб кўрсатиб, менежерларнинг адашишига олиб келиши мумкин.


Айниқса, давлат бахо ва бюджет сиѐсатининг лойиханинг иқтисодий ва молиявий фаолиятига таъсири катта. Шунингдек, бунинг таъсирида лойиха менежерлари хамда ходимлар фаолияти бахолаш мумкин бўлмай қолади. Чунки ташкилотнинг қониқарсиз ишига доимо яхши ишлашга халақит бераѐтган сиѐсий вазият сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Давлат томонидан тартибга солиш, назорат қилиш ва бевосита аралашувнинг мураккаб тизими мавжудлиги таъсирида сиѐсий вазиятнинг салбий таъсири янада чуқурлашиши мумкин.


Мақсадлар мураккаблиги



157

Кўпчилик истеъмолчилар ва манфаат кўрувчилар талабини ифода этувчи йирик, ижтимоий йўналтирилган ривожлантириш лойихаларида кўп холларда лойиха мақсади ва унга эришиш воситаларини белгилаш қийин бўлади. Бунга мисол тариқасида таълим дастури ва минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга инвестиция сарфлари лойихаларини таққослашимиз мумкин. Маълумотли ва ўзгарувчан шароитларга тез мослашувчан кишиларни тайѐрлаш вазифасини маълум миқдордаги ўғит ишлаб чиқариш вазифасига кўра бахолаш қийин. Ўқитиш дастурида мақсадга эришиш усуллари хам анча мураккаб ва ноаниқдир.

Айрим лойихаларда мақсадлар аниқ-равшан бўлса-да, улар шунчалик кўпки, уларнинг хаммасига бир текис эришишни таъминлаб бўлмайди. Масалан, қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш лойихалари


қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни кўтариш, инфратузилмани ривожлантириш, ижтимоий хизматларни кенгайтириш, маданий анъаналарни ўзгартириш каби мақсадларга дуч келди.


Ижтимоий йўналтирилган лойихалар кўп сонли ахоли билан иш кўрадики, лойиха агентлиги уларга доим хам бевосита таъсир кўрсата олмайди (электростанция директори ўз ходимларига таъсир кўрсатишига ўхшаб).


Лойихани ўраб турган мухитга нисбатан уни бошқаришнинг уч жихатига алохида тўхталиб ўтиш зарур:





  1. Стандарт ва экспериментал лойихалардан фойдаланиш.

  2. Ишларни мувофиқлаштириш услублари.




  1. Бошқарув назоратини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар.

Инфратузилмалар, коммунал иншоотлар ва йирик саноат корхоналари қуриш лойихалари ташкилий жихатдан бирмунча афзалликка эгалар. Яъни улар учун зарур ташкилий тадбирлар ва технологиялар, стандарт ечимлар мавжуд. Кўпчилик лойихалар учун эса стандарт ечимлар, технологияларни қўллаб бўлмайди. Бундай


шароитда мослаштириш қобилияти ташкилий тузилманинг муваффақият гарови бўлиши мумкин.



158


Мослаштирув иши бюрократик муассасалар учун айниқса қийин кечади. Бунга уларнинг режали харажатлар хақида доимий хисобот беришга мажбурликлари ва хар қандай хавфдан қочишлари сабабки, бу хол уларни консерватив қилиб қўяди. Айрим холларда лойихани амалга оширувчи ташкилотга мураккаб институционал ва моддий-техник талаблар қўйиладиган битта йирик лойихадан кўра, ўрнатилган график бўйича бир нечта экспериментал лойихаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.

Экспериментал лойихаларга муқобил вариант -


кичик дастурларни субпудратчи ташкилотларга топширишдир. Бунда бош пудратчи бундай дастурларни молиялаштириш, техник ѐрдам кўрсатишни ўз зиммасига олади.


Мувофиқлаштириш муаммолари


Йирик лойихаларга хос бўлган ташкилий муаммоларни хал этишнинг яна бир йўли лойиханинг бош мақсадига эришиш учун қайси фаолият турлари асосий эканлигини аниқлаб, чекланган ташкилий ресурсларни шу фаолиятга жамлаш хамда иккинчи даражали вазифаларни кейинроққа қолдиришдир. Шундай ѐндашувни лойиха бўйича ишларни мувофиқлаштиришга нисбатан хам қўллаш мумкин, чунки кўп сонли ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш кўп вақт талаб этади ва керакли натижа бермаслиги мумкин. Мувофиқлаштиришни инкор этиб бўлмайдиган шароитларда турли ижрочилар вазифалари аниқ-равшан белгиланиши керак. Иккинчи даражали ресурсларни назорат этувчилар фаолиятини мувофиқлаштирувчи комитет тузгандан кўра уларни


кичик ишчи гурухларга бирлаштириш мувофиқлаштиришнинг самаралироқ механизми бўлиши мумкин.


Бошқарув назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари


Лойиха натижаларини бахолашдаги қийинчиликларни лойиха фаолиятининг мумкин қадар кичикроқ назорат ва бошқарув осон бўлган вазифаларга



159


бўлиш йўли билан камайтириш мумкин. Таълим ва ижтимоий масалалар бўйича лойихаларда молия фаолиятини бошқаришга катта эътибор берилади. Молиявий оқимларни хисобга олиш ва назорат қилиш эса бу лойихалардаги ноаниқликларни камайтирар ва уларни

бошқаришни яхшилар, молиявий тартибни мустахкамлаган булар эди. Шунингдек, замонавий бошқарув ахборот тизимини яратиш имкониятини берадики, бу ўз навбатида лойихани самарали бошқарувнинг асосий унсуридир. Патент бериш ѐки коммунал хизмат кўрсатиш бўйича хусусий корхоналар билан контракт тузиш услублари бошқарув назоратини такомиллаштириш усули сифатида кейинги йилларда алохида эътибор жалб этаяпти. Турли сабабларга кўра хукумат идоралари билан шартнома асосида ишловчи хусусий корхоналар томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш транспорт, соғлиқни сақлаш каби сохаларда


хизмат сифатини оширишга, харажатларни қисқартирилишига олиб келади.





Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish