Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet67/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Қўзғалувчанлик. Тропизмлар
Ўсимлик ва ҳайвонларга мансуб шакллар эволюциясининг барча босқичларида жамики жонли организмлар инъикоснинг алоҳида, биологик шакли − таъсирланувчанликка эга бўлади. Таъсирланувчанлик тирик организмнинг биологик аҳамиятига эга бўлган (биотик) таъсиротларнинг таъсирига жавоб бериш қобилияти демакдир.
Оддий таъсирланувчанлик содда, бир ҳужайрали тирик организмдаёқ сезилади. Улар муҳитнинг таъсирига ҳаракатланиш билан жавоб беради. Муҳит биотик таъсир ўтказяши мумкин бўлиб, бунинг натижасида жонли организмда протоздазманинг хоссаси ўзгаради. Қўзғатиш таъсирига учрайдиган ўзини тартибга солувчи тизим сифатидаги тирик ҳужайрада қидирув ҳаракатлари ҳосил бўлади. Агар муҳит таъсири мазкур ҳужайрага хос кимёвий таркиб ва протоплазма структурасини қайта тиклашга ёрдам берса, ҳужайранинг излаш ҳаракати тўхтайди.
Биотик омилларга нисбатан ўзига хос ҳаракатлар билан жавоб бериш усуллари тропизмлар ёки таксислар деб аталади. Унинг фототропизм − жопли организмнинг ёруғлик таъсири остида ҳаракатланиш тенденцияси; термотропизм − иссиқлик таъсири остида ҳаракатланиш тенденцияси; хемотропизм − муайян физикавий-кимёвий муҳитни танлаш тенденцияси; топотропизм − механик усул билан қўзғатувчининг таъсири ҳаракатланиш тенденцияси каби турлари ва бошқа бир тропизмлар мавжуддир. Ўсимликларнинг биологик инъикос этиш шакли ўзини тартибга солишга ёрдам берадиган тропизмларнинг мавжудлиги билан мукаммаллик касб этади.
Ҳайвонларга мансуб шаклларда таъсирланувчанликнинг янги тури − сезувчанлик пайдо бўлади. А.Н.Леонтьевнинг гипотезасига кўра, сезувчанлик «генетик жиҳатдан қараганда, муҳитнинг организмни бошқа таъсуротлар билан боғловчи, организмни муҳитда мўлжал олишига ёрдам берувчи, сигналлик вазифасини ўтовчи таъсирларга жавоб таъсирдан бўлак нарса эмас». Таъсирланувчанликдан сезувчанликка ўтилиши ҳаёт тарзининг ўзгачалиги билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам маълум бир шароитларда ҳатто оддий ҳайвонлар ҳам биотик таъсиротлардан эмас, балки мазкур конкрет вазиятда турли хилдаги биотик таъсуротлар рўй бераётгани ҳақида сигнал бериши мумкин бўлган абиотик, индифферент таъсуротлардан ҳам таъсирлана бошлаши мумкин.
Ҳайвонларнинг организмларида биотик ва абиотик омилни сезувчанликнинг мавжудлиги туфайли ўсимликларга қараганда ҳам анча кўпроқ таъсиротларни акс эттириш имконияти вужудга келади.
Жумладан, инфузорияларда улар учун нейтрал (бефарқ) белги ҳисобланган ёруғликда таъсирланишнинг ҳосил бўлиши кузатилди.
Шубҳасиз, бу ўринда гап фақат муваққат боғланишларнинг ҳосил қилинишига нисбатан юз берадиган тенденция ҳақида бориши мумкин, холос. Чунки бир ҳужайралиларда мустаҳкам шартли боғланишлар ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас: бундай боғланишлар ҳосил бўлишга улгурмасиданоқ йўқолиб кетади. Бунинг устига инъикоснинг йўқолган шакллари қайтадан тикланмайди ва инъикоснинг бундай шаклларидан маҳрум бўлган ҳайвонлар биологик эҳтиёжларига мос келадиган шарт-шароитларни қидиришга янгитдан урина бошлаши керак.
Инъикос этиш даражаси кўп ҳужайрали ҳайвонларда анча юксакроқдир. Бир ҳужайралиларга ўхшаб сувли муҳитда ҳаёт кечирадиган ковакичакликлар (масалан, ўтроқ ҳолда яшайдиган гидроид полиплар, медузалар) энг содда кўп ҳужайралилар жумласига киради. Лекин бу организмларнинг тузилиши бир ҳужайралиларга нисбатан анчагина мураккаброқдир. Мураккаблиги бу ҳайвонларнинг кўп ҳужайрали эканлигида эмас, балки улардаги ҳужайраларнинг нисбатан бир хил эмаслигидадир: масалан, танасининг ташқи қисмида санчиладиган (чақадиган) ҳужайралар жойлашган бўлса, ички қисми эса овқат ҳазм қиладиган ҳужайралар билан қопланган бўлади. Кўп ҳужайралиларнинг организмида, шунингдек организмнинг бирон-бир қисмида рўй берган қўзғалишнинг ўтказгичи функциясини бажарадиган алоҳида сезувчан протоплазмали ҳужайралар ҳам бўлади. Алоҳида сезувчан (нерв) ҳужайралари ўзаро бирикиб, ҳайвоннинг бутун танасига ёйилган нерв шаҳобчасини ташкил этади. Ковакичаклилардаги қисқичлар − ўлжани ушлаб туриш органлари юксак даражада сезувчандир.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish