Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet97/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Диққатнинг кўчиши. Диққатнинг кўчиши субъектнинг бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга, бир объектдан иккинчи объектга, бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга атайлаб ўтишида намоён бўлади. Диққатнинг кўчиши ё онгли равишдаги хулқ-атворга, фаолиятнинг талабларига (муайян фаолиятнинг ўзида бир объектдан, бир ҳаракатдан бошқаларига ўтиш чоғида), ёҳуд ўзгариб кетаётган шарт-шароитларга мувофиқ тарзда янги фаолиятга киришиш заруратига боғлиқ бўлади ёки дам олиш (қачонки, олдинги иш кишини чарчатиб қўйган кезларда) мақсадида амалга оширилади. Фақат объектлар ва жараёнлар ўзгариб, фаолият эса узоқ вақт давомида ўзгармасдан қолган ҳолларда диққатнинг барқарорлиги доирасида унинг кўчиши юз беради. Бундай кўчиш узоқ давом этадиган иш пайтида чарчашнинг олдини олади ва шу билан диққатнинг барқарорлигини оширади. Лекин бу тез-тез такрорланавермаслиги лозим, акс ҳолда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Диққатнинг кўчишида қатор кўрсаткичлар алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бу, энг аввало, битта фаолият ёки жараёндан бошқа бирига ўтиш учун сарф бўладиган вақт; ишнинг унумдорлиги ёки маҳсулдорлиги (унинг ҳажми ёки ҳажми жиҳатдан муайян материални диққатни кўчирмасдан бажаришнинг фаолиятга таққосланган вақти); ишнинг сифати, аниқлиги (унинг бехатолиги ёки кўчириш билан боғлиқ ҳолдаги хатоларнинг мавжудлиги)дир. Диққатнинг тўла, тугалланган ҳолдаги кўчирилиши, ёхуд чала, тугалланмаган кўчирилиши тўғрисида сўз юритилиши мумкин. Диққати чала, тугалланмаган ҳолда кўчирилган киши янги ишни бажаришга киришган тақдирда олдин бажариб келган ишига бўлган диққатини батамом бўлиб қўя олмайди. Диққатнинг чала кўчирилиши натижасида унинг йўналишидаги ўзгариш диққатнинг янги фаолиятни муваффақиятли амалга ошириш, янги вазифани бажариш учун зарур бўладиган даражада жамланишининг юз беришига олиб келмайди. Диққатнинг чала кўчишида олдинги фаолиятнинг тормозловчи таъсири, масалан, янги ишнинг эски ишга хос тартиб-қоидалар бўйича бажарилаётганлигида намоён бўлиши мумкин. Диққатни кўчиришнинг муваффақияти бир қанча шарт-шароитларга боғлиқдир. Кўчириш олдинги ва кейинги фаолиятнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлади. Жумладан, диққатни кўчиришнинг муваффақиятлилиги кўрсаткичлари енгил-елпи фаолиятдан машаққатли фаолиятга ўтишда анча камаяди. Кўчиришнинг муваффақиятлилиги кишининг олдинги ва янги фаолиятга бўлган муносабати билан белгиланади. Олдинги фаолият қанчалик қизиқарли ва кейингиси ўзига қанчалик камроқ жалб этадиган бўлса, диққатнинг кўчиши ҳам шунчалик қийин бўлади. Агар олдинги фаолият тугалланмаган бўлса, янгисини бошлаш анча қийинроқдир. Диққатни кўчиришнинг муваффақиятлилиги олдинги фаолиятга диққатнинг қанчалик жалб этилганлигига ҳам боғлиқ бўлади. Агар диққат ғоят даражада қаттиқ жалб этилган бўлса, кўчирилиши жуда ҳам қийин бўлади. Диққатнинг кўчирилиши кўп жиҳатдан янги фаолият мақсадининг шахс учун аҳамияти, унинг аниқ-равонлиги ва соддалиги билан белгиланади.
Диққатнинг кўчирилишида анчагина индивидуал фарқлар мавжуддир. Баъзи одамлар бир фаолиятни қўйиб, иккинчисини бажаришга тез ва осонгина киришиб кетса, бошқаларига бундай тарзда ўтиш учун узоқ вақт ва анчагина куч ғайрат сарфлашга тўғри келади. Диққатни кўчиришнинг индивидуал ўзига хос хусусиятлари нерв жараёнлари ўзгарувчанлиги хусусиятлари билан боғлиқ, деб тахмин қилинади. Шу билан бирга машқ қилиш йўли билан ҳам диққатни кўчириш кўрсаткичлари оширилиши мумкин.
Ҳозирги кўпгина касблар айнан диққатнинг кўчувчанлигига нисбатан юксак талаблар қўймоқда. Диққатнинг кўчиши ўқув жараёнида ҳам катта аҳамиятга эгадир. Ўқувчилар диққатини кўчиришнинг зарурлиги ўқув жараёнининг ўзи қандай олиб борилаётганлиги хусусиятларидан: мактабда кечадиган кун мобайнидаги турли ўқув фанларининг алмашишидан, дарсларда материални ўрганиш босқичларининг изчиллигидан (бу ўқувчилар фаоллиги турлари ва шаклларининг алмашинишини тақозо этади) келиб чиқади. Диққатнинг оқилона кўчирилиши ақлий меҳнат гигиенаси нуқтаи назардан ҳам муҳим аҳамиятга эга ва ишга лаёқатлиликни тегишли даражада сақлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Диққатнинг кўчиши билан бир каторда унинг бўлинишини, ҳам алоҳида ажратиб кўрсатадилар. Диққатнинг бўлиниши деганда унинг асосий фаолиятдан уни муваффақиятли тарзда бошқа яна биттаси билан қўшиб бажариш мумкин бўлмайди. Ақлий фаолиятнинг иккита турини бирга қўшиб олиб бориш ҳам қийин. Ҳаракат фаолиятини ва ақлий фаолиятни биргаликда бажарилган тақдирда диққатнинг тақсимланиши анча самарали бўлади. Уларнинг бирга қўшиб бажарилишида ақлий фаолиятнинг самарадорлиги ҳаракат фаолиятига нисбатан анча камайиб кетиши мумкин. Барча ҳолларда бирга қўшиб бажарилаётган фаолият турларидан ҳеч бўлмаганда биттасининг автоматлаштирилиши диққатни муваффақиятли равишда тақсимланишининг асосий шарти ҳисобланади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish