Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Ҳайвонларнинг интеллектуал ҳатти-ҳаракатлари



Download 4,06 Mb.
bet68/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Ҳайвонларнинг интеллектуал ҳатти-ҳаракатлари
Айрим нарсалар ўртасидаги мураккаб муносабатларнинг акс эттирилиши интеллектуал ҳатти-ҳаракатлар негизини ташкил этади. Қуйидаги тажриба интеллектуал ҳатти-ҳаракатга мисол бўла олади.
Тажриба ўтказилган асбоб иккита бўш найчадан иборат эди. Найчадан биттасига қарғанинг кўз ўнгида ипга боғланган хўрак − бир парча гўшт жойлаштирилди. Қарға хўракнинг найча ичига киритилганини, иккинчи найчага ўтадиган жойдаги ёриқдан бир лаҳза пайдо бўлиб, иккинчи найча ичига кириб кетганини кўрди. Қарға шу заҳотиёқ иккинчи найчанинг охирига сакраб борди ва хўракнинг пайдо бўлишини кутиб турди. Келтирилган мисол шуни кўрсатадики, юксак тараққий этган ҳайвонлар нарсалар ўртасидаги муносабатларни пайқаш қобилиятига ва мазкур вазиятнинг натижасини олдиндан билиш.
Олимлар юксак тараққий этган ҳайвонлар орасида приматларни (одамсимон маймунларни) алоҳида ўринга қўядилар. Приматлар кўплаб бошқа сут эмизувчилардан фарқли ўлароқ, фақат озуқа эмас, балки турли хилдаги нарсалар воситасида қилинган хийлаларга ҳам бефарк караб туришмайди. Бу хилдаги қизиқишни «қатъий» ва «беғараз» қизиқиш (И.П.Павлов), «тадқиқот импульси» (Я.Ю.Войтонис) деб аташади. Маймунларда бу хилдаги фаолиятнинг фаоллиги кўриш қобилиятининг юксак даражада ривожлангани билан қўшилиб, уларнинг идрок этиш доирасини беқиёс кенгайтириб, тажрибасини беҳад ошириб юборади ва малакаларнинг ҳосил қилиниши учун, ҳатти-ҳаракатларнинг мураккаб турлари пайдо бўлиши учун бошқа ҳайвонлардагига қараганда анчагина кучли негиз яратади.
Маймунлар интеллекти (ақли) улар бажарадиган вазифаларнинг фақат мураккаблиги билан эмас, балки улар фаолиятининг йўналтирилганлиги билан ҳам белгиланади. Маймунлар қўлига тушган нарсани соатлаб титиб ўтириши, одамни қафасига ҳар хил усуллар билан махлиё этиши, судралиб кетаётган қурт-қумурсқаларни кузатиши мумкин ва хоказо. Маймунлар ҳатти-ҳаракатининг бундай хусусиятларига эга эканлиги уларнинг ҳаёт кечириш усули билан изоҳланади. Табиий шароитларда маймун озиқа излаб, узлуксиз равишда «текшириш» фаолияти билан машғул бўлади. Ёввойи шимпанзеларда «таомларнинг» саксон битта хили мавжуд. Уларнинг ярмиси мева-чевалар бўлса, тўртдан бир қисми барглардан иборатдир. Қолган қисмини дон-дун, гуллар, поялар, дарахт пўстлоғи ташкил этади. Шимпанзелар булардан ташқари ҳашаротлар ва қурт-кумурсқалар билан озиқланади. Онда-сонда уларнинг «дастурхонида» калтакесаклар, майда кемирувчилар, баъзан эса йирик ҳайвонлар ҳам бўлиб туради. Бундан шу нарса тушуниладики, маймунларда мўлжал олиш − тадқиқотчилик ҳатти-ҳаракатининг юксак даражада тараққий этганлиги, уларнинг исталган объектларга қаратилган қизиқишлари аниқ шаклланган биологик асосга эгадир. Маймунлар истеъмол қиладиган меваларнинг турли-туман шаклга ва тусга эгалиги улар томонидан фақат фарқ қилинадигина эмас, балки шартли рефлекслар ҳосил бўлиши натижасида тегишли таъм белгилари билан ҳам боғланади. Маймун овқат излаётиб, меваларнинг истеъмол қилиш мумкин бўлганларини истеъмол қилиб бўлмайдиганлари ва заҳарлиларидан бехато ажратади.
Бироқ, юксак тараққий этган катта маймунларнинг инстинктив ҳатти-ҳаракати бир ҳужайрали тубан ҳайвонлар инстинктидан жиддий фарқ қилади. Юксак тараққий этган маймунлар (жумладан, шимпанзе)да ҳатти-ҳаракатнинг уя қуришдек туғма шакли мавжуддир. Табиий шароитларда улар ҳар куни дарахтларда шох-шаббалардан уя қуришади. Кузатишлар шуни кўрсатдики, маймунлар уя қуришда материалларни танлаш чоғида амалий таҳлилга биноан иш кўришади.
Шундай қилиб, уя қуриш маймунларда гарчи инстинктив ҳаракатлар натижасида амалга оширилган бўлса ҳам бу ҳаракатлар ташқи шарт-шароитлар ҳисобга олинган ҳолда юз берди.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish