Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Қиска муддатли ва узоқ муддатли эсда олиб қолиш



Download 4,06 Mb.
bet137/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Қиска муддатли ва узоқ муддатли эсда олиб қолиш. Қисқа муддатли эсда олиб қолиш дегани нима? Агар бизга бир нечта тасодифий рақамлар, ҳарфлар ёки сўзларни ўқиб бериб, уларни дарҳол такрорлашимизни сўрашса, буни сира ҳам қийналмасдан бажарган бўлардик. Ҳатто бир қатор маъносиз бўғинларни яна қайта эсга тушириш ҳам (қаторларнинг ҳар бирида бештадан зиёд бўғин бўлмаган тақдирда) бизда унчалик қийинчилик туғдирмасди. Масалан, биз «бо-бом ов-чи» қабилидаги бўғинлар қаторини фақат у талаффуз этилиши биланоқ дарҳол такрорлай олган бўлардик. Талаффуз этилгандан кейин бирмунча вақт ўтгач, биз бу ишнинг уддасидан чиқа олмасдик. Бу қисқа муддатли эсда олиб қолиш демакдир. Мазкур каторни ҳатто узоқ вақт мобайнида эсда сақлаб қолиш учун ҳам уни бир неча марта такрорлашимизга эҳтимол, ҳатто эсда олиб қолишнинг аллақандай махсус (мнемотехник) усулларидан фойдаланишимизга тўғри келган бўларди (масалан, бўғинларни сўнга бириктириб, улардан «бобом – ов – чи» тарзида сунъий гап тузилган бўларди). Бундай йўсиндаги эсда олиб қолиш узоқ муддатли эсда олиб қолиш бўлур эди.
Қисқа муддатли эсда олиб қолишнинг аввало инженерлик психологияси эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тадқиқ этилаётганлиги бугунги кунда умумназарий жиҳатдан катта аҳамият касб этмоқда. Айтиш мумкинки, ҳозирги замон хотира психологиясининг бутун масалалари барибир унинг қисқа муддатли жараёнлари қонуниятларни тадқиқ этиш билан боғлиқдир. Бу ўринда хотирани ва унинг механизмларини тадқиқотнинг барча даражаларида – психологик, нейрофизик, биохимик жиҳатдан ўрганиш натижасида туб муаммонинг ҳал этилишига эришилиши керак.
«Қисқа муддатли эсда олиб қолиш» деган номнинг ўзиёқ тегишли таснифлашга, аввало, вақтга оид белги асос қилиб олинганлигини кўрсатади. Бироқ вақт ўлчови хотира ҳодисаларини англаб етишда ҳар қанча муҳимлигига қарамай ўзича қисқа муддатли эсда олиб қолишга тугал бир таъриф берилишини таъминлай олмайди. Хотира жараёнларини ўрганишда унинг турли хил вақт шароитларида ахборотни ўзлаштириш борасида киши фаолияти хусусиятига боғлиқлигини аниқлаши керак. Шу нарса аниқланганки, эсда олиб қолиш юқоридан берилган дастурга кўра бошқарилади, яъни кишининг эсда олиб қоладиган материал иштирокида амалга оширадиган фаолияти хусусияти билан белгиланади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish