Бухоро давлат университети


Ижтимоий ва иқтисодий ривожланишда хотин-қизларнинг роли



Download 2,51 Mb.
bet49/74
Sana23.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#135249
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74
Bog'liq
loyiha tahlili

9.5.Ижтимоий ва иқтисодий ривожланишда хотин-қизларнинг роли

Кўпинча лойихалар мухокама этилаѐтганда бутун дунѐда хотин-қизлар ахолининг ярмидан кўпчилигини ташкил этиши эътибордан четда қолади. Лойихаларда иштирок этиш ва улардан манфаат кўришда, жинслар


ўртасида фарқ борлиги, аѐлларнинг иқтисодий манфаатлари лойихаларда хисобга олиниши шарт, чунки бу лойиха муваффақияти гаровларидан биридир. Кўпроқ аѐллар мехнатига таянадиган енгил саноат корхоналари лойихаларида бу алохида ахамият касб этади. Аѐллар дунѐ буйича қишлоқ хўжалигида ишчи кучининг 50%дан 80%гача қисмини ташкил этади. Оилаларда қишлоқ хўжалигида банд аѐллар сони эркакларникидан кўп. Улар иш кунининг узоқлиги эркакларники билан бир хил.


Оиладаги ишларнинг катта қисми улар зиммасида. Шу сабабли қиз болалар таълими учун қилинган сарфлар энг яхши капитал қўйилма бўлиши мумкин. Чунки аѐллар


маълумотининг яхшиланиши соғлиқни сақлаш, овқатланиш, болалар соғлиғи яхшиланиши, болалар ўлимининг, туғилиш суръатларнинг пасайишига олиб келади. Ривожлантириш жараѐнларида аѐллар иштирокини кенгайтириш учун лойихани ишлаб чиқувчилар ахоли ўртасида аѐлларнинг лойихада иштирок этишига хамда ундан манфаат кўришига маданий, хуқуқий, жисмоний, молиявий тўсиқлар бор-йўқлигини аниқлаш керак. Бундай тадқиқотлар ўтказишда мамлакат худудлари ўртасидаги фарқ эътиборга олиниши лозим.



145

9.6. Ижтимоий тахлилда мутахассислар масаласи

Ижтимоий муаммолар лойиха даврининг турли босқичларида юзага чиқади. Лойиха нафақат салбий оқибатларнинг олдини олиш учун, шунингдек, ижтимоий ўзгаришларни бошлаш мақсадида кишилар куч-ғайратларини сафарбар этиши учун хам ахоли урф-одатлари, анъаналарига мосланган бўлиши керак. Кўпгина ижтимоий муаммоларни аниқлаб, мохиятига етишнинг ўзиѐқ уларнинг лойихага салбий таъсирини кескин камайтириш имконини беради.


Профессионал тайѐргарлик ва ижтимоий тахлил тажрибаси потенциал ижтимоий муаммоларни аниқлаш учун ўта зарур. Шу сабабли лойиха тахлилида социолог, антрополог каби мутахассислар иштирокини таъминлаш керак. Турли қишлоқ хўжалиги муассасаларининг чорвачилик бўлимларида чорва билан шуғулланувчи мутахассислар бўлгани холда чорвани етиштириш (чорвадорлар) билан шуғулланувчи мутахассисларнинг йўқлиги кўпгина мамлакатларда чорвачилик лойихалари самарадорлигининг пастлиги сабабларидан биридир.


Лойихани самарали ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қуйидан махаллий ахоли иштироки ва юқоридан хукумат томонидан рахбарлик қилинишини талаб этади. Муваффаққиятли ва иқтисодий самарали лойихалар кишиларни ўзларининг бир ѐки бир неча мақсадларига эришиш йўлида сафарбар этади ва уларни ўз кучларига таянишга ўргатади. Ривожлантириш лойихаларида кўпинча бир-бирига зид келувчи ва ўзаро боғланган бу икки шарт бир вақтда бажарилиши керак. Ижтимоий тахлил улар ўртасида мухим боғловчи бўғин сифатида хизмат қилади.


Ижтимоий тахлил бошқа лойихалар тажрибасига, мутахассислар тажрибаси ва малакасига таянган холда кишиларнинг эхтимол бўлган хатти-харакатларини объектив бахолаш орқали лойихаларни ишлаб чиқишни такомиллаштириш ва амалга оширишга ѐрдам беради.



146


Қисқача хулосалар

Лойиханинг у ѐки бу варианти ахолининг лойиха билан боғлиқ бўлган гурухи манфаати нуқтаи назаридан талабга жавоб бериш ѐки бермаслигини аниқлаш ижтимоий тахлилнинг вазифаси хисобланади. Ижтимоий тахлил ахоли томонидан қўллаб-қувватланадиган лойиха стратегиясини белгилайди. Бу тахлил лойиха тахлилининг бошқа турлари билан бирга ўтказилади.


Ижтимоий тахлилнинг биринчи босқичида мақсад, ахоли гурухи, уларнинг демографик ва маданий тавсифлари ўрганилади. Лойихани режалаштириш жараѐнларига махаллий ахолини жалб этиш, уларнинг ўзига хос қарашлари хисобга олинишини таъминлаш лойиха муваффақиятининг мухим шартларидан биридир. Лойиха муваффақияти шартларидан яна бири ахолининг қай шаклларда уюшганлигини, улар ўртасидаги муносабатлар тизимини хисобга олишдир.


Махаллий ахоли лойихаларда қуйидаги шаклларда иштирок этади:





  • инвестицияларни танлаш ва ривожлантириш борасида маслахат;




хоказо.

Махаллий ахолининг лойихаларда иштирок этиши лойихадан манфаат кўрувчилар сафини кенгайтириш, яъни унинг самарадорлигини ошириш имконини беради.


Лойихаларда хотин-қизлар ролига катта эътибор бериш зарур, чунки аѐллар жами ахолининг камида ярмини ташкил этадилар. Бунинг учун лойихада хотин-қизлар иштирокига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш чораларини кўриш лозим. Айниқса, енгил саноатдаги каби ходимларининг катта қисми хотин-қизлар бўлган тармоқларлаги лойихалар учун бу ўта зарур.


147
Лойиха тахлилида социолог, антрополог каби мутахассислар иштирок этиши ижтимоий тахлил сифатли бўлиши, лойихадаги турли зиддиятларнинг олди олинишини таъминлаши мумкин.





Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish