Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet93/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

17.2. Диққат турлари
Ҳосил бўлиш хусусиятига ва амал қилиш усулларига кўра диққатнинг иккита асосий тури – ихтиёрсиз ва ихтиёрий турлари мавжуд деб ҳисоблашади. Ихтиёрсиз диққат кишининг англашилган ниятлари ва мақсадларидан мустасно тарзда ҳосил бўлади ва қўллаб-қувватланади. Ихтиёрий диққат онгли равишда бошқариладиган ва тартибга солинадиган диққат-эътибордир. Ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққат замирида ҳосил бўлади. Диққатнинг бу турлари диққатнинг даражалари сифатида қабул килиниши ҳам мумкин. Диққатнинг турларидан ҳар бир (сенсор, ақлий ва ҳоказолар) турли даражаларда намоён бўлиши мумкин.
Ихтиёрсиз диққатнинг пайдо бўлиши жисмоний, психофизиологик ва психик омиллар билан белгиланади. Қўзғатувчиларнинг сифати, аввало, уларнинг субъект учун янгилиги ихтиёрсиз диққатнинг пайдо бўлишидаги асосий шартлар жумласига киритилган бўлиши мумкин.
Янгилиги илгари мавжуд бўлмаган қўзғатувчининг юзага келишидан, мавжуд қўзғатувчиларнинг жисмоний хусусиятлари ўзгаришдан, улар таъсирининг сусайиши ёки йўқолиб колишидан, таниш қўзғатувчиларнинг йўқлигидан, қўзғатувчиларнинг фазода кўчиб юришидан (ҳаракатланувчи буюмлар, одатда диққатни ўзига жалб этади) иборат бўлиши мумкин. Одатдагидан бошқача барча нарсалар диққатни ўзига тортади. Амалда биттагина умумий хусусияти – янгилиги билан ажралиб турадиган хилма-хил қўзғатувчилар мослашиб қолингани оқибатида улардан таъсирланиш сусаймаганлиги натижасида диққатни жалб қилади.
Диққатни кучли қўзғатувчилар: баланд овоз, ёрқин нур ва кучли ҳид жалб этади. Бунда қўзгатувчининг абсолют жадаллигидан кўра нисбий жадаллиги, яъни қўзғатувчининг уша пайтда таъсир қилаётган бошқа қўзғатувчилар билан куч жиҳатдан ўзаро нисбати аҳамият касб этади; шундай қилиб улар ўртасидаги кескин фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Бу қўзғатувчининг фақат кучига эмас, балки унинг бошқа хусусиятларига ҳам тааллуқлидир. Жумладан, кичкина буюмлар йирик нарсалар орасида, учбурчак эса тўртбурчаклар орасида тезроқ пайқалади.
Индивиднинг эҳтиёжларига мувофиқ келадиган, унинг учун аҳамиятга эга бўлган қўзғатувчилар ихтиёрсиз диққатни қўзғайди. Чунончи, синалувчи тажриба шароитларида маърузачи ўқиётган хабарни идрок этиш бўйича кўрсатмага мувофиқ диққатини жамлаган ва бошқа бир кишининг шу билан бир вақтда эшитилаётган овозига етарли даражада эътиборни қаратмаган бўлса ҳам, ўша бошқа биров синалувчининг номини тилга олганида унга дарҳол диққатини қаратади.
Ихтиёрсиз диққатда бевосита қизиқишнинг роли бениҳоя каттадир. Нимаики қизиқарли, ҳиссиётга бой, завқли бўлса, диққатнинг узоқ вақт мобайнида кўриниб туришини тақозо этади.
Ихтиёрсиз диққат шахснинг умумий йўналганлигига ҳам боғлиқдир. Масалан, театр билан қизиқадиган киши, эҳтимол футбол бўйича бўлажак мусобақа ҳақидаги эълонга эътибор бермасдан, айни чоғда театрга оид янги эълонни тезроқ пайқаши мумкин. Ихтиёрсиз диққат субъектнинг англашилган ниятларидан мустасно тарзда, унинг бирон бир иродавий уринишларисиз рўй беради. Ихтиёрсиз диққатнинг асосий вазифаси муҳитнинг доимий равишда ўзгариб турадиган шароитларида тез ва тўғри мўлжал олишдан, унинг мазкур пайтда энг кўп даражада ҳаётий мазмун касб этиши мумкин бўлган объектларни алоҳида ажратиб кўрсатишдан иборатдир.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish