Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet129/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Назорат саволлари:

  1. Идрок ҳақида тушунча.

  2. Идрокнинг сезги билан генетик боғлиқлиги.

  3. Идрок ва билиш жараёнлари.

  4. Идрок қонунлари.

  5. Идрок иллюзиялари.

XX-БОБ. ХОТИРА
Таянч тушунчалар: мнема, ахборот, образли хотира, ассоциация, хотира типлари, ҳаракат хотираси, фаноменал хотира, мнемоника, эйдетизм, реминистенция, парамнезия, проактив тормозланиш, амнезия.
20.1. Хотира ҳақида умумий тушунча
Психиканинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, индивид ташқи таъсиротларнинг акс эттирилишидан ўзининг кейинги ҳатти-ҳаракатларида доимо фойдаланади. Индивидуал тажриба орта бориши ҳисобига хулқ-атвор секин-аста мураккаблашди. Агар ташқи дунёнинг мия қобиғида ҳосил бўладиган образлари бежиз йўқолиб кетаверса, тажрибанинг шаклланиши мутлақо мумкин бўлмай қолур эди. Бу образлар бир-бири билан ўзаро турли хил алоқалар боғлаган ҳолда мустаҳкамланиб, сақланиб қолади ҳамда ҳаёт ва фаолият талабларига мувофиқ тарзда яна бошқатдан намоён бўлади.
Хотиранинг таърифи. Индивиднинг ўз тажрибасини эсда олиб колиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга тушириши хотира деб аталади. Хотирада эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш каби асосий жараёнлар алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бу жараёнларнинг ҳар бири алоҳида мустақил психик хусусият ҳисобланмайди. Улар фаолият давомида шаклланади ва ўша фаолият билан белгиланади. Муайян бир материални эсда олиб қолиш ҳаёт фаолияти жараёнида индивидуал тажриба орттирилишига боғлиқдир. Эсда олиб қолинган нарсани кейинчалик бўладиган фаолиятда қўлланиш учун уни эсга тушириш тақозо этилади. Муайян бир материалнинг фаолият доирасидан чиқиб қолиши эса унинг унутилишига олиб келади. Материални эсда сақлаш унинг шахс фаолиятидаги иштирокига боғлиқ бўлади. Чунки ҳар бир муайян пайтда кишининг хулқ-атвори унинг бутун ҳаётий тажрибаси билан белгиланади.
Шундай қилиб, хотира шахс психик ҳаётининг энг муҳим белгиловчи хусусияти ҳисобланади. Хотиранинг роли «ўтмишда юз берган» нарсани акс эттириш билангина чекланиб қолиши мумкин эмас. Психологияда ўтмиш образлари тасаввурлар деб юритилади. Бирон-бир фаол таъсир хотира жараёнида ташқарида бўлиши мумкин эмас. Негаки, ҳар қандай, ҳатто энг содда психик ҳодиса ҳам ўзининг ҳар бир қисми кейингина билан «боғланиши» учун сақлаб қолинишини муқаррар тақозо этади. Бу хилдаги «боғланиш» учун лаёқат бўлмаса, ривожланиш бўлиши мумкин эмас: киши «мангу чакалоқлик ҳолатида» қолиб кетган бўлур эди (И.М.Сеченов).
Хотира барча психик жараёнларнинг энг муҳим характеристикаси бўлиш билан бирга инсон шахсининг бирлиги ва яхлитлигини таъминлайди.
Хотира психологиянинг энг кўп ўрганилган бўлимларидан бири ҳисобланарди. Лекин ҳозирги пайтда хотиранинг қонуниятлари янада ўрганилиши уни фаннинг тайин ҳам муҳимроқ муаммосига айлантириб қўйди. Жуда ҳам ранг-баранг, шу жумладан, психологиядан ғоят йироқ туюлган билимлар соҳаси (биринчи галда техника)нинг тараққиёти кўп жиҳатдан хотира муаммоларининг ўрганилишига боғлиқдир.
Хотиранинг хотира механизмларини ўрганишнинг психологик даражаси хронологик жиҳатдан бош назариялардан устунроқ бўлиб, фанда жуда кўп турли хилдаги йўналишлар ва назарияларнинг илгари сурилганлиги билан маълумдир. Бу назарияларни улар хотира жараёнларининг шакллантирилишида субъектнинг фаоллиги қандай роль ўйнашига ва бундай фаолликнинг мохиятига қандай ёндашувига боғлиқ ҳолда таснифлаш ва баҳолаш мумкин. Ё ўз ҳолича объект («материал»), ёхуд субъект ва объектнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати мазмунидан қатъий назар, яъни индивиднинг фаолиятига қиёс бўлмаган ҳолдаги (субъект) онгнинг «соф» фаоллиги хотира ҳақидаги кўпгина психологик назарияларнинг диққат марказида бўлади. Кўриб чиқилаётган концепцияларнинг муқаррар бир ёқламалиги ана шундандир.
Назарияларнинг биринчи гуруҳи ассоциатив йўналиш деб аталмиш йўналишни ташкил этади. Унинг марказий тушунчаси – ассоциация тушунчаси – алоқа қилишни, боғланишни англатади ва барча психик ўзгаришларнинг муқаррар принципи вазифасини бажаради. Бу принцип қуйидагилардан иборатдир: агар муайян психик ҳосилалар онгда бир вақтнинг ўзида ёки бевосита бирин-кетин пайдо бўлса, у ҳолда бу ҳодисалар ўртасида ассоциатив алоқа таркиб топади ва бу алоқанинг бирон-бир қкисми такроран пайдо бўлиши онгда унинг барча элементлари муқаррар равишда гавдаланишига олиб келади.
Шундай қилиб, ассоциационизм ҳар иккала тасаввур ўртасида алоқа боғланиши учун уларнинг онгда айни бир вақтда пайдо бўлишини зарур ва етарлича асос деб ҳисоблайди. Шу сабабдан ассоционистлар олдига ёдлаб қолиш механизмларини тобора чуқурроқ ўрганишни умуман вазифа қилиб қўйилмаган эди ва улар «айни бир вақтдаги таассурот»ларнинг пайдо бўлиши учун зарур ташқи шарт-шароитларга таъриф бериш билан чекланишди. Бундай шарт-шароитларнинг бутун ранг-баранглигини қуйидаги учта туркумга ажратиш мумкин: а) тегишли объектларнинг фазо ва вақтдаги турдошлиги; б) уларнинг ўхшашлиги; в) уларнинг фарқланиши ёки қарама-қаршилиги.
Онг қандайдир пассив тарзда намоён бўладиган ассоциационизмга ва бошқа назарияларга қарама-қарши ўлароқ, хотира жараёнларида онгнинг фаоллиги ва ишчанлигига урғу бериш психологиядаги бир қанча йўналишлар учун хос хусусиятдир. Бунда эсда олиб қолиш, қайта эсга тушириш ва шу каби жараёнларда диққатнинг, мақсаднинг англаб етишнинг муҳим рол ўйнаши қайд этиларди. Лекин бу ўринда ҳам хотира жараёнлари амалда субъектнинг фаолияти билан боғланмаган бўлиб, унинг учун ҳам тўғри тушунтириб берилмасди. Масалан, эзгу ният эсда олиб қолиш ёки эсга тушириш жараёнининг ўзини қайта қуришга олиб келмайдиган шунчаки оддий иродавий зўриқиш сифатида, онгнинг «соф» фаоллиги сифатида намоён бўлади.
Хотиранинг фаоллиги, онглилиги ва англаб етилганлиги унинг ривожидаги юксак босқичларига боғлиқ деб қаралганлиги сабабли, унинг қуйи босқичларига татбиқан яна ўша турдошлиги бўйича боғланиш тушунчаси қўлланилиб келди. Боғланишларнинг икки тури – ассоциатив ва маънавий боғланишлар борлиги ҳақидаги концепция ана шу тариқа яратилди. Хотиранинг иккита тури: механик («материя билан бағлиқ хотира») ва мантиқий («материядан тамомила мустақил тарзда»ги, «руҳ билан боғлиқ хотира») хотиралар мавжудлиги ҳақидаги назария ҳам шунга боғлиқ ҳолда юзага келгандир. Анчагина яшовчи бўлиб чиққан бу идеалистик концепция хотира психологияси томонидан батамом бартараф қилинди.
Олимларнинг тахминига кўра, объектнинг акс эттирилиши, масалан, бирон нарсани кўриш орқали идрок этиш жараёнида унинг шакли бўйлаб кўз билан «пайпаслаб чиқиш» импульснинг нерв ҳужайраларининг тегишли гуруҳи бўйлаб идрок қилинаётган объектни бамисоли барқарор макон ва замондаги нейронлар тузилиши тарзида андазалайдиган ҳаракати билан биргаликда юз беради. Шунинг учун тадқиқ қилинаётган назария нейронлар модели назарияси деб ҳам аталади. Нейронлар моделининг юзага келиши ва шундан кейинги фаоллашуви жараёни, бу назария тарафдорларининг нуқтаи назарларига кўра, идрок этилган нарсани эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва яна қайта эсга тушириш механизмини ташкил этади.
Ҳозирги замон нейрофизиологик тадқиқотлар изларнинг нейронлар ва молекуляр даражада ўрнашиб ва сақланиб қолиши механизмларига тобора чуқурроқ кириб бораётгани билан ажралиб туради. Масалан, шу нарса исботланганки, нерв ҳужайларидан чиқадиган аксонлар (нерв толалари) ё бошқа ҳужайраларнинг дендритлари билан туташади, ёхуд ўз ҳужайраси танасига қайтиб келади. Нервлар боғланиши бундай тарзда тузилганлиги туфайли ҳар хил мураккабликдаги қўзғалишнинг реверберлаштирувчи (акс эттирувчи) доираларини такрорлаб туриш имконияти юзага келади. Натижада ҳужайранинг ўзини-ўзи тўйинтириши рўй беради, негаки, унда пайдо бўлган қувват ё бевосита шу ҳужайранинг ўзига қайтиб келиб, қўзғалишини мустаҳкамлайди, ёхуд бошқа нейронлар занжири орқали қайтиб келади. Айрим тадқиқотчилар муайян тизим ҳудудидан ташқари чиқмайдиган реверберлаштирувчи қўзғатишнинг ушбу чидамли доирасини изларнинг сакланиш жараёнининг физиологик субстрати деб ҳисоблайдилар. Бу ўринда изларнинг қисқа муддатли деб аталмиш хотирадан узоқ муддатли хотирага кўчиши содир бўлади. Бир хил тадкиқотчилар хотиранинг ушбу турлари ягона механизмга таянади, деб ҳисоблашса, бошқалари бу ўринда турли хилдаги хусусиятларга эга бўлган иккита механизм амал қилади, деб фараз қилишади. Афтидан, бу муаммонинг узил-кесил ҳал қилинишига биохимик тадқиқотлар ёрдам бериши керак.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish